язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Ижтимоий таъминот/ Молия вазирининг 16.09.2019 й. 99-сон "Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.10.2019 й. 2282-7-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2019 й.

N 2282-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.09.2019 й.

N 99


БУЙРУҒИ



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва

юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг

шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон "Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.



Вазир                                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва

юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг

шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 10-банднинг иккинчи хатбошиси "дафтарчаси" деган сўздан кейин ", ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Инспектор аризачи ёки ташкилот вакилига тақдим этилган ҳужжатларнинг (меҳнат дафтарчаси, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати, архив маълумотлари, ташкилот томонидан тақдим этилган маълумотномалар, якка тартибдаги тадбиркор (чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси, оилавий тадбиркорлик субъекти оиласи аъзоси учун, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор томонидан меҳнат шартномаси бўйича ёлланган ходимлар учун) томонидан 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун суғурта бадаллари, 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун эса ягона ижтимоий тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномалар ва солиқ агенти ҳисобланмайдиган иш берувчидан даромад олувчи ходимнинг жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияларидан ташқари) асл нусхаларни қайтаради ва унга аризанинг тегишли қисмини қирқиб олган ҳолда, ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат беради, бунда тилхат нусхаси тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда Пенсия жамғармаси бўлимида сақланади. Меҳнат дафтарчасининг, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати Пенсия жамғармаси бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия деб юритилади) томонидан пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг аризачига қайтарилиши шарт.

Меҳнат дафтарчаси, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш аризасининг орқа томонига меҳнат дафтарчаси, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати олинганлиги тўғрисидаги санасини кўрсатган ҳолда аризачи ёки ташкилот вакилининг имзоси билан қайтарилади.".


3. 12-иловада:


а) "Ёшга доир нафақа тайинлаш бўйича йиғмажилдда" бўлимининг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (никоҳ тўғрисида гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси нусхалари ва б.)

";

б) "Ногиронлик нафақаси тайинлаш бўйича йиғмажилдда" бўлимининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

5.

Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳужжатлар (никоҳ тўғрисида гувоҳнома нусхаси ва б.)

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 757-модда