язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Фан/ Инновацион ривожланиш вазирлигининг 13 қ/қ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 29-2019 қ/қ-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 20.09.2019 й. Қарори (АВ томонидан 03.10.2019 й. 3186-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2019 й.

N 3186

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.09.2019 й.

N 13 қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.09.2019 й.

N 29-2019 қ/қ


ҚАРОРИ



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2019 йил 1 августдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 10 декабрдаги 11/ҚҚ, 28-ҚҚ-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3122, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 10/19/3122/2503-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инновацион ривожланиш вазири

И. Абдурахмонов

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазири

Н. Хусанов





Қарорга

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги

233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари

ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион

ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда

қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

(сўм)

Т/р

Лавозимларнинг номи

2019 йил 1 августдан бошлаб

1.

Институт директори



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

7 040 385

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

6 730 020

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

6 468 660

2.

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва

бошқа илмий муассасалар филиалининг директори



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

6 370 650

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

6 043 950

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонига эга бўлган

5 553 900

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот

лабораторияси (бўлими) мудири



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган

6 337 980

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

5 945 940

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

5 766 255

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг

илмий ишлар бўйича ўринбосари



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

6 043 950

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

5 766 255

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган


5 341 545

5.

Бош илмий ходим



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва профессор илмий унвонига эга бўлган

6 043 950

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва ёки катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган

5 684 580

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган

5 423 220

6.

Етакчи илмий ходим



фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган

5 112 855

фан доктори ёки фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган


4 786 155

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган

4 361 445

7.

Катта илмий ходим



фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ва илмий унвонга эга бўлган

4 459 455

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган

4 198 095

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

3 838 725

8.

Кичик илмий ходим



фан номзоди ёки фалсафа доктори (Ph.D) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган

3 936 735

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

3 675 375

илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)

3 414 015

9.

Стажер тадқиқотчи

3 021 975

Мазкур базавий лавозим маошлари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 758-модда