язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2019 й. ПФ-5840-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.09.2019 й.

N ПФ-5840



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида"ги ҳамда "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 сентябрдаги

ПФ-5840-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг I бўлими қуйидаги мазмундаги 20-банд билан тўлдирилсин:

"20. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5325-сон Фармони 15-бандида:

иккинчи хатбошидаги "ҳомилани сунъий равишда тушириш" сўзлари "ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"оналар ва болалар ҳамда фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ акушер-гинекологик ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон қарорида:


5-банддаги, 6-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 11-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Хотин-қизларнинг гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссия" сўзлари тегишли келишикдаги "Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни

таъминлаш масалалари бўйича комиссияси

ТАРКИБИ

1. Т.К. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Комиссия раиси


2. Э.И. Баситханова

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Комиссия раиси ўринбосари


3. Д.Г. Ташмухамедова

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази директори, Комиссия раиси ўринбосари


4. А.В. Шин

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири


5. C.Ш. Мирзиёева

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари


6. А.Х. Саидов

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори


7. Г.А. Рахимова

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси


8. С.М. Холхўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари


9. Г.Ш. Рихсиева

-

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори


10. Лавозими бўйича

-

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижро этувчи директори


11. Г.Ғ. Махмудова

-

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси (келишув асосида)


12. Х.Б. Абдувахидов

-

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раиси


13. М.Р. Ширинова

-

"Сабр" республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази директори


14. Д.М. Махбубов

-

Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раисининг ўринбосари


15. Э.С. Туляков

-

"Тараққиёт стратегияси" марказининг ижрочи директори


16. А.Э. Бурханов

-

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси


17. Д.К. Муратова

-

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази директори ўринбосари


18. Г.Ж. Саттарова

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими


19. Г.А. Ишанханова

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази бўлими мудири


            

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 743-модда