язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Низом расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 23.09.2019 й. 3185-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 30.08.2019 й. 5-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2019 йил 23 сентябрда 3185-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўсимликлар карантини давлат

инспекцияси бошлиғининг

2019 йил 30 августдаги

5-сон буйруғига

ИЛОВА



Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш

хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар

фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни

хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари

ва юбориш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Муқаддима

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария

ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий

мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари

3-боб. Карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитар

ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни

хорижий мамлакатларга юбориш

4-боб. Якуний қоидалар

Илова. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги

маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида

мутахассис юборилишини юзасидан ариза



Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


юқори фитосанитар хавфга эга маҳсулот - экиш, пайвандлаш, кўпайтириш учун мўлжалланган қайта ишланмаган экиш материаллари, хусусан кўчатлар, илдизлар, барглар, қаламчалар, уруғлар, тугунаклар, пиёзбошлар, илдизпоялар ва бошқа экиш учун мўлжалланган ўсимликлар ёки уларнинг қисмлари;


ўрта фитосанитар хавфга эга маҳсулот - истеъмол ёки қайта ишлаш учун мўлжалланган қайта ишланмаган маҳсулот, хусусан истеъмолга мўлжалланган ҳўл мева ва сабзавотлар, шунингдек кесилган гул поялари ва бошқалар;


мутахассис - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ўсимликлар карантини бўйича мутахассислари ёки у томонидан жалб этилган мазкур соҳа экспертлари;


мурожаатчи - хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида ўсимликлар карантини бўйича мутахассис юборишни сўраб Инспекцияга мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахс.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакат ҳудудидан юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳсулот олиб кирилиши маълум бўлганда, янги савдо йўналишлари очилганда ёки хорижий мамлакат ҳудудида карантин остидаги маҳсулот билан хавфли зарарли организмлар кириб келиши хавфи мавжуд бўлганда ёҳуд юқори ва ўрта фитосанитар ҳолат мавжуд ҳудудда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар олиб кирилаётганда, мазкур хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун мутахассисларни юбориш зарурати вужудга келади.


3. Карантин остидаги маҳсулотни хорижий мамлакат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш мақсадида харид қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун ўсимликлар карантини бўйича мутахассислар юборилиши лозим.


4. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш Инспекция мутахассислари томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. КАРАНТИН ОСТИДАГИ МАҲСУЛОТЛАР

ФИТОСАНИТАРИЯ ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА

МУТАХАССИСЛАРНИ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРГА

ЮБОРИШ ЗАРУРАТИНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИ


5. Олиб кирилиши режалаштирилган юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳлусотларнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида қуйидаги мезонлар мавжуд бўлганда, мутахассислар хорижий мамлакатга юборилади:

хорижий мамлакат ҳудудидан олиб кирилиши режалаштирилган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари кенг тарқалганлиги ҳақида маълумотлар хорижий мамлакатлар карантин хизмати томонидан маълум қилинганда ёки ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро ташкилотлар расмий веб-сайтларида эълон қилинганда;

юқори ёки ўрта фитосанитар хавфга эга карантин остидаги маҳлусотни баҳолаш натижасида маҳсулотнинг фитосанитар хавф даражаси юқори ёки ўрта деб топилганда.



3-БОБ. КАРАНТИН ОСТИДАГИ МАҲСУЛОТЛАР ФИТОСАНИТАР

ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА МУТАХАССИСЛАРНИ

ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРГА ЮБОРИШ


6. Мурожаатчи Инспекцияга хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассис юборилишини сўраб мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган ариза топширади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

маҳсулотнинг олди-сотди (етказиб бериш) шартномаси нусхалари (агар мавжуд бўлса);

маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш режаси (агар мавжуд бўлса).

Ариза ёзма ёки электрон тарзда берилиши мумкин.

Ёзма тарзда берилган аризага иловалар мавжуд бўлса, иловаларнинг ҳар бир бети тикилган ҳолда биринчи бети мурожаатчининг имзоси билан тасдиқланиши лозим.


7. Агар хорижий мамлакат ҳудудидаги ўсимликлар карантини бўйича ваколатли орган мазкур ҳудуддаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш юзасидан мурожаат қилса, унинг мурожаати ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган шаклда бўлиши талаб этилмайди.


8. Мурожаатчи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.


9. Инспекция ариза келиб тушган санадан бошлаб етти иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларга асосан хорижий мамлакат ҳудудида маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни юбориш зарурати мавжудлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрганиб чиқади ҳамда ушбу муддат ичида мурожаатчини хабардор қилади.

Инспекция аризани кўриб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатнинг ўсимликлар карантини бўйича ваколатли органидан зарур бўлган маълумотларни сўраб олишга ҳақли.


10. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган ҳамда хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун мутахассисларни юбориш зарурати мавжудлиги аниқланганда, Инспекция мурожаатчини ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органини хабардор қилади ва хорижий мамлакат ҳудудидаги фитосанитар ҳолатни ўрганиш муддатини келишади.


11. Қуйидаги ҳолларда Инспекция томонидан мурожаатчининг аризаси рад этилади:

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар қайд этилгани ёки тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

олиб келиниши режалаштирилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун чеклов (тақиқ) ўрнатилганда;

хорижий мамлакат ҳудудида ўсимликлар карантини объектлари, ўсимликларнинг хавфли зарарли организмлари (ҳашаротлар, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтлар), келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлган ўсимликларнинг ялпи касалликлари ва илгари қайд этилмаган тез тарқалувчи касалликлари мавжудлиги;

маҳсулот олиб келиниши режалаштирилган хорижий мамлакат ҳудудида ушбу маҳсулотда тарқалган ўсимликлар карантини объектлари мавжудлиги ҳақида аниқ маълумотларнинг мавжудлиги.


12. Инспекция мурожаатчини унинг аризаси рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда маълум қилиши лозим.


13. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ барча харажатлар Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) мувофиқ томонларнинг ўзаро келишувига (шартномага) асосан мурожаатчи ва/ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.


14. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш Инспекция томонидан хорижий мамлакатнинг ваколатли органи билан келишилган ҳолда ва ҳамкорликда амалга оширилади.

Хорижий мамлакатнинг ваколатли органи ҳамкорликда карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганишда иштирок этмаган ҳолатда, Инспекция Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини мустақил ўрганиши мумкин.


15. Инспекция мутахассислари томонидан хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш жараёнида қуйидаги фитосанитар тадбирлар амалга оширилади:

хорижий мамлакат ҳудудида ўсимликлар карантини хизматини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, бошқарув тизими ва ваколатлари, карантин остидаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва уларни истеъмолга яроқлилиги бўйича хулосалар бериш жараёнини аудит қилиш;

хорижий мамлакат ҳудудида мониторинг ўтказиш ва таҳлил қилиш;

махсус саволнома асосида ўрганилаётган ўсимликнинг ривожланиш босқичлари, биоэкологик хусусиятлари, ҳудуднинг тупроқ иқлим шароити, ўсимликлар карантини объектлари, бошқа хавфли зарарли организмлар (зараркунанда ҳашаротлар, касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтлар) ривожланишининг биоэкологик хусусиятлари каби маълумотларни ўрганиш;

ўсимликлар карантини бўйича халқаро фитосанитария стандартларига мувофиқ текширув ва таҳлиллар ўтказиш;

маҳсулот ишлаб чиқариш тизимининг Ўзбекистон Республикасининг фитосанитария талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг (биологик, кимёвий ҳимоя қилиш усуллари, ишлов бериш турлари) амалга оширилиши ва уларнинг самарадорлигини кузатиш;

дала назорати тадбирлари ва назорат тариқасида ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижалари ва уларнинг расмийлаштирилган ҳисоботлари мавжудлигини кўриб чиқиш;

фитосанитар сертификатлаштириш тизимини ўрганиш, зарур ҳолларда, маҳсулотлардан намуналарни танлаб олиш.


16. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш натижасида мутахассис томонидан ҳисобот тайёрланади ва Инспекцияга тақдим этилади.


17. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолати ўрганилгандан сўнг, Инспекция мутахассис томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:

ўсимликлар карантини объектлари топилган ёки ўрганиш натижасида республикага карантин объекти кириб келиш хавфи мавжуд деб хулоса қилинганда - маҳсулотни олиб киришни тақиқлаш;

ўсимликлар карантини объектларидан ҳоли эканлиги аниқланган ҳолда ва ўрганиш натижасида республикага карантин объекти кириб келиш хавфи мавжуд эмас деб хулоса қилинганда - маҳсулотни олиб кириш учун карантин рухсатномасини белгиланган тартибда расмийлаштириб бериш.


18. Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат бериш ёки олиб киришни тақиқлаш тўғрисидаги хулоса мурожаатчига уч иш кунида юборилади ҳамда мазкур маълумотлар Инспекциянинг расмий веб сайтида жойлаштирилади.


19. Хорижий мамлакат ҳудудидаги фитосанитар ҳолати ўрганилган карантин остидаги маҳсулотлар ўсимликлар карантини чегара пунктлари, ташқи иқтисодий фаолият чегараларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда лаборатория экспертизасидан ўтказилади.


20. Хорижий мамлакат ҳудудида ўтказилган ўрганиш якунларига кўра ҳамда маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат бериш тўғрисидаги хулоса асосида ушбу хорижий мамлакат ҳудуди ва ундаги объектлар (кўчатхона номи) бўйича "Ўзбекистон Республикасига фитосанитар хавфи юқори бўлган карантин остидаги маҳсулотлар олиб кириш мумкин бўлган хорижий мамлакат корхоналари рўйхати" шакллантирилиб, Инспекция томонидан тасдиқланади ва уч иш куни давомида Инспекциянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакатлардан олиб келинган юқори фитосанитар хавфга эга экиш материаллари экилган майдонларда ўсимликнинг ва у билан яширин тарзда кириб келиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объекти биологиясидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан дала назорати мониторинги амалга оширилади.


22. Маҳсулотни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш билан шуғулланувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар хорижий мамлакатлардан келтирилган уруғлик ва экиш материаллари экилган майдонларда ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида масъул ходим ажратиши ва бу ҳақда ёзма равишда тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини хабардор этишлари шарт.

Масъул ходим экинлар ва дарахтларни тизимли равишда кузатиб бориши, ўсимликларда ўсимликлар карантини объектлари, ва бошқа номаълум ҳашарот, касаллик белгилари ҳамда бегона ўтлар аниқланган тақдирда эса бу ҳақда тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини бир кун ичида хабардор қилиши, шунингдек аниқланган зарарли организмларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриши шарт.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Мазкур Низом талабларининг бузилиши натижасида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.


21. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги

маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш

мақсадида мутахассис юборилишини юзасидан

АРИЗА


___________________________________

(мурожаат этилаётган ташкилот номи)


____________________________________

____________________________________

(мурожаатчининг Ф.И.О. яшаш жойи; юридик

шахснинг номи ва жойлашган ери)


Кўчатхонанинг тўлиқ номи, почта манзили (ишлаб чиқариш, жўнатиш жойлари)

         

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотни қабул қилиб олувчининг номи, телефон рақами ва манзили

           

Карантин остидаги маҳсулотни экиш/кўпайтиришни амалга оширадиган юридик шахс, ЯТТ, фермер хўжалигининг номи ва манзили

       

Маҳсулот тури, нави ва миқдори

      

Кўзда тутилган Ўзбекистон Республикасига ўтиш чегара пости

         

Божхона расмийлаштириш жойи (1*)

    

Карантин остидаги маҳсулотни етказиб бериш шартномаси/ халқаро савдо контракти (мавжуд бўлса илова қилинади)

    

      

Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш режаси (мақсади) (2*) (мавжуд бўлса илова қилинади/ёки мақсад кўрсатилади)

    

         


(тўлдирилган санаси ва вақти)


1*. Карантин остидаги маҳсулотнинг эркин муомалага чиқаришдан олдинги божхона расмийлаштируви жойи.


2*. Маҳсулот олиб кирилиши режалаштирилаётган ҳажми, муддати ва етказиб бериш жойи, ҳориж мамлакатдан маҳсулот юклаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш даври, маҳсулотни республикага экиш жойи (манзиллар аниқ бўлган ҳолларда кўрсатилади).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 725-модда