язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Тадбиркорликнинг мулкчилик асослари / Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 24.09.2019 й. 799-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 сентябрдаги

799-сон қарорига

ИЛОВА



Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича

давлат хизматларини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Баҳоловчиларга тоифалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда Маъмурий регламент деб аталади) баҳоловчиларга тоифалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Маъмурий регламентда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


баҳоловчининг тоифаси - баҳоловчининг профессионал малака даражаси;


баҳоловчининг малака сертификати (кейинги ўринларда малака сертификати деб аталади) - жисмоний шахсга белгиланган тартибда мулкни баҳолаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;


баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотлари - Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон Баҳоловчилар жамияти;


Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси - юридик шахслар - баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга баҳолаш ташкилотларини бирлаштирадиган жамоат ташкилоти;


Баҳоловчилар жамияти - жисмоний шахслар - баҳоловчиларнинг малака сертификатига эга бўлган баҳоловчиларни бирлаштирадиган жамоат ташкилоти;


сертификатланган баҳоловчи (кейинги ўринларда баҳоловчи деб аталади) - баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;


баҳоловчи тоифасига талабгор (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) -баҳоловчи тоифасини олишга талабгор бўлган сертификатланган баҳоловчи;


баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.


3. Ваколатли орган сертификатланган баҳоловчиларга қуйидаги тоифаларни беради:

иккинчи тоифали баҳоловчи;

биринчи тоифали баҳоловчи;

олий тоифали баҳоловчи.

Баҳоловчиларга тоифа мазкур Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.


4. Талабгорлар баҳоловчи тоифаларини олиш учун қуйидаги мажбурий талабларга жавоб беришлари лозим:

иккинчи тоифа - тоифа берилиш вақтда баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 15 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги;

биринчи тоифа - тоифа берилилиш вақтида баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида уч йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 25 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини, хусусан, бизнесни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги;

олий тоифа - тоифа берилиш вақтида баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида беш йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, шунингдек, баҳолаш бўйича камида мустақил 35 та иш бажарилгани, шу жумладан баҳолашнинг турли объектларини, хусусан, бизнесни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишончсиз деб топилган ҳисоботлар сони кўрсатилган ҳолда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги.

2020 йил 1 январдан бошлаб, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун фақат биринчи ва олий тоифа баҳоловчилар жалб қилиниши мумкин.



2-БОБ. ТОИФАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Талабгор баҳоловчи тоифасини олиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:

а) баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки "Электрон меҳнат дафтарчаси" тизимидан кўчирма;

б) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри;

в) талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри;

г) баҳоловчи малака сертификатининг нусхаси;

д) Баҳоловчи тоифасини олиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Ваколатли орган баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотидан талабгорга тавсифномани мустақил сўраб олади.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


6. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим миқдори ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.


7. Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақида қўшимча маълумотларни ўз ичига олган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:

а) баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотига аъзолиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини;

б) мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускорлик тартибида таклифлар ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги ахборотни;

в) янги стандартларни ишлаб чиқишда ва амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда иштирок этганлиги ҳақидаги ахборотни;

г) оммавий ахборот воситаларидаги баҳолаш фаолияти масалалари бўйича мақолалар нусхалари, веб-сайтлардан скриншотлар ва бошқаларни;

д) ўзи иштирок этган ёки маъруза қилган баҳолаш фаолияти масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар материаллари;

е) хорижий ўқув марказларида баҳолаш фаолияти соҳасида малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақида сертификатлар нусхалари;

ж) хорижда баҳолаш фаолияти бўйича конференциялардаги иштироки ҳақида сертификатлар нусхалари;

и) баҳолаш фаолияти соҳасидаги халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute, ISO 17024, NAMA, CCIM Institute ва ҳ.к.) ҳамда ариза берилган санада сертификатнинг амал қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (сертификатни берган ташкилот томонидан ёки унинг сайтидан скриншот билан тасдиқланган);

к) баҳолаш фаолияти бўйича фанлар ўтилганлиги ҳақида таълим муассасаларидан маълумотнома.

Талабгор, ўз хоҳишига кўра, ўзининг профессионал фаолиятини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.


8. Ҳужжатлар талабгор томонидан ваколатли органга уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта ёки электрон алоқа воситасида етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Талабгорнинг аризасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Аризада талабгор электрон манзилининг кўрсатилганлиги унинг ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.


9. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун талабгор қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


10. Ваколатли орган ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


11. Талабгорнинг аризасига мазкур Маъмурий регламентнинг 5-бандига мувофиқ илова қилинадиган ҳужжатлар тўплами тўлиқ эмаслиги аниқланса, талабгорнинг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар талабгорга камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.

Ариза қайтарилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома талабгорга қарор қабул қилинган санадан кейин икки иш куни ичида юборилади.


12. Ҳужжатлари қайтарилган талабгор рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг мазкур Маъмурий регламентда белгиланган тартибда ваколатли органга ўн кун муддатда қайта мурожаат қилишга ҳақли.

Қайта мурожаат қилинганда, талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди.


13. Талабгор ўн кун муддат ўтгандан кейин такроран мурожаат қилган тақдирда, ариза янгитдан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси эса қайтариб берилмайди.


14. Талабгорларга баҳоловчи тоифаси ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган камида етти нафар аъзодан иборат комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан берилади.


15. Ваколатли орган комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.


16. Комиссия таркибига ваколатли органнинг учта вакили ҳамда Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятидан иккитадан вакил киради.


17. Комиссиянинг йиғилишлари талабгорлардан аризалар тушишига қараб, аммо бир ойда камида бир маротаба ўтказилади. Комиссия йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


18. Комиссия йиғилишларида талабгор томонидан тегишли тоифани олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади.

Ҳар бир комиссия аъзоси мазкур Маъмурий регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради.


19. Тоифа бериш ҳақида ёки тоифа беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Комиссия қабул қилган қарор талабгорга у қабул қилингандан кейин уч иш куни мобайнида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома билан юборилади.


20. Талабгор мазкур Маъмурий регламентнинг 4-бандида белгиланган мажбурий талабларга жавоб берган тақдирда, комиссия томонидан талабгорга тоифа бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.


21. Талабгорга тегишли баҳоловчи тоифасини бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, унга ўн иш куни мобайнида мазкур Маъмурий регламентга 5-иловада келтирилган шаклда тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Гувоҳнома ваколатли органнинг масъул шахси, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг раислари томонидан имзоланади ҳамда ваколатли орган, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг муҳрлари билан тасдиқланади.


22. Баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган санадан бошлаб беш йил муддатга берилади ҳамда баҳоловчининг малака сертификати билан бирга амал қилади.


23. Баҳоловчининг малака сертифакати амал қилиши муддатининг тугаганлиги ёки амал қилиши тўхтатилганлиги, ёки бекор қилинганлиги баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади.


24. Тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган баҳоловчининг маълумотлари тоифага эга баҳоловчилар реестрига киритилади. Тоифага эга баҳоловчилар реестрини ваколатли орган юритади.


25. Ваколатли орган комиссиянинг ҳар бир йиғилиши якунларига кўра баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.


26. Комиссия томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия ваколатли орган номидан талабгорга ёзма ёки электрон кўринишда сўралган тоифани бериш рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради. Бунда комиссия талабгорга мазкур Маъмурий регламентнинг 4-банди талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан сўралаётганидан пастроқ тоифани беришни таклиф қилиши мумкин.


27. Комиссия томонидан талабгорга тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

а) талабгор мазкур Маъмурий регламентнинг 4-бандига мувофиқ тоифа учун белгиланган мажбурий талабларга жавоб бермаса;

б) талабгор тақдим этган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилганлиги аниқланса;

в) талабгор ёзма равишда унга сўралаётганидан пастроқ тоифа берилишини рад этса;

г) ушбу талабгор малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилса ёки бекор қилинса.


28. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали, ҳозир бўлган аъзоларнинг оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


29. Комиссия раиси ва комиссия аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар. Комиссия раиси энг охирида овоз беради.

Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


30. Комиссия талабгорга сўралган тоифани беришни рад этган тақдирда, талабгор мазкур Маъмурий регламентга мувофиқ ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.



3-БОБ. ТОИФАНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ,

БАҲОЛОВЧИГА ТОИФА БЕРИЛГАНЛИГИ

ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ЁКИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


31. Ваколатли орган илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиботи ташаббусини билдиришга ҳақли.


32. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш учун қуйидагилар асос бўлади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчининг ҳисоботи ёки эксперт хулосаси ҳаққоний эмас деб тан олинганлиги ҳақида ёзма ахборот келиб тушиши;

баҳоловчининг аризаси.


33. Баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

баҳоловчи малака сертификати амал қилишининг ваколатли орган томонидан тўхтатилгани ёки бекор қилингани;

баҳоловчининг ҳисоботлари ёки эксперт хулосалари бир неча марта қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаққоний эмас деб тан олиниши;

баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши муддати тугаши;

баҳоловчининг аризаси.


34. Баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳнома комиссия қарори билан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

баҳоловчига тоифа бериш ҳақидаги қарорнинг суд томонидан ноқонуний деб тан олиниши;

баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олинганлиги аниқланиши.


35. Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органдан, баҳолаш ташкилотларидан, баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотларидан ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан, баҳоловчи ишининг натижалари ва сифати бўйича ахборот тўпланади ва таҳлил қилинади.


36. Баҳоловчининг амалдаги тоифасига мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи маълумотлар аниқланган тақдирда, комиссия баҳоловчига илгари берилган тоифани қайта кўриб чиқади.


37. Баҳоловчини тоифасини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш комиссия томонидан баҳоловчи тоифасини бериш юзасидан талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


38. Тоифаси пасайтирилган ёки тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилган баҳоловчи тоифасини тиклаш юзасидан комиссияга тоифаси пасайтирилган ёки баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб бир йилдан сўнг мурожаат этишга ҳақли.


39. Тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши бекор қилинган баҳоловчи гувоҳнома бекор қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч йил ичида қайта тоифа беришни сўраб ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.


40. Баҳоловчининг тоифаси пасайтирилган, баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилган ёки бекор қилинган тақдирда, ваколатли орган баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.


41. Баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санадан бир ой кечиктирмасдан ваколатли органга тоифани кейинги беш йилга тасдиқлашни сўраб ариза беради. Тоифани тасдиқлаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби тоифа бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби билан бир хил.


42. Ваколатли орган томонидан тоифани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, илгари берилган баҳоловчи тоифасини бериш ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати кейинги беш йилга узайтирилади ва бу ҳақда гувоҳномага тегишли белги қўйилади.


43. Агар баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаши пайтигача баҳоловчи тоифани тасдиқлаш ҳақида ариза бермаган бўлса, гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


44. Комиссиянинг баҳоловчига тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги, тоифасини пасайтириш ёхуд тоифа берилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан баҳоловчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.


45. Комиссия иши ҳақидаги ахборот, тоифалар берилган, тоифалари пасайтирилган баҳоловчиларнинг, шунингдек, гувоҳномаларининг амал қилиши тўхтатилган ёки бекор қилинган баҳоловчиларнинг рўйхатлари ваколатли органнинг расмий веб-сайтида ҳамда Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг веб-сайтларида мунтазам жойлаштирилади.


46. Комиссия аъзолари баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.


47. Комиссия аъзолари иш давомида ўзларига маълум бўлган талабгорлар ҳақидаги ахборотни фош қилмасликлари лозим.


48. Мазкур Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Баҳоловчиларга тоифалар бериш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар


Субъектлар


Механизми


Муддатлар








1-босқич


Ваколатли орган


Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.


Маъмурий регламент қабул қилингандан кейин












2-босқич


Талабгор


Тоифалар бериш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли ҳужжатларни илова қилинган ариза билан мурожаат этиш.


Малака сертификати олингандан кейин, зарур иш стажи ва бажарилган ишлар мавжуд бўлганда












3-босқич


Ваколатли орган


Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


3 иш куни мобайнида












4-босқич


Ваколатли орган


Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида аниқ сабаблар кўрсатган ҳолда билдиришнома юбориш ва хужжатларни қайтариб бериш.


2 иш куни мобайнида












5-босқич


Талабгор


Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этиб, қайта ариза билан мурожаат қилиш.


Ҳужжатлар қайтарилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида












6-босқич


Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси


Талабгорлар томонидан тақдим этилган хужжатларни ўрганиш ва талабгорларга тоифани белгилаш ёки тоифа беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш


3 иш куни мобайнида












7-босқич


Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси


Талабгорга тоифа берилгани тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш.


10 иш куни мобайнида












8-босқич


Ваколатли орган


Тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳномани олган баҳоловчининг маълумотларини баҳоловчилар реестрига киритиш.


Тоифа бериш ҳақида қарор қабул қилинган кунда












9-босқич


Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси


Талабгорга талаб этилган тоифани беришни рад этиш ва бу тўғрисида рад этиш сабаблари ва талаб этилган тоифадан пастроқ тоифа бериш таклифи билдирилган хабарнома юбориш.


3 иш куни мобайнида












10-босқич


Ваколатли орган


Илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилганлиги ҳақида гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиботининг ташаббусини билдириш ва мазкур масалаларни баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси кўриб чиқиши учун тақдим этиш.


Тегишли далиллар келиб тушгандан сўнг 3 иш куни ичида












11-босқич


Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси


Ҳужжатларни кўриб чиқиш, баҳоловчининг тоифасини қайта кўриб чиқиш ёки баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш ва қабул қилинган қарор тўғрисида баҳоловчига хабарнома юбориш.


3 иш куни мобайнида












12-босқич


Ваколатли орган


Тоифаси пасайтирилган ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи бўйича маълумотларни тоифага эга бўлган баҳоловчилар реестрига киритиш.


Қарор қабул қилинган кунда












13-босқич


Талабгор


Баҳоловчи тоифасини қайта тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш.


Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан 1 йилдан кам бўлмаган муддатда












14-босқич


Талабгор


Баҳоловчи тоифасини қайтадан тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш.


Баҳоловчи тоифаси тайинланган гувоҳномасини бекор қилиш қарори қабул қилинган кундан 3 йилдан кам бўлмаган муддатда












15-босқич


Талабгор


Комиссиянинг баҳоловчи тоифасини беришни рад этиш, тоифани пасайтириш, баҳоловчи тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиш ёки бекор қилиш қарори юзасидан судга шикоят қилиш.


Зарурат бўлган ҳолатларда








Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар

РЕЕСТРИ

т/р

Баҳолаш объектининг номи

Ҳисобот рақами

Ҳисобот санаси

Баҳолаш санаси

Баҳолаш мақсади

Буюртмачи

Ҳисобот ҳаққоний/

ҳаққоний эмас деб тан олинди


























Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар

бўйича эксперт хулосалари

РЕЕСТРИ

т/р

Баҳолаш объектини баҳолаш ҳақида эксперт хулосасининг номи

Эксперт хулосасининг рақами

Эксперт хулосасининг санаси

Буюртмачи

Хулосаси ҳаққоний/

ҳаққоний эмас деб тан олинди




















Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Талабгор (Ф.И.О.)

Комиссия аъзоси (Ф.И.О.)

   

т/р

Талабгорни баҳолаш мезонлари

Баҳо

1

Талабгор томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар сони -


1.1

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


1.2

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


1.3

бизнесни баҳолаш бўйича -


1.4

Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинди -


1.5

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


1.6

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


1.7

бизнесни баҳолаш бўйича -


2

Бажарилган эксперт хулосалари сони


2.1

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


2.2

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


2.3

бизнесни баҳолаш бўйича -


2.4

Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинган


2.5

шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича -


2.6

кўчмас мулкни баҳолаш бўйича -


2.7

бизнесни баҳолаш бўйича -


3

Баҳолаш фаолияти соҳаси бўйича профессионал жамоат ташкилоти тавсифи


4

Талабгор томонидан тақдим этилган қўшимча ахборот:










Комиссия аъзосининг фикри:_________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________


Сана 20___ й.   "___" _____________    Комиссия аъзосининг имзоси__________________






Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА





НАМУНА

BAHOLOVCHINING TOIFA GUVOHNOMASI

Fotosurat

o'rni

_____________ - son

Toshkent sh.


20___ y. "___" _____________

O'zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi,

O'zbekiston baholovchilar jamiyati va Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi tomonidan

(kimga - baholovchining F.I.O.)

(passport seriyasi, raqami, qachon va kim tomondan berilgan)

(amal qilish muddati)

___________________ toifasi berildi.

Mazkur guvohnoma baholovchining malaka sertifikati bilan haqiqiy hisoblanadi.

O'zbekiston Respublikasi Davlat

aktivlarini boshqarish agentligi


M.O'.

                            (Vakolatli shaxs)


(Imzo)

(F. I. O.)


O'zbekiston baholovchilar jamiyati raisi


M.O'.



(Imzo)

(F. I. O.)


Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi raisi


M.O'.



(Imzo)

(F. I. O.)


Baholovchining toifa guvohnomasining amal qilish muddati:


20 ___ y. "____" ____________ dan 20___ y. "____" ____________gacha uzaytirilgan.

O'zbekiston Respublikasi Davlat

aktivlarini boshqarish agentligi


M.O'.

                        (Vakolatli shaxs)


(Imzo)

(F. I. O.)


O'zbekiston baholovchilar jamiyati raisi


M.O'.



(Imzo)

(F. I. O.)


Baholovchi tashkilotlar assotsiatsiyasi raisi


M.O'.



(Imzo)

(F. I. O.)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 722-модда