ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2019 й. 839-сон "ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани" МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2019 й.

N 839



"ЛУКОЙЛ ЎЗБЕКИСТОН ОПЕРЕЙТИНГ КОМПАНИ"

МЧЖ ИШТИРОКИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш, уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш, болалар ногиронлигининг олдини олиш ишларини кучайтириш ҳамда имкониятлари чекланган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва "ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани" МЧЖнинг:

Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудида имконияти чекланган болалар учун реабилитация марказлари бўлган 150 ўринли (ҳар бири) иккита кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотини;

Бухоро вилояти ҳудудида 250 ўринли умумий типдаги мактабгача таълим ташкилотини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Объектларнинг бинолари ва иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатда "ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани" МЧЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига объектларни қуриш учун:

Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчасидаги "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,5 гектар;

Қарши шаҳри, Жайҳун кўчасидаги "Рогузар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1,9 гектар бўлган тегишли ер участкаларининг бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай тумани, "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғини, Дархон кўчаси 201-уй манзилида жойлашган "Навбаҳор" санаторийси ҳудудининг бир қисми ҳисобидан 2 гектар бўлган ер участкасининг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мазкур қарорнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


6. Объектларни қуриш доирасида:

"ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани" МЧЖ - буюртмачи;

"SDS Proekt" МЧЖ - Қашқадарё ва Тошкент вилоятларидаги объектлар бўйича бош лойиҳа ташкилоти;

`ZSHAHARSOZLIKLITI" ДУК - Бухоро вилоятидаги объект бўйича бош лойиҳа ташкилоти;

"Yuksak parvoz qurilish" МЧЖ - Қашқадарё вилоятидаги объект бўйича бош пудрат ташкилоти;

"Dong Seung Korea" МЧЖ - Тошкент ва Бухоро вилоятларидаги объект бўйича бош пудрат қурилиш ташкилоти этиб белгилансин.


7. Бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотларига, истисно тариқасида, қурилиш-монтаж ишларини бир вақтнинг ўзида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан биргаликда амалга оширишга рухсат берилсин.


8. Буюртмачи - "ЛУКОЙЛ Ўзбекистан Оперейтинг Компани" МЧЖ, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, шунингдек, объектларни қуриш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар бўйича божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ, "Ўзбектелеком" АК, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси мактабгача таълим ташкилотларини қуриш доирасида Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда тегишлилиги бўйича барча муҳандислик коммуникациялари тармоқларини ўз маблағлари ҳисобидан бепул асосда кўчириш, ўтказиш ва улашни, ирригация тизимларини кўчиришни, шунингдек, объектларга олиб борувчи йўллар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси қошидаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминласин.


10. Белгилансинки, объектларни қуриш ва жиҳозлаш доирасида 2022 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:

бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари томонидан буюртмачи - "ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани" МЧЖга тақдим этиладиган товарларга (ишлар, хизматларга) "ноль" ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади;

қурилиш якунлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига бепул асосда бериладиган объектлар ва мол-мулк солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди.

12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати бўйича тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг буюртмасига биноан объектлар қурилиши доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисоб рақамига йиғимлар ундирмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 октябрь

















































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск