язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қурилиш ва архитектура/ Адлия вазирининг 03.10.2019 й. 447-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.10.2019 й. 1075-4-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2019 й.

N 1075-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

03.10.2019 й.

N 447-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 30 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси билан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги"ги қарорни (рўйхат рақами 1075, 2001 йил 27 октябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 27 сентябрдаги 7209/06-18-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2001 йил 28 сентябрдаги 04-6-сон "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси билан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги"ги қарори (рўйхат рақами 1075, 2001 йил 27 октябрь);

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2001 йил 21 июлдаги 4-сон "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси билан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1075-1, 2003 йил 9 август);

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2004 йил 3 февралдаги 2-сон "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси билан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1075-2, 2004 йил 16 февраль);

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2013 йил 5 февралдаги 1-сон "Буюртмачининг ҳисобот топшириши, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси билан савдо танловлари натижаларини келишиш ва келишишни рад этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1075-3, 2013 йил 11 март).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 762-модда