язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2019 й. 805-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2019 й.

N 805



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХИТОЙ

ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

БЎЙИЧА ҲУКУМАТЛАРАРО ҚЎМИТАНИНГ

БЕШИНЧИ МАЖЛИСИ ЯКУНЛАРИГА КЎРА

ЭРИШИЛГАН КЕЛИШУВЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил апрелдаги Хитой Халқ Республикасига ташрифи ва "Бир макон, бир йўл" иккинчи халқаро форумда иштирок этиши, шунингдек музокаралар якунида эришилган келишувлар Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг стратегик хусусиятини мустаҳкамлади.

Ўзбекистон-Хитой Ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг (кейинги ўринларда ҲХК дебаталади) навбатдаги мажлиси Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида ҳукуматлараро, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ҲХК мажлиси якунлари бўйича савдо-иқтисодий, инвестициявий, банк-молия, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 4 342,0 млн АҚШ доллари бўлган битимлар, меморандумлар ва тўғридан-тўғри шартномалар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва бу томонларнинг стратегик шериклик муносабатларини янада фаоллаштиришга интилишидан далолат беради.


2. 2019 йил 27-29-август кунлари Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунлари бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш бўйича Амалий тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Режа деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар - Режада кўрсатилган масъул ижрочилар:

ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

Режадаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, уларнинг "ljro.gov.uz" тизимидаги ижроси мажбурий акс эттирилишини;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Режанинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасигача тақдимэтилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-санасигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига Режа тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижро этувчи аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига тасдиқланган Режанинг бажарилиш ҳолатининг танқидий таҳлилини тақдим этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 сентябрь