ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Облигациялар (заёмлар) /

Адлия вазирининг 27.09.2019 й. 434-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.09.2019 й. 525-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.09.2019 й.

N 525-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.09.2019 й.

N 434-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 27 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. Давлат қисқа муддатли облигациялар бозорида дилерлик вазифаларини бажариш бўйича шартнома тузиш тартибини (рўйхат рақами 525, 1998 йил 9 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 26 сентябрдаги 17-25/455-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1997 йил 4 октябрда 48в-сон билан тасдиқланган Давлат қисқа муддатли облигациялар бозорида дилерлик вазифаларини бажариш бўйича шартнома тузиш тартиби (рўйхат рақами 525, 1998 йил 9 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 февралда 48в-1-сон билан тасдиқланган Давлат қисқа муддатли облигациялар бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга оид шартнома тузиш тартибига 1-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 525-1, 1999 йил 1 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1999 йил 20 ноябрда 48в-2-сон билан тасдиқланган Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига 2-сонли ўзгартиришлар (рўйхат рақами 525-2, 2000 йил 11 май);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 29 мартдаги 6/19-сон "Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 525-3, 2003 йил 15 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 декабрдаги 48в-4-сон "Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажариш бўйича шартномалар тузиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 525-4, 2013 йил 26 декабрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 21 майдаги 48в-5-сон "Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 525-5, 2015 йил 1 июнь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 8 октябрдаги 48в-6-сон "Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибининг 2.2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 525-6, 2015 йил 21 октябрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 30 декабрдаги 48-В-7-сон "Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 525-7, 2018 йил 8 январь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сон "Давлат қисқа муддатли облигациялари бозорида дилерлик вазифаларини бажаришга доир шартномалар тузиш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 525-8, 2018 йил 26 апрель).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Ғонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ғонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 742-модда







































Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск