ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2019 й. ПҚ-4479-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2019 й.

N ПҚ-4479



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ДАВЛАТ ТИЛИ ҲАҚИДА"ГИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИНИ

КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир.

2019 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганига ўттиз йил тўлади. Мазкур тарихий ҳужжатга биноан ўтган йиллар давомида она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Ҳозирги кунда ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида - давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарлардан баралла янграмоқда.

Ўзбекистон тараққиётининг бугунги янги босқичи - миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ташкил этилгани она тилимизнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш, уни илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш ва қўлланиш доирасини кенгайтириш, филолог кадрлар тайёрлаш борасидаги ишларни янги поғонага кўтарди.

Ҳудудларда атоқли аллома ва адибларимиз номлари билан аталган ижод мактабларининг барпо этилиши бу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва жамоатчилик вакилларининг жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини мамлакатимизда кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага;

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан ўтказиладиган оммавий маънавий-маърифий чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3.Ташкилий қўмита (А. Арипов):

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг пухта тайёргарлик асосида, юқори савияда ўтказилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги барча шаҳар ва туманларда байрам тадбирларини ташкил этсин;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танловини ўтказсин;

мамлакатимиздаги театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломаларимиз ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этсин;

"Ўзбек тили тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик масалалари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда "Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари" мавзусида республика конференциясини ўтказсин;

ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийга Тошкент шаҳридаги Миллий боғда, шунингдек, вилоят ва шаҳарларда ўрнатилган ҳайкаллар пойига гул қўйиш маросимини уюштирсин;

мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тилига бағишланган байрам тадбирларини ўтказсин ва "Ўзбек тилининг дўстлари" клубларини тузсин;

мамлакатимизда янгитдан ташкил этилиб, фаолият кўрсатаётган Муҳаммад Ризо Огаҳий, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Ибройим Юсупов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ҳалима Худойбердиева, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабларида она тилига бағишланган маънавий-маърифий тадбирларни ўтказсин;

ҳудудларда тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кечалар ҳамда янги китоблар тақдимотини амалга оширсин;

21 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги санъат саройларида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирларини ташкил этсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари даромадларининг орттириб бажарилган қисмидан, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 октябрдаги

ПҚ-4479-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги

Қонуни қабул қилинганининг 30 йиллигига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси


А. Абдувахитов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси


Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маслаҳатчиси - Спичрайтери


Б. Сайфуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири


М. Маджидов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Ш. Шерматов

-

Халқ таълими вазири


Б. Қурбонов

-

Мудофаа вазири


П. Бобожонов

-

Ички ишлар вазири


А. Шадманов

-

Соғлиқни сақлаш вазири


Ш. Садиков

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


С. Ҳакимов

-

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси


М. Ҳожиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


А. Хаджаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи


Ф. Абдухолиқов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги директори


А. Кўчимов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги раиси


Р. Қурбанов

-

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси


К. Алламжанов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи


А. Жумабоев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


Ш. Жавлонов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


Н. Маҳмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори


Ш. Сирожиддинов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

       

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа лавозимга ўтган тақдирда, қўмита таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 4 октябрдаги

ПҚ-4479-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги

Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан

ўтказиладиган оммавий маънавий-маърифий чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбир номи


Амалга ошириш

механизми


Муддати


Масъуллар


1.

Тошкент шаҳридаги Миллий боғда, шунингдек, вилоятларда буюк мутафаккир ва шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросимларини ташкил қилиш.


1. Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилган ҳудудларни ободонлаштириш.


2. Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросимини ўтказиш.


21 октябрь

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси


2.

Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда барча вилоятлар марказидаги санъат саройларида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбирини ташкил этиш.


1. Байрам тадбири сценарийсини ишлаб чиқиш ва тадбирни ўтказиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.


2. Байрам тадбирига маданият ва санъат намояндалари, ижодкорлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакилларини жалб этиш.


3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.


21 октябрь

Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


3.

