ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 й. 701-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2018 й.

N 701




ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ КУНИНИ

ЎТКАЗИШ ВА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ

ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин ва ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:

йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, уларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган самарали тарғибот тадбирларини ўтказиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда фуқаролар билан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир этиладиган ҳудудларда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

кенг жамоатчилик иштирокида жойларда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш;

республика ва маҳаллий теле - ва радиоканалларда махсус телекўрсатув ва радио эшиттиришларни ташкил этиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатлари, пиёдалар ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда бу борада уларнинг жавобгарлик масалаларини мунтазам ёритиб бориш орқали кенг жамоатчиликка профилактик таъсир кўрсатиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.

Белгилансинки, "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.


2. Қуйидагилар:

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни"ни ўтказиш бўйича дастур 1-иловага мувофиқ;

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" доирасида тадбирларни ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни"ни ўтказиш бўйича дастурнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ўн кун муддатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;

"Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси билан биргаликда жамоат жойлари ва жамоат транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган ижтимоий мавзудаги кўргазмали ташвиқот материаллари (қўлланмалар, эсдаликлар, флаерлар, плакатлар) жойлаштирилишини (тарқатилишини);

жамоатчиликни йўл ҳаракати хавфсизлиги куни доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишга кенг жалб этишни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида "Автомобилсиз кун" акцияси ўтказилишини йўлга қўйсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республиканинг барча ҳудудларида "Автомобилсиз кун" акциясини ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

"Автомобилсиз кун" акциясини ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастурини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

"Автомобилсиз кун" акциясининг мазмун-моҳиятини, унинг экологик ҳолатни яхшилашга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга чорлайдиган, шу жумладан транспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлигини ва зарурлигини намойиш қилишни ўзида мужассам этган, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш;

ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги, экологик муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, ҳайдовчининг транспорт воситасисиз бир кунлик ҳаётини атрофлича ёритишга қаратилган махсус телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар ташкил этиш.


6. "Автомобилсиз кун" акцияси доирасида ташкил этиладиган тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича масъул бўлган ижрочиларнинг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

мактабгача таълим муассасаларида йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдаларни ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини назарий-амалий ва кўргазмали тарзда ўқитиш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари, ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинлар пайтида, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий-амалий кўникмаларни сингдириш ва мустаҳкамлаш мақсадида "Ҳаётий фаолият хавфсизлиги" мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, давлат оммавий ахборот воситалари:

йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мавзуга оид махсус телекўрсатувлар ва ижтимоий роликлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг мунтазам намойиш этилишини таъминласинлар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган ҳайдовчи ва пиёдаларни аниқлаш мақсадида махсус рейдлар ташкил этсинлар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзусида плакатлар, буклетлар ва бошқа турдаги кўргазмали ташвиқот материаллари чоп этилишини ташкил этсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 августдаги

701-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни"ни ўтказиш бўйича

ДАСТУР

   

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддатлари


Масъул ижрочилар

I. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" давомида ҳудудларда амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш.

1. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" давомида амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун масъул ходимларни белгилаш.

3 кун

Ички ишлар вазирлиги



2. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан ўтказиладиган тадбирларни умумлаштириш ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоятлар ва Республика идоралараро комиссияларга тақдим этиб бориш.


Ҳар жума куни

ИИВ ЙҲХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЙҲХБ



3. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар томонидан профилактика куни давомида амалга оширилаётган тадбирларни ва масъул ижрочилар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш амалга ошириш.


Доимий равишда

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия

2.

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" тадбирларини ўтказиш ва якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш.

1. Бириктирилган масъуллар томонидан "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни"ни ўтказиш.

Ҳар жума куни


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия

2. Ўтказилган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш.


3. Ҳар ой якунида тадбирда фаол иштирок этган фуқароларни ва масъулларни рағбатлантириш бўйича комиссия раисига таклиф киритиш.


Ҳар ойнинг охирги жума куни

3.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишининг аҳволи, қоида бузилишларининг келиб чиқиш сабабларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни" тадбирларини бевосита амалга оширувчи масъул шахслар томонидан қонун бузиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш асосида таклифлар ишлаб чиқиш.

Тадбирлар давомида

"Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" тадбирларини ўтказишга масъуллар

II. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ, ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ

ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУШУНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ

4.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини, уларни бузиш оқибатларини тушунтириш ва тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

Ҳар бир корхона ва ташкилотда, таълим муассасасида, маҳаллаларда семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва муҳокама этишнинг бошқа шаклларини қўллаган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтириш.

Ҳар жума куни

ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

5.

Йўлларда ҳаракат иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасидаги чора-тадбирларни ташвиқот воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш.

