язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2004 й. 310-сон "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2004 й.

N 310



УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ

ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТИНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг, энг аввало, бошланғич синфлар ўқитувчиларининг меҳнатини моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб:

умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун амалдаги ҳар ойлик қўшимча ҳақ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан 100 фоизигача миқдорда;

умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига дафтарларни текширганлик учун амалдаги ҳар ойлик қўшимча ҳақ энг кам ойлик иш ҳақининг ўрта ҳисобда 30 фоизидан 50 фоизигача миқдорда оширилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим муассасалари ўқитувчилари иш ҳақига устамалар ва қўшимчаларнинг оширилиши билан боғлиқ харажатлар учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарори 1-бандининг умумтаълим мактаблари ҳамда барча тур ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўлашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 26-сон, 301-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 62-модда.