язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 й. 845-сон "Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2019 й.

N 845




САВДОНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ХАЛҚАРО ИСЛОМ

КОРПОРАЦИЯСИ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, пахта хомашёси етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилиш, уни қайта ишлаш ва тайёрлаш, шу жумладан чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг:

Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси билан пахта хомашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш учун 14 ойгача бўлган муддатга йиллик LIBOR+1,4 фоизгача фоиз ставкасида 100 миллион АҚШ долларигача миқдордаги кредитни 2 та транш орқали ажратиш бўйича келишувга эришилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарорига мувофиқ пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш миллий валютада йиллик 5 фоиз ставкада, шу жумладан банкнинг 1,5 фоиз миқдоридаги маржаси билан ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ бир марталик тўловларни белгиланган муддатларда тўлаб берилишини;

пахта хомашёсини етишириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш учун жалб қилинаётган 100 миллион АҚШ долларигача миқдордаги кредит бўйича барча харажатларни, шу жумладан валюта курслари ўртасидаги ва фоиз тўловларида юзага келадиган зарарларни жамғарма харажатларига олиб борилишини ҳамда жалб қилинган кредитнинг белгиланган муддатларда қайтарилишини;

жалб қилинаётган 100 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдордаги кредитни миллий валютага конвертация қилган ҳолда, пахта хомашёси етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китоблар миллий валютада молиялаштирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари О. Исаковга Ўзбекистон Республикаси ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган "Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш" лойиҳаси бўйича "Murabaha" молиявий битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.

Мазкур лойиҳа доирасида Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўртасида тузиладиган агентлик битимини имзолаш ваколати жамғарма директорига берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва Савдони молиялаштириш халқаро ислом корпорацияси ўртасида тузиладиган "Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини ва якуний ҳисоб-китобларни молиялаштириш" лойиҳаси доирасида "Murabaha" молиявий битими ва агентлик битимига белгиланган тартибда юридик хулоса беришни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 октябрь