1. Йўл ҳаракати иштирокчилари, хусусан ҳайдовчилар, пиёдалар, велосипед ҳайдовчиларини огоҳликка чақирувчи, уларнинг маданияти ва фуқаролик онгини оширишга қаратилган махсус буклетлар ва эслатмалар ишлаб чиқиш, уларни жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда ҳайдовчилар, пиёдалар ва велосипед ҳайдовчилари ўртасида тарқатиш.

Ҳар жума куни

ИИВ, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи




2. Мавзули реклама-ташвиқот воситаларини (плакатлар, баннерлар, стендлар ва шу кабилар), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган бошқа воситаларни биринчи навбатда, транспорт воситалари жадал ҳаракатланадиган, умумий фойдаланишдаги, халқаро ва республика аҳамиятига молик йўлларда, темир йўл вокзалларида, Тошкент метрополитени, шунингдек, таълим муассасалари, ташкилотлар, маҳаллаларда ва бошқа жамоат жойларида ўрнатиш.


Ҳар ойда

ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

6.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни аҳолига етказиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш.

Меҳнат жамоалари, маҳаллалар, таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни етказиш.

Ҳар жума куни

Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

7.

Йўл-транспорт ҳодисаларини, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни танқидий муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

1. Ўтказиладиган профилактика кунлари доирасида кенг жамоатчилик иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни муҳокама қилиш.


Ҳар жума куни

Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди


2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш борасида тегишли ташкилот ва муассасаларга тақдимномалар киритиш.


Ҳар ойда

Ички ишлар вазирлиги

8.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган шахсларга нисбатан профилактик таъсир чораларини кўриш мақсадида кенг жамоатчилик иштирокида сайёр суд муҳокамаларини ташкил этиш.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган ҳайдовчилар томонидан қонун бузиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолини огоҳликка чақириш ва уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш ва ўтказилаётган сайёр судларда уларнинг иштирокини таъминлаш.

Ҳар жума куни

Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди

9.

Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.

1. Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 2-12 сентябрь кунлари "Диққат болалар!" профилактика тадбирларини ўтказиш.

Сентябрь ойида

Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, МТРК, ЭОАВМА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи



2. Мактаб ўқувчиларининг "Йўл ҳаракати қоидалари" бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш, уларда йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида тўрт босқичли "Яшил чироқ" мусобақаларини ўтказиш.


Қўшма қарор асосида

Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамоат фонди, МТРК



3. Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ва ўқувчилари учун мўлжалланган кўргазмали қўлланмалар, буклетлар ва брошюралар тайёрлаш ва тарқатиш.


Доимий равишда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги




4. Умумий ўрта таълим мактаблари, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари ўртасида "Яшил ранг", "Йўл ҳаракати қоидалари билимдони", "энг намунавий йўловчи" каби викториналарни ҳамда "диққат, пиёда!", "Диққат, болалар!" деб номланган профилактика кампанияларини ўтказиш.


Ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи



5. Болаларга йўл ҳаракати қоидаларини, жумладан, велосипед ҳайдаш кўникмаларини ва йўллардан ўтиш тартибини ўргатиш.


Мунтазам

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги


III. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ

ҲОДИСАЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК

10.

Марказий ва вилоят телеканалларида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус кўрсатув ва ахборот дастурларини, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тайёрланадиган тезкор репортажларни эфирга узатиш.


1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, уларга амал қилмаслик сабаблари ва оқибатлари, йўл ҳаракати иштирокчиларининг жавобгарлик масалаларини ёритиш.


2. Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган жойлардан бевосита ҳайдовчилар ва йўловчилар айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаларини, жароҳатланганлар иштирокида тарғибот кўрсатувларини ташкил этиш орқали кенг жамоатчиликка намойиш этиш.

Ҳар жума куни

МТРК,

ЭОАВМА,

Ички ишлар вазирлиги,

ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Болалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа метражли видеороликлар ва мультипликацион фильмлар яратиш.

Болаларга йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бола тилида 5-10 дақиқага мўлжалланган видеороликлар ва мультипликацион фильмлар яратиш орқали оммавий ахборот воситалари, айниқса "Болажон" телеканалида, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида намойиш этиш.

Доимий равишда

Ўзбекфильм, МТРК, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

12.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари, шу жумладан йўл ҳаракати маданиятини, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишини ва бирдамлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий роликларни, мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида узатиш (чоп этиш).

1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунлари давомида амалга ошириладиган тадбирларни ёритиб бориш.


2. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш маданиятини тарғиб қилиш бўйича кўрсатув, ток-шоу, лавҳалар намойиш этиш, эшиттиришларни эфирга бериш ва мақолалар чоп этиш. Ушбу мавзуга бағишланган махсус видеороликлар тайёрлаш ва намойиш этиш.


