язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Ҳаво транспорти/ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 825-сон қарорига 1-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

825-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини

ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва қуйидаги мақсадларда ташкил этилган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилиш, ўқитиш ва малакасини оширишни;

Агентлик вазифаларининг самарали бажаришларини таъминлашни;

Агентликни моддий-техник таъминлаш, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни молиялаштириш чора-тадбирларини такомиллаштириш.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига хавф солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномалар беришдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун Агентлик ходимлари томонидан солинадиган жарималар миқдорининг 80 фоизи;

"Ўзаэронавигация" маркази соф фойдасининг 5 фоизи;

авиация хавфсизлиги учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 3 фоизи;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Жамғарма маблағларининг тушиши ва сарфланиши миллий валютада ҳисобга олинади.


5. Жамғармага тушадиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ Агентликнинг даромадлар манбалари бўйича очилган махсус ғазначилик шахсий ҳисобварақларида жамланади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) Агентликни моддий-техник таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари билан қопланмаган бошқа харажатлар учун;

б) Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш, мукофотлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш, шу жумладан:

Агентлик ходимларига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар тўлаш;

Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемаларида имтиёзли (махсус) тарзда юриш харажатларни қоплаш учун;

в) Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш, шу жумладан:

вакиллик харажатларини, шунингдек, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш харажатларини қоплаш, сувенирлар, маҳсулотлар, буклетлар ва ахборот-маърифий материалларни харид қилиш;

хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш учун;

г) қонунчиликда тақиқланмаган Агентлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар учун.


7. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтказилади.


8. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида фойдаланилади. Агентлик даромадлари ва харажатлари сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.


9. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси келгуси йил учун маблағлар тушишининг кутилаётган прогнози ва тадбирлар ўтказиш заруратидан келиб чиққан ҳолда тузилади.


10. Агентликнинг ташаббуси билан зарур ҳолларда, Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгандан кейин Жамғармага тушадиган маблағлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



4-БОБ. ҲИСОБОТ, НАЗОРАТ ВА

ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИ УЧУН МАСЪУЛИЯТ


11. Жамғарма маблағларидан оқилона ва қатъий мақсадли фойдаланиш юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.


12. Агентлик директори Жамғарма маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь