Умная подшивка
2019 й. / НМ, 39 /Пенсия иши
ПЕНСИЯ ИШИ*
Мазкур сонда Пенсия жамғармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида билиб оласиз. Яшаш жойини ўзгартираётганлар ва бошқа давлатга кетаётганлар учун алоҳида маълумотлар берилган.
Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирида бўлиб, пенсионерларни қандай саволлар кўпроқ қизиқтириши ҳақида билдик. Бўлим бошлиғидан уларга жавоблар олдик.
Экспертларга саволларингиз бўлса, norma.uz сайтидаги "Жавоб берамиз" хизматидан фойдаланинг.
НАФАҚА ТАЪМИНОТИ
Мамлакатимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш, уларнинг дуосини олиш яхши анъанага айланган. Ёши улуғ нуронийларимиз доимо давлатимиз ардоғида. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳам пенсия ва нафақа олувчиларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш, уларга муносиб турмуш шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратиб келади.
2019 йил 1 август ҳолатига кўра, мамлакатимизда пенсия ва нафақа олувчилар 3 миллион 608 минг 988 нафарни ташкил этди. Улардан 3 миллион 259 минг 185 фуқаро пенсия ва 349 минг 803 фуқаро ижтимоий нафақа олади. Пенсия ва нафақалар таъминотини янада яхшилаш, ҳужжатларни оптималлаштириш, адолатли пенсия ва нафақа тайинланиш тизимини йўлга қўйиш, аҳолига кўрсатилаётган интерактив хизматлар сифатини ислоҳ қилиш фуқароларимизнинг ижтимоий таъминотини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
- Пенсия ва нафақаларни тайинлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши тизим ривожига хизмат қилмоқда, - дейди Пенсия жамғармаси Пенсия ҳисоблаш услубиётини мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Сулаймонов. - Аввало, Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қ
...