Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 827-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2019 й.

N 827



ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ҚАЙД ЭТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Баситханова ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

827-сон қарорига

ИЛОВА



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

қайд этиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандга "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига," сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига," сўзлари қўшилсин.


2. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик қила олмайди.

Бунда, ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилишини қайд этиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш муддатини ўтказиб юборганлик сабаблари кўрсатилган ариза боланинг ота-онаси, ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири ёки ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс, ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари томонидан тақдим этилади.

Бундай ҳолларда ФҲДЁ органи туғилиш фактини тасдиқловчи ҳужжатга қўшимча равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилади.

Агар туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан ўтказилиб берилган бўлса, туғилиш туғилганлик тўғрисидаги далолатномаларни қайд этиш жорий рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бола тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, далолатнома ёзуви тартиб рақами, санаси боланинг ҳақиқий туғилган йилидаги ҳамда жорий йилда юритилган Алфавит дафтарларга ёзиб қўйилади".


3. 148-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошилар қўшилсин:

"Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар консул ёки нотариус томонидан тасдиқланган ишончнома ва ариза асосида амалга оширилиши мумкин.

Ўлим хақидаги далолатнома ёзувига тузатишлар киритиш яқин қариндош(лар) ёки меросхўр(лар)нинг аризасига кўра ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Вафот этган шахсларнинг туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар суд қарорига асосан ФҲДЁ органи томонидан киритилади";

б) тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 149-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"далолатнома ёзувларида имловий хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ҳақидаги ёзув мавжуд бўлмаганда".


5. Қуйидаги мазмундаги XIV-1-боб қўшилсин:


"XIV-1-боб. "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви"

ахборот тизими


223-1. "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими фуқаролик ҳолати далолатномалари, далолатнома ёзувларига алоқадор ўзгартиришлар, уларнинг қайта тикланиши ва бекор қилиниши ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳномалар ва улардан кўчирмалар берилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган давлат электрон ахборот тизими ҳисобланади.

223-2. ФҲДЁ органлари фуқаролик ҳолати далолатномалари, шунингдек уларга ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчаларнинг "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилишини таъминлайдилар.

223-3. ФҲДЁ органлари ўзаро ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали ахборот алмашишлари мумкин. "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали алмашилаётган ахборот ФҲДЁ органлари ва манфаатдор ташкилотлар томонидан иш юритувига расмий ҳужжат сифатида қабул қилинади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь




















































Время: 0.2092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск