язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Банк қонунчилиги/ Марказий банк Бошқарувининг 24.08.2019 й. 21/13-сон "Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.09.2019 й. 3030-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2019 й.

N 3030-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.08.2019 й.

N 21/13


ҚАРОРИ



Банк хизматлари истеъмолчилари билан

ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат

банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар

тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил 9 июль, 27-сон, 553-модда) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                         М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банк хизматлари истеъмолчилари билан

ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат

банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 35-1-банд билан тўлдирилсин:

"35-1. Тижорат банкларига:

жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;

илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.".


2. Қуйидаги мазмундаги 37-1-37-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"37-1. Қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг депозитидаги (омонатидаги) маблағларини кредит (қарз) шартномаси даврининг ҳоҳлаган вақтида депозит (омонатнинг) амал қилиш муддатидан қатъи назар, мазкур кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга.

Бунда, қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг муддатли депозитидаги (омонатидаги) маблағларини шартномада кўрсатилган депозит (омонат) муддати тугагунга қадар кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтирмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни (депозитни) омонатни қайтаришни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.

37-2. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.".


3. 3-боб қуйидаги мазмундаги 3 параграф билан тўлдирилсин:


"3-§. Тижорат банкларининг мижозларга хизмат

кўрсатишда қонун ҳужжатлари талабларини

бузганлик учун санкцияларни қўллаш


40-1. Марказий банк қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча зарурий ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин банклар томонидан ҳисобварақлар очишда сабабсиз кечиктирилганлик ёки очишдан бош тортганлик, шунингдек мазкур турдаги ҳисобварақ очиш учун ортиқча ҳужжатларни талаб қилганлиги учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,02 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

40-2. Банклар томонидан иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун ўз вақтида нақд пул бермаганлик учун мижозларга, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларига улар ҳисобварақларида маблағ бўлганида банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,005 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

40-3. Қонун ҳужжатларида ўрнатилган мижозлар ҳисобварақларига пулларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини бузганлик учун, электрон тўловларни амалга оширишнинг ва хато амалга оширилган электрон тўловларни қайтаришнинг ўрнатилган муддатларини бузишни истисно этган ҳолда, банк ҳар бир ҳолат учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Электрон тўловларни амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлари банк томонидан бузилган тақдирда, у мижозга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлаши шарт.

Банкнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт. Акс ҳолда, мижоз банкдан маблағларни қайтаришни, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин нотўғри амалга оширилган электрон тўлов сумманинг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга.

40-4. Мазкур Низомнинг 40-2 ва 40-3-бандларида тижорат банклари учун назарда тутилган санкциялар банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномасида кўрсатилиши шарт.

40-5. Банклар қуйидаги ҳолларда жарима тўлашдан озод қилинади:

а) форс-мажор ҳолатлари, шу жумладан, банклараро электрон тўловлар тизимида рўй бериши мумкин бўлган узилиш;

б) банк мижози томонидан амалдаги қонунларда белгиланган талабларга мос келмайдиган тўлов ҳужжатлари тақдим қилинганда;

в) қонунларда белгиланган тартибга банк ёки мижоз ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатилганда.

40-6. Тижорат банкларига нисбатан мазкур параграфда назарда тутилган жарима жазо чораларини қўллаш суд қарорига асосан амалга оширилади. Бунда бу каби низолар юзасидан мижозларнинг ўзлари томонидан судга даъво киритилади.

40-7. Мазкур Низомнинг 40-1 - 40-3-бандларига мувофиқ банк томонидан тўланган жарима суммаси қисман қонунбузарликка йўл қўйган банк (филиали) раҳбари ва бош бухгалтери томонидан қопланади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 740-модда