язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Акциядорлик жамиятлари/ Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 12.09.2019 й. 2019-53-сон "Акциядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.09.2019 й. 2712-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.09.2019 й.

N 2712-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

12.09.2019 й.

N 2019-53


БУЙРУҒИ



"Акциядорлик жамиятида миноритар

акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2015 йил 10 августдаги 2015-09-сон "Акииядорлик жамиятида миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2712, 2015 йил 27 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 461-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                            А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



"Акциядорлик жамиятида миноритар

акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиши

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга" деган сўзлар "2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга" деган сўзлар "2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази" деган сўзлар "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 726-модда