ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиги хисоб-китоби / қ / Соликни хисоблаш услубуёти (эксперт материаллари) /2019 йилнинг июль ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби услубияти
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
2019 йилнинг июль ойи учун жисмоний
шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва
бошқа мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби
УСЛУБИЯТИ
q Июль ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 184;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида - 181;
36 соатлик иш ҳафтасида - 162.
q Иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида - 23;
6 кунлик иш ҳафтасида - 27.
q 2019 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг айрим турдаги даромадларига энг кам ставка бўйича ЖШДС солиниши бекор қилинди. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига 12%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси 1-қисми).
q Январь-июль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 1 419 110 сўмни (13.10.2018 йилдаги ПФ-5553-сон) ташкил этади.
q Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ - 202 730 сўм қўлланади (Солиқ кодекси 186-моддасининг 1-қисми).
q 2019 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1%ини ташкил этади (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 5-банди).
q ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).
q Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб фуқ
...