язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2019 й. 783-сон "2022 йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитини ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2019 й.

N 783




2022 ЙИЛДА САМАРҚАНД ШАҲРИДА

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ

НАВБАТДАГИ САММИТИНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА


2022 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ва ушбу тадбирда 20 дан ортиқ давлат раҳбарларининг иштирок этиши муносабати билан Самарқанд шаҳрида улкан меъморий, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирларнинг зудлик билан амалга оширилиши талаб этилади.

Самарқанд шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Саммитини юқори даражада ўтказишга тайёргарлик ишларини молиявий қўллаб-кувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3608-сон қарори билан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган, Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,00 фоизни ташкил қиладиган ва кайта молиялаштирадиган банкнинг маржасисиз, 25 млн АҚШ долларига тенг эквивалентдаги кредитни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки расмий курси бўйича миллий валютада Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг навбатдаги бадали сифатида ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан Самарқанд шаҳрининг ички йўллари (кўчалар) ҳолатини яхшилаш ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммити доирасида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тузиладиган манзилли рўйхатларга мувофиқ фойдаланилади;

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, жамғармани ўз вақтида шакллантириш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг жалб қилинадиган кредитини қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимовнинг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган кредитни мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобrapлиги белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда мазкур жамғармадан ажратиладиган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, шунингдек, унинг ўз вақтида қайтарилиши юзасидан мониторинг ўрнатсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

783-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият

миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

- 25 млн АҚШ доллари

Кредит муддати

- 5 йил, шу жумладан имтиёзли давр - 2 йил

Фоиз ставкаси

- йиллик 2,00 % (банк маржаси - 0,00 %)

минг АҚШ доллари

Қоплаш даврлари

Ўзлаштириш

миқдори


Тўлов суммаси


Жами тўлов

миқдори*


асосий қарз


фоизлар*


2019 йил II ярим йиллиги


25 000,0


-

-

2020 йил I ярим йиллиги




250,68

250,68

2020 йил II ярим йиллиги




249,32

249,32

2021 йил I ярим йиллиги




250,68

250,68

2021 йил II ярим йиллиги



3 571,43

250,68

3 822,11

2022 йил I ярим йиллиги



3 571,43

214,87

3 786,30

2022 йил II ярим йиллиги



3 571,43

178,08

3 749,51

2023 йил I ярим йиллиги



3 571,43

143,25

3 714,68

2023 йил II ярим йиллиги



3 571,43

106,85

3 678,28

2024 йил I ярим йиллиги



3 571,43

71,62

3 643,05

2024 йил II ярим йиллиги



3 571,42

35,62

3 607,04

Жами


25 000,0

25 000,0

1 751,66

26 751,66

             

*) Кредитнинг ҳақиқатда олинган миқдори ва санасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь