язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Карор 3-иловаси 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилади

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 824-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2019 й.

N 824




ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА

ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ

МУҚОБИЛ ШАКЛЛАРИНИ ТАНЛАШ, ОИЛА

ИНСТИТУТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА

ИЖТИМОИЙ   ЕТИМЛИКНИНГ   ОЛДИНИ

ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сон ҳамда "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2019-2023 йилларда "Меҳрибонлик" уйларини ноинституционаллаштириш дастури 1-иловага мувофиқ;

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этиш орқали қабул қилаётган номзод фуқароларни (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб аталади) тайёрлаш мақсадида "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда Тайёрлов курслари деб аталади) ташкил этилади;

тутинган ота-оналарга Тайёрлов курсларини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;

Тайёрлов курслари машғулотларини ўтказиш учун тегишли тармоқ вазирликлари, идоралар ва ташкилотларнинг ижтимоий ишлар соҳасида тутинган ота-оналарни маслаҳат ёрдами, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминловчи мутахассислари ҳамда давлат тарбия муассасаларининг ижтимоий-психологик-педагогик кўмаклашув хизмати ходимлари жалб этилади;

тутинган ота-оналарнинг Тайёрлов курсларида ўқиши бепул ташкил этилади;

Тайёрлов курсларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

2020 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналар Тайёрлов курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати мавжуд бўлган фуқаролар орасидан танланади;

2020 йил 1 январга қадар болаларни оилага тарбияга (патронат) олган ва оилавий болалар уйларининг тарбиячи ота-оналаридан тайёрлов курсларини якунлаганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди.


3. Қуйидагилар тайёрлов курсларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тутинган ота-оналарнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;

тутинган ота-оналарни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик асослари билан таништириш;

тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш;

тутинган ота-оналарни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоийлашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятини шакллантириш;

тутинган ота-оналарнинг болани оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниклаш, болани оилага қабул қилиш шаклини танлашга ёрдам бериш, шунингдек, болани тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш, уларнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш.


4. Тутинган ота-оналарни тайёрлаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар:

Тайёрлов курсларининг машғулотлари дастурини ишлаб чиқсин;

Тайёрлов курслари ўқитувчилари учун тренинг машғулотлари ўтказилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни танлашда уларга қўйиладиган талабларга ҳар томонлама мос бўлган номзодларни (шахсларни) танлаш ҳамда ҳисобга олиш, шунингдек, номзодларни топиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни 2019 йилда "Таълим" соҳаси учун ажратилган маблағлар доирасида ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ҳар йили назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 30 сентябрдаги

824-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2023 йилларда "Меҳрибонлик"

уйларини ноинституционаллаштириш

ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижрога масъуллар

Молиялаштириш манбаи

Амалга ошириш механизми ва

кутилаётган натижа

I. ЕТИМ ВА ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ТИЗИМИ ТАҲЛИЛИ

ҲАМДА ТИЗИМДА АХБОРОТ-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ

1.

Васийлик ва ҳомийлик органининг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришга оид фаолиятини ўрганиш.

2019 йил

ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази,

Бош прокуратура

-

1. Ўрганиш натижалари юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.


2. Болаларни ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг асосий сабабларини аниқлаш ва уларни жойлаштириш шаклини танлашда қонуний тўғри қарор қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Ижтимоий хавфли шароитда қолган болани ҳимоя қилиш, болани оилада қолдириш ва оилани кризис даврини енгиб ўтишида тезкор ёрдам кўрсатиш ва эрта аралашувдаги тўсиқларни аниқлаш.


4. Васийлик ва ҳомийлик органи мутахассисининг иш вақти ва бажарадиган иш юкламасини ҳамда фаолият самарадорлигига эришишдаги муаммоларни таҳлил қилиш.

2.

Оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.

2019 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

-

1. Оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини атрофлича ўрганиш.


2. Ўрганиш якунлари бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик-педагогик хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.


3. Заруратга кўра, оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотларда ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик-педагогик хизмат турларини жорий этиш ва кенгайтириш.

3.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ташкил этилган Болалар уйлари, "Меҳрибонлик" уйлари ва Болалар шаҳарчалари фаолиятини ўрганиш.

2019 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, "Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси

-

1. Болалар уйлари, "Меҳрибонлик" уйлари ва Болалар шаҳарчалари фаолиятини ўрганиш бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.


2. Оилага қайтариладиган ёки тутинган оилага жойлаштириладиган болалар рўйхатини шакллантириш.


3. Болалар уйлари, "Меҳрибонлик" уйлари ва Болалар шаҳарчалари моддий-техник шароитлари ҳамда кадрлар салоҳиятини таҳлил қилиш.


4. Тарбияланувчиларни оилага қайтаришда ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.


5. Фаолияти босқичма-босқич ўзгартириладиган ёки тугатиладиган Болалар уйлари ва "Меҳрибонлик" уйларини аниқлаш.


6. Болаларнинг оилада ва Болалар уйлари, "Меҳрибонлик" уйлари, Болалар шаҳарчасида ижтимоий ҳимояси учун ажратиладиган маблағларни иқтисодий таҳлил қилиш.


7. Ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасалари фаолиятини мақбуллаштириш (оптималлаштириш) соҳасидаги хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2019 йил декабрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

"Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

1. Европа давлатларининг ноинституционаллаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари фаолиятини оптималлаштириш соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш.


2. Ўрганиш якунлари натижасида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва республикада фаолият олиб бораётган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари фаолиятини оптималлаштириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

5.

Васийлик ва хомийлик органи ҳисобида турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида ягона электрон базани яратиш ва шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш.


2020 йил август

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

Давлат статистика қўмитаси

Халқ таълими ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар

1. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятида маълумотлар базасининг электрон дастури таъминотини ишлаб чиқиш.


2. Васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларини замонавий компьютер ва интернет ресурслари билан таъминлаш ҳамда мутахассисларни электрон дастурдан фойдаланиш бўйича касбий салоҳиятини ошириш


3. Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳисобида турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида шакллантирилган ва янгиланадиган ягона маълумотлар базасини яратиш.

6.

Болани оилага тарбияга (патронат) васийлик ёки ҳомийлик, фарзандликка олиш, Оилавий болалар уйининг тарбияловчи ота-онаси бўлиш истагини билдирган фуқаролар ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратиш.

2021 йил апрель

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар

1. Болани оилага тарбияга олиш истагини билдирган фуқароларнинг ягона маълумотлари базасини яратиш ва уни мунтазам равишда юритиб бориш.


2. Васийлик ва ҳомийлик органларининг ягона маълумотлар базасидан кенг омма фойдаланишига эришиш.


3. Васийлик ва ҳомийлик органларининг шаффоф ишлашини таъминлаш, коррупция ва суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш.

II. ИЖТИМОИЙ ЕТИМЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ СОҲАСИДАГИ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР ВА "МЕҲРИБОНЛИК" УЙЛАРИНИ

НОИНСТИТУЦИОНАЛЛАШТИРИШ ДАСТУРИНИНГ МОҲИЯТИНИ

АҲОЛИ ВА ЖАМОАТЧИЛИК ЎРТАСИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

7.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда болалар тақдирини ҳал этишда иштирок этувчи органлар вакиллари билан "Меҳрибонлик" уйларини ноинституционаллаштириш дастурининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш, болаларнинг оилавий муҳитда яшашини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш юзасидан учрашувлар ўтказиш.

2019 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, "Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Бош прокуратура, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини ноинституционаллаштириш дастуридан кўзланган мақсад ҳамда бу соҳадаги хорижий давлатлар тажрибаси билан таништириш.


2. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларида олиб борилган тадқиқот натижалари билан таништириш.


3. Ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимида ноинституционаллаштириш дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар"ни ишлаб чиқиш орқали кам таъминланган оилалар болаларини Болалар уйлари, "Меҳрибонлик" уйлари ва Болалар шаҳарчаларига жойлаштирилишининг олдини олиш ишларини кучайтириш.


4. Ноинституционаллаштириш ўтказилиши зарурлиги жамоатчилик томонидан тан олинишига эришиш мақсадида болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимида фаолият юритувчи соҳа мутахассисларининг хабардорлик даражасини ошириш.

8.

Боланинг оилавий муҳитда яшаш ва ривожланишга бўлган ҳуқуқи, оила қадриятлари, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатишнинг зарурияти ҳамда бундай ёрдам шаклларини ёритувчи ижтимоий реклама яратиш ва тақдим этиш.

2019 йил октябрдан бошлаб

мунтазам равишда

МТРК, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази

Республика бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Қийин ҳаётий вазиятга тушган оилалар муаммолари, оилавий инқирозни бартараф этишда давлат органлари ва жамоатчиликни фаоллаштириш.


2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассаса тарбияланувчиларининг орзу ва армонлари, институционализациянинг салбий оқибатлари ҳақида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш.


9.

Ота-она меҳри ва ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болалар муаммолари, ота-оналарнинг ўз мажбуриятларини бажаришдаги масъулиятсизлиги оқибатлари, ота-она назорати, меҳри ва ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларга васийлик белгилашнинг муҳимлиги, уларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш.

мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, МТРК, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар

1. Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси, таъминоти ва парваришидаги масъулиятини ошириш.


2. Болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаш, уларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари тўғрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш.


3. Ижтимоий кўрсатув ёки эшиттиришлар ичида "Боланинг бегонаси бўлмайди" рукнини юритиш.


III. БОЛАНИНГ ОТА-ОНАСИДАН АЖРАТИЛИШИ ВА ОИЛАВИЙ

МУАММОЛАРНИНГ БАРТАРАФ ЭТИЛИШИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ФАОЛИЯТНИ КУЧАЙТИРИШ

10.

Янги туғилган боладан воз кечмоқчи бўлган аёллар билан профилактика ишларига йўналтирилган ижтимоий ва психологик кузатув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил ноябрь


Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, "Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси,

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Туғруқ комплекслари, перинатал марказлари қошидаги "Оналар мактаблари" фаолиятида фарзандидан воз кечувчи оналар билан ишлаш дастурларини жорий этиш.


2. Туғруқ комплекслари, перинатал марказларида семинар тренинглар ташкил этиш йўли орқали масъул мутахассисларни фарзандидан воз кечувчи оналар билан ишлашнинг психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий технологияларига ўргатиш.


3. Тиббиёт муассасаларида оналарнинг янги туғилган болалардан воз кечишининг олдини олишга қаратилган психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий чоралар кўриш.


4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёлларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кучайтириш.

Мазкур дастурлар ижросини таъминлаш.

мунтазам равишда

11.

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган фарзандлари бор оилаларга жойлардаги оилавий поликлиника, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари шароитларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида эрта тиббий-психологик, педагогик, маънавий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини кучайтириш.

Патронаж ташриф давомида,

мунтазам равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, "Соғлом авлод учун" фонди, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази


-

1. Болалар ногиронлигининг олдини олиш ишларини кучайтириш.


2. Ижтимоий етимликнинг, яъни ота-оналар томонидан болаларни етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилишининг олдини олиш чораларини кўриш.


3. Ривожланишида нуқсони бўлган чақалоқлари бор оилаларга мунтазам комплекс (психологик-педагогик, тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий ва б.) ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш.


4. Ривожланишида нуқсони бўлган бола тарбиялаётган оилаларга болада жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун моддий кўмак кўрсатиш ишларини кучайтириш.

12.

Анъанавий оила қадриятлари, оила муносабатлари, ота-она мажбуриятининг англанилиши, боланинг оилада яшашга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ва ижтимоий етимликни олдини олиш (бартараф этиш)га қаратилган тадбирлар ўтказиш.

Ҳар чоракда камида бир маротаба

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий маркази, "Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси

-

1. Аҳоли ва ёшлар орасида оила қадриятлари, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий етимликнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар, савол-жавоблар, лекциялар орқали ташвиқот ишларини олиб бориш.


2. Ёшлар ва ёш оилалар ўртасида масъулиятни ошириш, ижтимоий етимликнинг олдини олиш.

13.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларга хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

Республика бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Олий таълим муассасалари тизимида ижтимоий ходимларни тайёрлаш ишларини кенгайтириш.


2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларга ижтимоий хизматларни амалга оширувчи давлат ва нодавлат ташкилот, муассасалар мутахассисларини "Ижтимоий иш" бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

IV. ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ

ОИЛАГА ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ МУҚОБИЛ ШАКЛЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

14.

Оилага тарбияга олинган (патронат), васийлик ёки ҳомийликка, фарзандликка олинган, Оилавий болалар уйлари ва бошқа етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасаларида тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитлар сифатини баҳолашнинг минимал стандартларини ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, "SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, Ватандош жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. "Тутинган оилаларда тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитлар сифатини баҳолашнинг минимал стандартлари" ва "Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассасалардаги минимал мажбурий стандартлар" услубий йўриқномани ишлаб чиқиш.


2. Мазкур йўриқнома асосида Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари фаолиятини ташкил қилиш.


3. Тутинган оилалар ва давлат муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг таълим-тарбияси, ривожланиши, таъминоти сифати самарадорлигини ошириш.

15.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини татбиқ этиш юзасидан васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Халқ таълими вазирлиги, Бош прокуратура, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, "Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини услубий таъминлаш.


2. Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.

16.

Тутинган оила ва боланинг ижтимоий ва психологик мослашувини таъминлаш мақсадида ижтимоий, психологик-педагогик кузатиб бориш механизми - дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, Ватандош жамғармаси

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари


1. Болаларни тутинган оилага мослашуви бўйича комплекс ижтимоий, психологик-педагогик ва консультатив хизматлар кўрсатиш механизмини тартибга солиш.


2. Болаларнинг тутинган оилалардан муассасаларга қайтишининг олдини олиш чораларини кучайтириш.

17.

Васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари ва ижтимоий ходимлар учун ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш масалалари бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш.

Режа асосида

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, "Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамарғаси

-

Болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантиришда васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари ва ижтимоий ходимларнинг касбий маҳорати (салоҳияти)ни ошириш.


18.

Касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилаларни ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасини таҳлил қилиш ва ўрганиш.

2019 йил декабрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, Ватандош жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилаларни ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасини таҳлил қилиш ва ўрганиш мақсадида манфаатдор вазирлик, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳини ташкил этиш.


2. Ишчи гуруҳ томонидан касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилалар масаласига тааллуқли АҚШ ва Европа давлатларининг тажрибасини жойига бориб ўрганишни ташкил этиш.


3. Ишчи гуруҳнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар учун тегишли маблағлар ажратиш.


4. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистонда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклларининг турларини кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаш.

19.

Касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилалар тажрибасини пилот тарзида жорий қилиш.

2020 йил март ойидан бошлаб

Мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, Адлия вазирлиги, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, Ватандош жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун фаолияти тугатилаётган таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасалари тарбиячиларидан касбий салоҳиятли тутинган (фостер) тарбиячилар сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш.

V. ИНСТИТУЦИОНАЛ МУАССАСАЛАР ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИНГ

ОИЛАВИЙ МУҲИТДА РЕИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИ

20.

"Болалар уйлари", "Болалар шаҳарчалари", "Меҳрибонлик" уйлари, "SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси тизимидаги муассасалар тарбияланувчиларини қондош оилаларига қайтариш ёки тутинган оилаларга жойлаштиришга йўналтирилган ишларни фаоллаштириш.


