язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2019 й. 808-сон "Binokor-M" ва "Shoxjaxon-qurilish" масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб келинадиган оғир юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2019 й.

N 808




"BINOKOR-M" ВА "SHOXJAXON-QURILISH"

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТЛАРИ

ТОМОНИДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН ОҒИР ЮК

ТАШИШГА   МЎЛЖАЛЛАНГАН   ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИ ВА ТИРКАМАЛАР РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Жиззах вилоятининг туманлари марказларида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Binokor-M" масъулияти чекланган жамияти томонидан "Shaanxi heavy duty automobile import and export Co., Ltd" (Хитой) компанияси билан;

"Shoxjaxon-qurilish" масъулияти чекланган жамияти томонидан "Shaanxi heavy duty automobile import and export Co., Ltd" (Хитой) ва "Asia motors Co., Ltd" (Хитой) компаниялари билан умумий қиймати 3 078,0 минг АҚШ доллари миқдорида оғир юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамаларни (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) харид қилиш бўйича шартномалар тузилганлиги;

мазкур транспорт воситаларидан Жиззах вилоятининг туманлари марказларида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларида қурилиш маҳсулотларини транспорт хизматларини бепул кўрсатиш шарти билан етказиб бериш учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Binokor-M" ва "Shoxjaxon-qurilish" масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 2020 йил 1 январга қадар олиб келинадиган, иловага мувофиқ тасдиқланган транспорт воситалари, истисно тариқасида, "божхона омбори" божхона режимида сақлаш муддатидан қатъи назар, божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.


3. Жиззах вилояти ҳокимлиги ушбу қарорга мувофиқ "Binokor-M" ва "Shoxjaxon-qurilish" масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб келинадиган транспорт воситаларидан Жиззах вилоятида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларида қурилиш маҳсулотларини етказиб бериш учун транспорт хизматларини бепул кўрсатган ҳолда фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, ушбу қарорга мувофиқ божхона имтиёзлари қўлланиладиган транспорт воситалари, Жиззах вилоятида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ишларида қурилиш маҳсулотларини етказиб бериш учун транспорт хизматлари бепул кўрсатилмаганда, божхона имтиёзлари берилиши туфайли тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 25 сентябрдаги

808-сон қарорига

ИЛОВА



"Binokor-M" ва "Shoxjaxon-qurilish" масъулияти

чекланган жамиятлари томонидан 2020 йил 1 январга

қадар олиб келинадиган ва божхона тўловларидан (божхона

расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этиладиган

оғир юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Техниканинг номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори

ТИФ ТН

коди

I. "Binokor-M" МЧЖ ва "Shaanxi heavy duty automobile import

and export Co., Ltd" (Хитой) ўртасида 2019 йил 27 февралда

тузилган UZ2019-002-coн импорт шартномага мувофиқ

1.

Самосвал (6x4) газли модель: CNG SX3256DR464T, юк кўтариш қуввати: 25000 кг, двигатель модели: WP12NG350E40 CNG Евро 4, номинал қуввати: кВт (л.с): 257/380, КПП модели: 10JSD180, шина: 12,00R20 металлокорд, 11 та, кузов ҳажми (узунлик х кенглик х баландлик) мм: 5400x2300x1500. янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.


дона

20

8704239109

2.

Яримтиркама-самосвал, модель: YCH9401Z ўлчами: (m) (Д*Ш*В) 6.0*2,5*1,5, шина: 12.00R20, юк кўтариш қуввати: 20 000 кг, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.


дона

20

8716395009

II. "Shoxjaxon-qurilish" МЧЖ ва "Asiamotors Co., Ltd" (Хитой) ўртасида

2019 йил 27 февралда тузилган 2019YD-EXP524UZ-сон импорт

шартномага мувофиқ

1.

Яримтиркама-цеменг ташувчи, модель: ZJV9401GFLDY ҳажми: 45 куб, ўқлар сони: 3 та, шиналар сони: 12 та, компрессор: 12 куб, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.


дона

2

8716310000

III. "Shoxjaxon-qurilish" МЧЖ ва "Shaanxi heavy duty automobile import

and export Co., Ltd" (Хитой) ўртасида 2019 йил 27 февралда

тузилган UZ2019-001-сон импорт шартномага мувофиқ

1.

Самосвал (6x4) газли модель: CNG SX3256DR464T, юк кўтариш қуввати: 25000 кг, двигатель модели: WP12NG350E40 CNG Евро 4, номинал қуввати: кВт (л.с): 257/380, КПП модели: 10JSD180, шина: 12.00R20 металлокорд, 11 та, кузов ҳажми (узунлик х кенглик х баландлик) мм: 5400x2300x1500, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.


дона

20

8704239109

2.

Яримтиркама-самосвал, модель: YCH9401Z ўлчами: (m) (Д*Ш*В) 6,0*2,5*1,5, шина: 12.00R20, юк кўтариш қуввати: 20 000 кг, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.


дона

20

8716395009

3.

Яримтиркама, модель: ZJV9400DY ўлчами: (mm) (Д*Ш*В) 13000*2500*2900, шиналар сони 12 та, юк кўтариш қуввати: 40 000 кг, янги, 2019 йилда ишлаб чиқарилган.


дона

4

8716393001

                  

Изоҳ. Товарларнинг якуний ТИФ ТИ кодлари божхона расмийлаштируви давомида аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 сентябрь