3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳолатларни акс эттирувчи мақолалар, рисолалар ҳамда ижтимоий роликларни тайёрлаш ва даврий босма оммавий ахборот воситалари,Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли эътиборига етказиш.

Ҳар жума куни

МТРК, Ички ишлар вазирлиги, ЭОАВМА, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

IV. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ ҲОЛАТЛАРИНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН МАХСУС ТАДБИРЛАР

13.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қоидабузарликларни аниқлашга қаратилган махсус рейдлар ва текширувларни ўтказиш.

1. Йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва пиёдалар томонидан қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида махсус рейдлар ташкил этиш орқали бартараф этиш чораларини кўриш.

Ҳар жума куни

Ички ишлар вазирлиги, МТРК



2. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида техник носоз транспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейдлар ташкил этиш.



Ички ишлар вазирлиги,

Автомобиль транспорти агентлиги


14.

Ўқув машғулотлари бошланиши ва тугаши арафасида йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларининг йўналишларини мактаб, лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларига яқинлаштириш.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш мақсадида ўқув йиллари давомида таълим муассасаларига туташ бўлган ва яқин йўлларга йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларини жойлаштириш.

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги

15.

Автомобиль йўлларига яқин жойлашган таълим муассасаларига кириш жойларида ўқувчи-ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.

1. Ўқувчи-ёшларнинг йўлларни кесиб ўтишида хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "Маҳалла посбони", ҳарбий чақирувга тайёрлаш фани ўқитувчилари ҳамда Ёшлар иттифоқининг етакчиларидан йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси фаолиятини йўлга қўйиш.


2. Йўлларни кесиб ўтиш жойларида жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олиб келиш ва кетишини ташкил этиш.

Доимий

равишда

Ички ишлар вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги

16.

Тирбандлик хосил бўлаётган йўлларни мониторинг қилиш асосида уни бартараф этиш чораларини кўриш.

Йўлларда тирбандликлар хосил бўлиш жойларини аниқлаш асосида унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш борасида чора-тадбирлар белгилаш.

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 августдаги

701-сон қарорига

2-ИЛОВА



Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни

доирасида тадбирларни ташкил этиш

СХЕМАСИ

        

Тадбирларни ўтказиш жойлари


V




     V





V





V






    V




Йўллар

Маҳаллалар

Таълим муассасалари

Ташкилотлар

Оммавий ахборот воситалари

(телерадиодастурлар, ток шоу, мақола

ва репортажлар в б.)

Тадбирларнинг турлари



V







V






V






V



Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот тадбирлари

Жамоатчилик ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари

Кўргазмали тарғибот-ташвиқот тадбирлари

Махсус тадбирлар





V







V






V






V



- махсус кўрсатув ва дастурлар орқали аҳолига йўлларда ҳаракатланиш маданиятини тарғиб қилиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатларини тушунтириш;

- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида махсус ижтимоий роликлар ва кўрсатувлар ишлаб чиқиш ва намойиш қилиш;

- йўл ҳаракати қоидаларини бўзиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни ғритиш;

- аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида ҳабардор қилиш.


- меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, йўл-транспорт ҳодисларининг келиб чиқиш сабалари ва уларнинг оқибатларини тарғиб қилиш;

- йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини тушунтириш;

- сайёр судлар ташкил этиш орқали аҳолини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган шахсларни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш;

- йўл ҳаракати қодиларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

- жамоат жойлари ва жамоат транспортларида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи плакатлар ва баннерларни жойлаштириш;

- йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳликка чақирувчи махсус буклетлар, қўлланмалар, эслатмалар, флаерлар ишлаб чиқиш ва тарқатиш;

- жамоат транспорти, темир йўл ва автомобиль вокзаллари, Тошент метрополитени ҳамда бошқа жамоат жойларида Йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилувчи қисқа метражли роликларни намойиш этиш.

- йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш мақсадида йўлларда рейдлар ташкил этиш;

- автомобилларни таъмирлаш устахонларида текширувлар ўтказиш, ноқонуний таъмирлаш устахонларини аниқлаш;

- йўл-транспорт ҳодисалари кўп содир этилаётган ҳудудларни мониторинг қилиш орқали уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш чораларини кўриш;

- тирбанликлар хосил бўлаётган йўлларни ўрганиш орқали уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўриш.

















Тадбир қатнашчилари



V




V





V





V




V



V



Давлат органлари

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

Оммавий ахборот воситалари

Таълим муассасалари

Нодавлат нотижорат ташкилотлар

(Ёшлар иттифоқи, "Маҳалла"

жамғармаси в б.)





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 30 августдаги

701-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинингўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида" 1997 йил 2 июлдаги 333-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш республика комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 10 декабрдаги 471-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 август














































Время: 0.0374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск