язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2000 й. 304-сон "Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2000 й.

N 304



ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ТУРКУМЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТЛАРНИ ТАРҚАТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш ва амалдаги қонун ҳужжатларини босқичма-босқич туркумлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини юритиш функцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва "Матбуот тарқатувчи" акциядорлик компанияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг ҳужжатлар тушишига қараб, даврий равишда, қоидага кўра, бир ҳафтада бир марта нашр этилишини, шунингдек, уларнинг очиқ обуна йўли билан тарқатилишини таъминласин;

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотларининг туркумланган ягона электрон базаси)нинг шакллантирилиши ва ишлашини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда 2000 йил 1 ноябргача Адлия вазирлиги марказий аппаратининг маҳаллий компьютер тармоғини ишга туширсин;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда 2000-2001 йиллар мобайнида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини шакллантиришга доир ишларни амалга оширсин, шунингдек, тендер асосида тегишли ахборот-қидириш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


5. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда вазирлик меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини электрон почта тизими орқали тегишли органлардан олишини 2000 йил 1 сентябргача ташкил этсинлар;

яратилаётган маълумотлар электрон базасидан давлат ҳокимияти республика ва маҳаллий органлари, бошқа базадан фойдаланувчиларнинг тармоқ орқали фойдалана олишларини 2000 йил 1 ноябргача таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёрдам кўрсатсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг:

Адлия вазирлигининг Меъёрий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва туркумлаш бўлими негизида Вазирлик марказий аппарати ходимларининг мавжуд сони доирасида Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги;

Адлия вазирлигининг Ахборот-юридик марказини Адлия вазирлиги ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказига айлантириш, мавжуд штатларни Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармасига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унинг фаоилятига доир ташкилий масалаларни ҳал этсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни нашр этиш, Қонун ҳужжатлари миллий базасини шакллантириш ва маҳаллий ҳисоблаш тармоғини барпо этиш учун зарур материаллар ва асбоб-анжомлар сотиб олиш, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш учун грант маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги масалани халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ишлаб чиқсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази олиб келинаётган асбоб-ускуналар ва материаллардан даромад (фойда) солиғи, мол-мулк солиғи ва божхона тўловлари (божхонада расмийлаштирилганлиги учун олинадиган тўловлар бундан мустасно) тўлашдан, бўшаб қолган маблағлар Марказнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, маҳаллий ҳисоблаш тармоғи ва Қонун ҳужжатлари миллий базасини барпо йўналтирган ҳолда, истисно тариқасида уч йил муддатга озод қилинсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 8-сон, 47-модда