2019 йил ноябрдан

бошлаб мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари" уюшмаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази,

Хотин-қизлар қўмитаси

Республика бюджети маблағлари

1. Институционал муассасалар тарбияланувчиларининг оилавий муҳитга реинтеграциялашуви бўйича илмий-услубий базани мустаҳкамлаш.


2. Ижтимоий ходимларга, педагог-тарбияланувчиларга, психологларга ота-оналар билан ишлаш, ота-оналарни излаш, қариндошлик муносабатларини тиклаш, ҳиссий боғланганлик ҳиссини шакллантириш, ота-онанинг болани оилага қайтариб олишга тайёрлаш, болаларни оилавий ҳаётда яшашга тайёрлаш каби ижтимоий иш кўникмаларини ўргатиш.


3. Болани оилага қайтариш/жойлаштиришда оиланинг имкониятларини ва маҳаллий ресурсларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш.


4. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани оилага қабул қилиши мумкин бўлган оилаларни танлаш, уларни ижтимоий, психологик-педагогик жиҳатдан тайёрлаш.


5. Ота-оналар масъулиятини ошириш, ота-она ва болалар муносабатларини тиклаш ва болаларни ота-онасига қайтариш ишларини фаоллаштириш.

21.

Оила муҳитига берилган (реинтеграцияланган) болаларнинг мослашиш, ривожланиш даражасини ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш.

Ҳар 6 ойда бир маротаба

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази

-

1. Боланинг қондош оиласига қайта мослашиш ёки оила ўрнини босувчи тутинган оилада муваффақиятли мослашиш даражасини аниқлаш.


2. Оила ўрнини босувчи тутинган оилаларнинг ижтимоий, психологик-педагогик кузатувини ташкил қилиш.

VI. ИНСТИТУЦИОНАЛ МУАССАСАЛАРНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

22.

Оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий етимликнинг олдини олиш, шунингдек, "Меҳрибонлик" уйларини босқичма-босқич кам комплектли Болалар шаҳарчаларига ҳамда муассасаларнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказиш.

2020-2023 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, "Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Республика бюджети маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Институционал муассасаларга келиб тушаётган болалар сонини қисқартириш.


2. "Меҳрибонлик" уйларини тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб мақбуллаштириш.


3. Республика бўйича "Меҳрибонлик" уйларини босқичма-босқич кам комплектли Болалар шаҳарчаларига айлантириш: 2020 йилда 2 та; 2021 йилда 4 та; 2022 йилда 6 та; 2023 йилда 7 та.


4. Фаолияти тугатилган муассаса педагог ходимлари таркибидан ёки васийлик ва ҳомийлик органида болани оилага тарбиялашга қабул қилиш истагини билдирган шахслар орасидан касбий салоҳиятли тутинган оилаларнинг ташкил этилишини йўлга қўйиш.

23.

Институционал муассасаларни кундузги ташриф марказлари, кризис марказлари, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказлари, мослашув марказлари, оилага жойлаштириш хизматлари, дам олиш марказлари сифатида қайта ташкил этиш ишларини режали бажариш.

2022 йил июль

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

"Сен ёлғиз эмассан" Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Бош прокуратура,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Республика бюджети маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун фаолияти модернизациялаштирилган таълим - тарбия, даволаш - соғломлаштириш муассасаларида кўрсатилиши мумкин бўлган янги хизматларни режалаштириш.


2. Институционал муассасаларни босқичма-босқич ижтимоий хизматлар кўрсатувчи кризис марказлари, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказлари, мослашув марказлари, оилага жойлаштириш хизматлари, дам олиш марказларига айлантириш (ўзгартириш).

24.

Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва иш билан таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш.

2020-2023 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Республика бюджети маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар

1. Тугатилаётган муассасалар ходимларини касбга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш.


2. Янги типда ташкил этилган муассасаларда болалар ва оилалар билан ишлашда касбий тажрибага эга маҳоратли ходимларни иш билан таъминлаш.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь