ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари ва муҳофазаси. Омбудсман /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 15.07.2019 й. 2600-III/ҚҚ-563-III-сон "БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар дастури ҳақида"ги Қўшма қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

15.07.2019 й.

N 2600-III


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

15.07.2019 й.

N ҚҚ-563-III


ҚЎШМА ҚАРОРИ



БМТНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ДЕКЛАРАЦИЯСИ

ҚОИДАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА

МИЛЛИЙ ҲАРАКАТЛАР ДАСТУРИ ҲАҚИДА



2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 270-банди ижросини таъминлаш ҳамда инсон ҳуқуқларининг умумий маданиятини шакллантириш мақсадларида Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар:

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар дастури 1-иловага* мувофиқ;

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан "Йўл харитаси" (бундан буён матнда "Йўл харитаси" деб юритилади) 2-иловага* мувофиқ;

"Йўл харитаси" ижросининг бориши юзасидан мониторинг ўтказувчи ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Йўл харитаси" нинг ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.


3. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон РеспубликасиОлий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Кадиров ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари С. Артикова зиммасига юклатилсин.


4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери

Н. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Т. Нарбаева

*) Иловалар берилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 август




































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск