язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суғурта/ Мол-мулк суғуртаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 830-сон "Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2019 й.

N 830




АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА ВА

ЧОРВАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА ФАОЛИЯТ

КЎРСАТАДИГАН ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРДА ПАРВАРИШ ҚИЛИНАЁТГАН

ЧОРВА ҲАЙВОНЛАРИНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонлари "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари ҳамда бошқа суғурта ташкилотлари томонидан суғурта қилинади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 сентябрь