ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2019 й. 823-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

823-сон қарорига

1-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак

кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор

жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тур ва номдаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) ташкил этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Жамғарма умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида ташкил этилади.


4. Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог (улар умумий сонининг кўпи билан 50 фоизи), психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш йўли билан уларни моддий рағбатлантириш;

умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш;

тежалган маблағлар мавжуд бўлган тақдирда, ушбу маблағлар ҳисобидан ходимларнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги бўйича тўланмаган нафақаларни молиялаштириш.



3-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади.


6. Жамғарма умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади. Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонуни қабул қилинганидан сўнг умумтаълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан етказилади.

Жамғарманинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан миқдори Республиканинг барча умумтаълим муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.

7. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ҳамда бошқа турдаги рағбатлантириш билан боғлиқ тўловлар белгиланган тартибда молия органлари томонидан ходимларга иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда молиялаштиради.


8. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тайинланган устамалар, моддий ёрдам ва мукофотлар суммаси умумтаълим муассасасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади. Жамғарма ҳисобидан олинган даромадларга қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади.



4-БОБ. ПЕДАГОГ, ПСИХОЛОГ ВА КУТУБХОНА

ХОДИМЛАРИГА ОЙЛИК УСТАМА БЕЛГИЛАШ,

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

МУКОФОТЛАШ ВА УЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ

БЕРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда ишчи гуруҳи деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ишчи гуруҳинингфаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашишга йўл қўйилмайди.


10. Ишчи гуруҳ умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори асосида, муассаса директорининг буйруғи билан камида етти кишидан иборат тоқ сонда қуйидаги таркибда тасдиқланади:

Ишчи гуруҳи раҳбари - умумтаълим муассасаси директори;

Ишчи гуруҳ аъзолари - ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, умумтаълим муассасаси педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллар.

Умумтаълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари - Ишчи гуруҳнинг масъул котиби ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсадида ушбу ишчи гуруҳ таркиби ҳар ўқув йили бошлангунга қадар умумтаълим муассасаси педагогик кенгаши томонидан қайта кўриб чиқилади. Бунда ишчи гуруҳ таркибидаги умумтаълим муассасаси педагог ходимлари, умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ота-оналар вакиллари ҳар йили ўзгартириб борилиши шарт.


11. Ишчи гуруҳ:

Жамғарма маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштиради ва назорат қилади;

ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларини уларнинг фаолиятини ушбу Низомга 1-иловадаги баҳолаш мезонлари асосида аниқлайди, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилайди, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлайди ҳамда уларга моддий ёрдам белгилайди;

педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва моддий ёрдам беришда адолат ва холислик принципларига амал қилади.


12. Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни бажаради:


а) Жамғарма маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштириш ва назорат қилиш бўйича:

базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог ходимлар сони умумтаълим муассасасида фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан ошиб кетмаслигини назорат қилади;

ҳар йили 1 июлга қадар умумтаълим муассасасининг ҳар бир педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятини баҳолайди ва навбатдаги ўқув йили учун юқори натижа кўрсатган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама миқдорини белгилайди;

ўқув йили давомида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг натижадорлиги бўйича ушбу Низомга 2, , 2б-иловалар билан тасдиқланган шакллар асосида тизимли ички мониторинг юритади;

умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти натижалари асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устамаларни сақлаб қолиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, зарур ҳолларда, устамалар миқдорига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилади, қабул қилинган қарор ҳақида педагогик кенгашда ахборот беради;


б) ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимларини уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида аниқлаш, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ҳамда уларга моддий ёрдам белгилаш бўйича:

умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди;

янги ўқув йили бошлангунига қадар умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши мажлисида Жамғарма ҳисобидан тегишли педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисидаги қарори юзасидан ахборот беради;

умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди;


в) педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам беришда адолат ва холислик принципларига амал қилиш бўйича:

ўқитувчи таълим-тарбия бераётган ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил қилади;

мукофотланадиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган ходимларни, шунингдек, рағбатлантириш миқдорини аниқлайди.


13. Ишчи гуруҳнинг устама ҳақ белгилаш бўйича мажлислари бир йилда камида бир марта, истисно ҳолларда заруратга кўра, ўтказилади.

Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш, базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама ҳақларни қайта кўриб чиқиш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.

Педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларига мукофотлар бериш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишчи гуруҳ мажлиси қарори билан очиқ муҳокама орқали ҳамда умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши фикрларини ҳисобга олиб, Жамғармада назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.


14. Ишчи гуруҳ мажлисини ўтказиш билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ишчи гуруҳ масъул котиби томонидан тайёрланади ҳамда мажлисга уч кун муддат қолганда ишчи гуруҳ раҳбар ва аъзоларига тақдим этилади.

Ишчи гуруҳ масъул котиби ҳужжатларнинг юритилиши ва сақланишини таъминлайди.


15. Ишчи гуруҳ мажлислари ишчи гуруҳ аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Бунда касаба уюшмаси ва умумтаълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчилар ота-оналари вакилларининг иштироки мажбурий ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ қарори ишчи гуруҳ аъзоларининг оддий кўпчилик овоз бериши йўли билан қабул қилинади. Ишчи гуруҳ раҳбари барча аъзолардан сўнг овоз беради. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда, ишчи гуруҳ раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ аъзосининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, уни мукофотлаш ёки унга моддий ёрдам белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилаётган бўлса, ишчи гуруҳнинг мазкур аъзоси масалани кўриб чиқиш жараёнида иштирок этмайди ҳамда бу ҳақида ишчи гуруҳ мажлиси баённомасида қайд этилади.


16. Ишчи гуруҳнинг қарори мажлисда иштирок этган унинг барча аъзолари томонидан имзоланадиган баённома шаклида расмийлаштирилади ҳамда умумтаълим муассасасининг муҳри қўйилади.

Ишчи гуруҳ баённомаларини расмийлаштириш учун алоҳида умумий дафтар юритилади, дафтар юқори ташкилот томонидан тикилади ва ушбу ташкилот раҳбари томонидан саҳифаланиб имзоланади.

Ишчи гуруҳ мажлисининг баённомаси махсус дафтарга қайд этилади ва ундан кўчирма юқори турувчи органга юборилади.

Умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.

17. Жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш тўғрисида Ишчи гуруҳнинг қарори асосида умумтаълим муассасаси директорининг буйруғи чиқарилади.

18. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойидаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисида тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади.



5-БОБ. ИШЧИ ГУРУҲГА ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ


19. Базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устама белгилаш учун Ишчи гуруҳ масъул котиби томонидан устама ҳақ олишга даъвогар педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг аризаларига мувофиқ улар ҳақида умумий ва фаолияти мазкур Низом билан тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланган таҳлилий маълумотлар ушбу Низомга 2 ва ва 2б-иловалардаги жадваллар шаклида Ишчи гуруҳга тақдим қилинади.



6-БОБ. ПЕДАГОГ, ПСИХОЛОГ ВА

КУТУБХОНА ХОДИМЛАРИНИНГ БАЗАВИЙ

ТАРИФ СТАВКАЛАРИГА ҲАР ОЙЛИК

УСТАМА БЕЛГИЛАШ


20. Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.


21. Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-70 балл тўпласа - 10 фоиз;

71-75-балл тўпласа - 15 фоиз;

76-80 балл тўпласа - 20 фоиз;

81-85 балл тўпласа - 25 фоиз;

86-90 балл тўпласа - 30 фоиз;

91-95 балл тўпласа - 35 фоиз;

96-100 балл тўпласа - 40 фоиз.

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.


22. Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;

76-85-балл тўпласа - 15 фоиз;

86-100 балл тўпласа - 20 фоиз;

Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.


23. Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;

76-85-балл тўпласа - 15 фоиз;

86-100 балл тўпласа - 20 фоиз;

Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.


24. Умумтаълим муассасасидаги педагог ходимлар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга эканлигидан қатъий назар, мазкур Низомга иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва кўрсаткичларига кўра Ишчи гуруҳ қарори асосида базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгиланади.

Умумий ўрта таълим муасасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини амалиётга жорий этиш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


24-1. Таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларига бошқа ҳудудлардан жалб этилган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг амалда ишлаган умумтаълим муассасасининг директор жамғармасидан белгиланган устама ҳақ (фоиз)лари сақланади.

Мазкур устамалар бир ўқув йили давомида сақланади ва кейинги ўқув йилида таълим даражаси юқори бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларининг Ишчи гуруҳи томонидан қайта кўриб чиқилади.


7-БОБ. УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ХОДИМЛАРИГА БЕЛГИЛАНАДИГАН УСТАМАЛАР

ВА РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

26. Умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган устамага қўшимча равишда базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

27. Умумтаълим муассасасининг раҳбар ходимларига (директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари) ва ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди, Халқаро математика олимпиадаси - International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI) - фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолибликни қўлга киритган мактаб раҳбари (директор) бундан мустасно.

28. Умумтаълим муассасалари педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар ҳар йили 1 июлга қадар белгиланади ва ўқув йилининг ярим йиллик якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.


29. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

30. Халқаро математика олимпиадаси - International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (IOI) ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан олтин, кумуш ва бронза медалларига қараб тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ тўланади.

31. Ишчи гуруҳ ўқитувчига ўқувчиларининг халқаро олимпиадаларидаги натижалари учун устама белгилашда, халқаро олимпиадаларнинг совриндорлигини тасдиқловчи диплом (сертификат) асосида қарор қабул қилади.


32. Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли умумтаълим муассасасининг мос (танлов, мусобақа, имтиҳон фанлари) фан ўқитувчиси мазкур Низомнинг 29-бандидан ташқари Жамғарма маблағлари ҳисобидан базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир йўла мукофот пули тўлаш йўли билан рағбатлантирилиши мумкин.

33. Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

33-1. Педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланади.


8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


35. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА


Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


1. Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар уларнинг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари учун қуйидаги мезонлар асосида белгиланади:

Т/р

Кўрсаткичлар


Амалга оширилган

аниқ ишларнинг қисқача

таърифи, унинг натижалари

(самарадорлиги), қўлланилаётган шакли

ва услуби, ўтказилган

машғулотларнинг сони,

ўқувчилар қамровининг

ўртача сони


Рейтинг баҳоси


Максимал

балл


Фаолият

натижаларига

кўра қўйиладиган

баллар


Кўрсаткичлар


1.

Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати

Ўқитувчи дарс ўтаётган синфлардаги ўқувчиларнинг чораклик ўртача баҳолари ўзлаштиришнинг сифат ("4" ва "5" баҳо) кўрсаткичи асосида аниқланади

5

3

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 56 - 70 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 56 - 65 фоизини ташкил этганда


4

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 71 - 85 фоизини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 66 - 80 фоизини ташкил этганда


5

Сифат кўрсаткичи умумий ўқувчилар сонининг 86 фоизи ва ундан юқорини, шу жумладан, мураккаб фанлар (она тили, рус тили, чет тили, математика, физика, кимё, биология) йўналишларида 81 фоиздан юқорини ташкил этганда


2.

* "Фан олимпиадаси" ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки

Ўқувчиларининг олимпиада, танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирлардаги иштироки ва натижалари асосида баҳоланади

30

10

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 55 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда


20

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 70 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда


30

Туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаганда


3.

** Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки

Бошланғич синф ўқувчиларининг мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирлардаги иштироки натижалари асосида баҳоланади

30

10

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 55 - 70 фоизни ташкил этганда


20

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 71 - 85 фоизни ташкил этганда


30

Мактаб миқёсидаги танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари тўплаши мумкин бўлган максимал баллнинг улуши 86 - 100 фоизни ташкил этганда


4.

Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги

Ўқитувчи иш фаолияти мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика миқёсида оммалаштирилади қитувчининг фаолияти баҳолаш даврига нисбатан сўнгги 3 йилликда оммалаштирилганлиги)

15

7

Иш тажрибаси мактаб миқёсида оммалаштирилганда


10

Иш тажрибаси туман (шаҳар) миқёсида оммалаштирилганда


12

Иш тажрибаси вилоят миқёсида оммалаштирилганда


15

Иш тажрибаси республика миқёсида оммалаштирилганда


5.

Педагогик иш стажи

Таълим муассасаларидаги педагог ходимнинг иш стажига қараб баҳоланади

10

4

педагогик иш стажи 1 йилдан 5 йилгача


7

педагогик иш стажи 5 йилдан 10 йилгача


10

педагогик иш стажи 10 йил ва ундан юқори


6.

Синф раҳбарлиги

Синф раҳбарлиги юклатилганлиги

5

0

Синф раҳбарлиги юклатилмаган бўлса


5

Синф раҳбарлиги юклатилган бўлса


7.

Малака ошириш курсларидан ўтганлиги

Режа асосида

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса


2

Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли сертификатга эга бўлмаса


10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлса***


8.

Синфдан ташқари ишлар

Ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ижодкорлик ва санъатга қаратилган қўшимча машғулотлар олиб бориш

15

5

Креативликни рағбатлантиришга қаратилган тадбирларни (фотокўргазмалар, ҳунармандчилик, мусиқа ва театр саҳналари каби) ташкил этган бўлса


10

Ўқувчиларни фикрлашга ўргатувчи ва дунёқарашини кенгайтирувчи, янги кўникмалар берувчи қўшимча машғулотлар (дебат ва ҳикоя қилиш клублари, мактаб радиоси/газетаси/веб-сайти, ахборот таҳлилий машғулотлари) олиб борса


15

Ўқувчиларни изланишга ундовчи ишларни (иқтидорли ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар ўтказиш, нутқ санъати тадбирлари) олиб борса


9.

Ўқитувчининг педагоглик фаолияти баҳоси

Ўқитувчининг педагогик фаолиятига ўқувчилар (ўқитувчи дарс берадиган синфлардаги ўқувчиларнинг камида 60 фоизи ўртасида) ва баҳолашда қатнашган Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида ўтказиладиган сўровнома натижалари (ижобий фикрлари) асосида аниқланади

5

0

Сўровномада қатнашганлар Кенгаш аъзолари сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 50 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар Кенгаш аъзолари сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлса


5

0

Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 60 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар ўқувчилар сонига нисбатан "ижобий фикр" билдирганлар улуши 60 фоиз ва ундан юқори бўлса


МАКСИМАЛ БАЛЛ:


100


        

*) фақат юқори синф (5 - 11-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

**) фақат бошланғич синф (1 - 4-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

***) ўқитувчи бир неча фандан дарс берган тақдирда, унинг фаолияти ҳар бир фан бўйича алоҳида баҳоланади, олий таълим муассасасини битириб келган мутахассисларга 3 йилгача ҳамда педагог ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда тегишли малака ошириш курслари ташкил этилмаган тақдирда, мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл берилади;


2. Умумтаълим муассасаларидаги кутубхона ходимларининг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Т/р

Мезонлар


Максимал

балл


Фаолият

натижаларига

кўра қўйиладиган

баллар


Кўрсаткичлар


1.

Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10 балл

0

Номутахассислар


10

Ўрта махсус ёки олий маълумотли мутахассис бўлса


2.

Малака оширишдан ўтганлиги

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса


2

Малака ошириш курслари якунига кўра якуний аттестациядан ўта олмаган ва тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлмаса


10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли маълумотнома ёки сертификатга эга бўлса


3.

Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи

20

5

Кутубхоначиликка оид иш стажи 1 йилдан 5 йилгача


10

Кутубхоначиликка оид иш стажи 5 йилдан 10 йилгача


20

Кутубхоначиликка оид иш стажи 10 йил ва ундан юқори


4.

Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги

30

0

Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоиздан ортиқ хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик

80 фоиздан паст бўлса


10

Буюртмаларни шакллантиришда 10 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 80 - 89 фоизни ташкил этса


20

Буюртмаларни шакллантиришда 5 фоизгача хатоликлар мавжуд бўлса ва дарсликлар билан таъминланганлик 90 - 95 фоизни ташкил этса


30

Буюртмалар тўғри шакллантирилган ва дарсликлар билан таъминланганлик 96 - 100 фоизни ташкил этса


5.

Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши

30

10

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 1 фоиздан 30 фоизгача жалб қилинган бўлса


20

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 30 фоиздан 50 фоизгача жалб қилинган бўлса


30

Ҳар ойда умумий ўқувчиларнинг 50 ва ундан юқори фоизи жалб қилинган бўлса


МАКСИМАЛ БАЛЛ:


100


3. Умумтаълим муассасаларидаги психолог ходимларнинг фаолияти 100 баллик тизимда қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

Т/р

Мезонлар


Максимал

балл


Фаолият

натижаларига

кўра қўйиладиган

баллар


Кўрсаткичлар


1.

Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10

5

Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 1 йилдан 5 йилгача бўлса


10

Олий маълумотли мутахассиснинг (ёки қайта тайёрловдан ўтган мутахассис) соҳадаги иш стажи 5 йил ва ундан юқори бўлса


2.

Малака оширишдан ўтганлиги

10

0

Ўз вақтида малака ошириш курсларида қатнашмаган бўлса


10

Ўз вақтида малака ошириш курсларидан ўтиб, тегишли сертификат (ҳужжат)га эга бўлса


3.

Синфдан ташқари профилактика, касбга йўналтириш ишларини олиб бориш ҳамда коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар


45

15

Коррекцион - ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш юзасидан иш олиб борилганлиги ҳамда 7-синфдан интерактив сўровномалар ўтказиш ва шу асосда касб-ҳунарга бўлган қизиқишини аниқланлиги ва уларнинг маълумотлар базаси яратилганлиги


30

Эмоционал - ҳиссий зўриқишлар, хавотирлик даражаси юқори ва ўзига ишончи паст бўлган болалар учун коррекцион-ривожлантирувчи машғулотлар ташкил этиш, ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида семинар-тренинглар ҳамда соҳа мутахассислари билан давра суҳбатларини ўтказганлиги, шунингдек, касбий мойиллиги бўйича келгусида аниқ ишчи касблар бўйича профессионал таълим олиши мумкин бўлган ўқувчилар ўртасида касбга йўналтириш ишлари олиб борилганлиги


45

Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўғри йўналтириш юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борганлиги ҳамда таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш бўйича статистик маълумотлар жамланганлиги, коррекцион - ривожлантирувчи машғулотларга муҳтож бўлган ўқувчиларни, ота-оналар ва педагоглар тўлиқ қамраб олингани ва ўқувчи-ёшлар ўртасида девиант хулқ атвор кўринишларининг (зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ) мавжуд эмаслиги


4.

Ижодий ишлар

20

10

Конференция ва семинарларда маъруза ёки тезислар билан иштироки (камида 2 марта)


20

Ишлаб чиқилган методик тавсиялар ҳамда қўлланмалар ёки илмий мақола ва тезислари чоп этилганлиги (камида 2 марта)


5.

Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси

5

0

Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар Кузатув кенгаши аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса


5

0

Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашганлар Педагогик кенгаш аъзолари сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса


5

0

Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиздан паст бўлса


5

Сўровномада қатнашган ўқувчилар сонига нисбатан "Ижобий фикр" билдирганлар улуши 70 фоиз ва ундан юқори бўлса


МАКСИМАЛ БАЛЛ:


100


            





Низомга

2-ИЛОВА


___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон

мактабнинг __________________________ фани ўқитувчиси

________________________________________________ нинг

20__ - 20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим

муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг

директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

      

Т/р

Кўрсаткичлар


Максимал

балл


Ўқитувчи

фаолиятининг

қисқача таснифи


Фаолият

натижаларига кўра

қўйилган балл


1.

Ўқувчиларнинг чораклик баҳоларининг ўртача қиймати


5



2.

*"Фан олимпиадаси" ва бошқа кўрик танловлар, мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки


30



3.

**Танлов ва бошқа тадбирларда бошланғич синф ўқувчиларининг иштироки




4.

Ўқитувчи иш тажрибасининг оммалаштирилганлиги


15



5.

Педагогик иш стажи


10



6.

Синф раҳбарлиги юклатилганлиги


5



7.

***Малака ошириш курсларидан ўтганлиги


10



8.

Синфдан ташқари ишлари


15



9.

Кузатув кенгаши аъзоларининг ўқитувчининг педагогик фаолиятига берган баҳоси


5



Ўқитувчи дарс берадиган синфлардаги ўқувчиларнинг ўқитувчининг педагогик фаолиятига берган баҳоси


5




ЖАМИ:


100



       

*) фақат юқори синф (5 - 11-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

**) фақат бошланғич синф (1 - 4-синф) ўқитувчилари фаолиятини баҳолашда қўлланилади;

***) ўқитувчи бир неча фандан дарс берган тақдирда, унинг фаолияти ҳар бир фан бўйича алоҳида баҳоланади, олий ўқув юртини битириб келган мутахассисларга 3 йилгача ҳамда педагог ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолда тегишли малака ошириш курслари ташкил этилмаган тақдирда, мазкур кўрсаткич бўйича максимал балл берилади;

Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________ _________, ______________ _______

________________ _________, _________________ _______, _____________






Низомга

2а-ИЛОВА


___________ вилояти __________ тумани (шаҳри) _____-сон

мактабнинг кутубхона ходими ________________________ нинг

20__ - 20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта таълим

муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг

директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

  

Т/р

Кўрсаткичлар


Максимал

балл


Фаолиятнинг

қисқача таснифи


Фаолият

натижаларига кўра

қўйилган балл


1.

Кутубхона бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10



2.

Малака оширишдан ўтганлиги


10



3.

Кутубхоначи лавозимидаги иш стажи


20



4.

Мактабда эҳтиёжга кўра дарсликлар бўйича буюртмаларнинг тўғри шакллантирилганлиги


30



5.

Ўқувчиларнинг кутубхонага жалб қилиниши


30




ЖАМИ:


100



Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________ _________, ______________ _______

________________ _________, _________________ _______, _____________






Низомга

2б-ИЛОВА


___________ вилояти __________ тумани

(шаҳри) _____-сон мактабнинг психолог ходими

________________________________________ нинг

20__ - 20 ___ ўқув йилидаги фаолиятига Умумий ўрта

таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини

рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил

этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низом асосида берилган

БАҲОЛАР

    

Т/р

Кўрсаткичлар

Максимал

балл


Психолог

фаолиятининг

қисқача таснифи


Фаолият

натижаларига кўра

қўйилган балл


1.

Психология бўйича мутахассислик маълумотига эга бўлиши


10



2.

Малака оширишдан ўтганлиги


10



3.

Синфдан ташқари профилактика, коррекцион ва ривожлантирувчи машғулотлар


45



4.

Ижодий ишлар


20



5.

Умумтаълим муассасаси Кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг психолог фаолиятига берган баҳоси


5




5




5





ЖАМИ:


100



          

Ишчи гуруҳ раиси: __________________ __________

Ишчи гуруҳ аъзолари: _____________ _________, ______________ _______

________________ _________, _________________ _______, _____________






Низомга

3-ИЛОВА


Умумий ўрта таълим муассасаларининг

ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг

директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш

тартибини амалиётга жорий этиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Мактаб


Мактаб педагогик кенгаш қарори, директорнинг буйруғи билан умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича мактаб ҳузурида Ишчи гуруҳ тасдиқланади.


Доимо, ҳар янги ўқув йили бошлангунга қадар









2-босқич

Ишчи гуруҳ


1. Мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда кутубхона ходимларини фаолиятини тасдиқланган мезонлар асосида ўрганиб чиқиб баҳолайди ва 10 фоиздан 40 фоизгача базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.



Ҳар йили 1 июлга қадар


2. Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимларини мукофотлаш тўғрисида қарорлар қабул қилади.


3. Умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди.



Мукофотлаш лозим бўлган даврда мурожаатга асосан







3-босқич

Мактаб


1. Ишчи гуруҳнинг қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан мактаб директорининг буйруғи чиқарилади.


2. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойдаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади.


Доимо









4-босқич

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими


Ишчи гуруҳнинг қарорлари асосида қабул қилинган мактаб директорининг буйруғига мувофиқ умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамаларни, мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўлаб беради.


Доимо




         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск