Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.09.2019 й. 786-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

786-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мактабгача таълим мобиль гуруҳлар (кейинги ўринларда мобиль гуруҳлар деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Мобиль гуруҳлар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.


3. Қуйидагилар мобиль гуруҳларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

илғор хорижий тажриба инобатга олинган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;

болаларнинг соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;

болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;

таълим-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологиялар, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш;

бола шахсининг асосларини шакллантириш, унинг билим орттириш бўлган қизиқишларини ривожлантириш;

мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;

ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш.



2-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Мобиль гуруҳлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари томонидан ҳудудлар эҳтиёжларини ўрганиш якунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.


5. Мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган автобуслар базасида ташкил этилади.


6. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбияни ташкил этиш учун санитария нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ фақат фанларни ривожлантирувчи муҳит ва ўйин фаолиятини ташкил этиш мақсадида фойдаланиладиган ер майдонлари ажратилади.


7. Қайта жиҳозланган автобуснинг ички қисми унда болалар ўзини қулай ҳис этишига, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ бўлиши зарур.


8. Мобиль гуруҳлар давлат мактабгача таълим муассасаларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктирилади.


9. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси ва ҳайдовчи тегишли давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбарига ҳисобот беради.


10. Мобиль гуруҳлар ходимларимобиль гуруҳлар бириктирилган давлат мактабгача таълим муассасасининг штатида ҳисобда туради.


11. Мобиль гуруҳлар ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан ўтади.



3-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Мобиль гуруҳларга мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.


13. Мобиль гуруҳларга болалар бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, ота-оналарнинг (қонуний вакилларнинг) аризасива боланинг саломатлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома асосида қабул қилинади.


14. Ота-онанинг (қонуний вакилнинг) аризасига қуйидаги хужжатлар илова қилинади:

ота-онанинг (қонуний вакилнинг) фуқаролик паспорти нусхаси;

боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

боланинг 2 дона фотосурати;

боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.


15. Болалар мобиль гуруҳларга ушбу мобиль гуруҳлар бириктирилган давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида қабул қилинади.


16. Болаларни бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўқув йили давомида ота-оналарнинг (қонуний вакилларнинг) аризаси асосида бўш ўрин бўлган тақдирда ўтказилади.


17. Тиббий салбий кўрсатмалар ва бўш ўрин бўлмаслиги болани мобиль гуруҳга қабул қилиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.


18. Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.


19. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёни илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида ташкил этилади ва овқатлантиришни мажбурий ташкил этмаган ҳолда, бир ҳафтада 7,5 соатдан (бир кунда 3-4 соат) кам бўлмаган таълимберишназар тутилади.


20. Мобиль гуруҳлар таълим фаолиятини 2 сменада, бир ҳафтада 6 кунамалга оширади.


21. Мобиль гуруҳларда ўқув йили 2 сентябрдан бошланиб 31 майда якунланади, ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августга қадар ҳисобланади.


22. Гуруҳлар бир хил ёки аралаш ёш принципи бўйича тўлдирилади.


23. Бир гуруҳда болалар сони 16 нафардан ортиқ бўлмаслиги лозим.


24. Мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган алоҳида эхтиёжга эга бўлган болалар мобиль гуруҳларда тиббий салбий кўрсатмалар бўлмаганда таълим олишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ тиббий салбий кўрсатмалар мавжуд бўлганда, боланинг яшаш жойидаги тиббиёт ташкилоти томонидан мобиль гуруҳга боришга рухсат этиш тўғрисида хулоса берилади ва унда ота-онасининг бири ёки боланинг бошқа яқин қариндоши бўлиши зарурлиги кўрсатилади.


25. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни ўзига хос алоҳида ҳусусиятлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилади.


26. Ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади. Минималлаштирилган алоҳида канцелярия анжомлари тўплами билан эса ота-оналар (қонуний вакиллар) ҳисобидан таъминланади.


27. Қайта жиҳозланган автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.



4-БОБ. ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ

ИШТИРОКЧИЛАРИ


28. Мобиль гуруҳларда тарбияланувчи, педагог ходим, ота-она ёки уларнинг қонуний вакиллари таъим-тарбия жараёнининг иштирокчилари ҳисобланади.


29. Мобиль гуруҳлар тарбияланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


30. Тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка, юксак аҳлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган шахслар мобиль гуруҳларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.


31. Ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. МОБИЛЬ ГУРУҲЛАРНИНГ МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


32. Мобиль гуруҳлар фаолияти тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.


33. Мобиль гуруҳларнинг мулки қонунда белгиланган тартибда давлат мактабгача таълим муассасаига бириктирилади.


34. Мобиль гуруҳлар педагог ходимлари, тарбиячи ёрдамчилари ва ҳайдовчиларининг иш ҳақи давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган тартибда тўланади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 702-модда











































Время: 0.0180
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск