язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қурилиш ва архитектура/ Адлия вазирининг 25.09.2019 й. 430-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2019 й. 1177-3-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2019 й.

N 1177-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.09.2019 й.

N 430-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 25 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 1177-1, 2003 йил 9 август) ҳамда "Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорни (рўйхат рақами 1177-2, 2004 йил 16 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 7/09/06-19-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2003 йил 21 июлдаги 3-сон "Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1177-1, 2003 йил 9 август);

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2004 йил 3 февралдаги 3-сон "Қурилиш объектлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан қурилиш, қайта таъмирлаш, техник жиҳозлаш, лойиҳалаш, материаллар, конструкциялар ва ускуналарни сотиб олишга тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1177-2, 2004 йил 16 февраль).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 738-модда