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида "Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари" мавзусида республика конференциясини ўтказиш.


1. Ташкилий қўмита тузиш, харажатлар сметасини тасдиқлаш.


2. Конференция материалларини чоп этиш.


3. Конференцияни ўтказиш ва унинг резолюциясини қабул қилиш.


18 октябрга

қадар

18 октябрь


ЎзФА, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси


4.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида АҚШ, Россия, Хитой, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Ҳиндистон каби давлатлардан келадиган таниқли олимлар иштирокида "Ўзбек тили тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик масалалари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.


1. Ташкилий қўмита тузилиб, харажатлар сметасини тасдиқлаш.


2. Хорижлик меҳмонларга таклифномалар юбориш.


3. Конференция материалларини чоп этиш.


4. Конференцияни ўтказиш ва унинг резолюциясини қабул қилиш.


29 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзФА, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ташқи ишлар вазирлиги


5.

Таниқли олимлар, ижодкорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида мамлакатимизда давлат тилини ривожлантириш масалаларига бағишланган "Ҳаракатлар стратегияси ва миллий тил ривожи" мавзусида илмий-маърифий семинарни ташкил қилиш.


1. Ишчи гуруҳини ташкил этиш ва семинар режасини ишлаб чиқиш.


2. Семинарни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.


3. Семинарни юқори савияда ўтказиш.


19 октябрь


"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзФА


6.

Ёзувчилар уюшмасида тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кеча ҳамда янги китоблар тақдимотини ўтказиш.


1. Тадбир дастурини ишлаб чиқиш ва анжуманни юқори савияда ўтказиш.


2. Уюшма зали фойесида янги нашр этилган китоблар кўргазмасини ташкил этиш.


3. Тадбирни оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


25 октябрь

Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси


7.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танловини ўтказиш, танловнинг туман, шаҳар босқичлари 1-ўрин соҳибларини компьютер жамланмаси, 2-ўрин соҳибларини ноутбук, 3-ўрин соҳибларини планшет ёки мобиль телефон билан мукофотлаш.


1. Танловларни ўтказиш режаси ва низомини ишлаб чиқиш.


2. Танловларнинг мактаб, туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш, ғолибларни аниқлаш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар босқичлари ғолибларини тил байрамига бағишланган байрам тадбирларида кенг жамоатчилик иштирокида тантанали тақдирлаш.


5-10 октябрь

10-20 октябрь

21 октябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги


8.

Республика театрлари ва кинотеатрларида буюк алломаларимиз сиймолари акс эттирилган спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишларини ташкил қилиш.


1. Спектакллар ва фильмлар намойишлари режасини ишлаб чиқиш.


2. Спектакллар ва фильмлар намойишларини юқори савияда ўтказиш ва уларга ўқувчи-талабалар, жамоатчилик вакилларини кенг жалб қилиш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


15-21 октябрь


Маданият вазирлиги, "Ўзбеккино" МА, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

ЎзА, МТРК, ЭОАВМА


9.

"Давлат тили ҳақида"ги қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан барча мобил компаниялар абонентларига "21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ўттиз йил тўлди" табрик матнлари битилган СМС хабарномалар юборишни ташкил қилиш.


1. СМС хабарлар матнларини тайёрлаш ва тасдиқлаш.


2. Режа асосида барча мобил компаниялар абонентларига СМС хабарлар матнини юбориш.


21 октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази


10.

"Тил бор экан, миллат барҳаёт" мавзусида она тилимизни улуғловчи тасвирий тарғибот материаллари, ихчам видеороликлар тайёрлаб, уларни республикамизнинг барча марказий кўчаларидаги панноларга жойлаштириш ҳамда LED экранлар орқали намойиш қилиш.


1. Турли йўналишларда баннерлар ҳамда видеороликлар тайёрлаш.


2. Баннер ва видеороликларни ҳудудлар марказларидаги LED экранларга, панноларга жойлаштириш.


15-21 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, МТРК


11.

Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тилига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш ва улар қошида "Ўзбек тили дўстлари" клубларини ташкил этиш.


1. Байрамни ташкил этиш ва унга хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиз, хорижлик меҳмонларни таклиф қилиш.


2. "Ўзбек тили дўстлари" клубларини ташкил этиш чораларини кўриш.


21 октябрь

Ташқи ишлар вазирлиги


12.

Таълим бошқа тилда олиб бориладиган давлат таълим муасса?аларида "Ўзбекистон - умумий уйимиз" шиори остида мамлакатимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг тилларини ривожлантириш бўйича яратилаётган шароит ва имкониятларни кенг тарғиб этувчи маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирларни режа асосида амалга ошириш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


15-21 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, "Маҳалла" жамоат фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи


13.

Мамлакатимиздаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ўрта мактаблар, маҳаллалар ва ҳарбий қисмларда таниқли олимлар, ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари ҳамда санъаткорлар иштирокида оммавий тадбирлар, давра суҳбатлари ва адабий кечалар ташкил этиш.


1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.


2. Тадбирларда иштирок этадиган олимлар, ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари ва санъаткорлар рўйхатларини тузиш.


3. Жойларда тадбирларни юқори савияда ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


5 октябрь

7 октябрь

15-21 октябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


14.

"Тилини асраган - элини асрайди" мавзусида ҳарбий қисмларда, ҳарбий билим юртларида, ҳуқуқ-тартибот идораларида она тилига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар уюштириш.


1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Тадбирларни режа асосида амалга ошириш.


3. Тадбирларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш.


15-21 октябрь


Мудофаа,Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари,Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси


15.

Президент мактаблари, ижод мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда Темурбеклар мактабларида Ёзувчилар уюшмаси томонидан "Биринчи китобим" лойиҳасида чоп этилган китоблар тақдимотини ўтказиш ва ушбу мактаблар кутубхоналарига 100 донадан китоблар совға қилиш.


1. Тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва ўтказиш.


2. Тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.


15-21 октябрь


Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёзувчилар уюшмаси


16.

Теле ва радиоканаллар, сайтларда мамлакатимизда фаолият юритаётган хорижлик мутахассислар, талабалар, фуқаролар, сайёҳларнинг ўзбек тилидаги байрам табрикларини бериб бориш.


1. Мамлакатимизда фаолият юритаётган, яшаётган хорижлик мутахассислар, талабалар, фуқаролар, сайёҳларнинг ўзбек тилидаги байрам табрикларини ёзиб олиш.


2. Теле ва радиоканаллар орқали табрикларни бериб бориш.


15-21 октябрь


МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,ЎзА, ЭОАВМА, "Дунё" АА, "UzReport" АА, Ташқи ишлар вазирлиги


17.

Хорижда истиқомат қилаётган ўзбек тили мутахассислари, таржимонлар, ўзбек тили ва адабиёти ихлосмандлари билан она тилимизнинг халқаро нуфузи, жозибадорлиги ва имкониятлари ҳақида суҳбатлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


1. Хорижлик мутахассислар, таржимонлар, ўзбек тили ва адабиёти ихлосмандлари билан суҳбатлар ташкил этиш.


2. Суҳбатларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.


15-21 октябрь


МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА, ЭОАВМА, "Дунё" АА, "UzReport" АА, Ташқи ишлар вазирлиги, газеталар ва журналлар


18.

"Давлат ?или ҳақида"ги қонун қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳудудларда ўтказилаётган оммавий байрам тадбирларини кенг ёритиш мақсадида телемарафонлар ташкил этиш.


1. Ишчи гуруҳини шакллантириш ҳамда телемарафонларни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


2. Иштирокчилар ва объектлар рўйхатини шакллантириш.


3. Телемарафонни юқори савияда ташкил этиш.


21 октябрь

МТРК, ЭОАВМА, "UzReport"АА, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЎзФА, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси


19.

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда #ona_tilim_faxrim хештеги остида миллий тилни улуғловчи ҳикматли сўзлар, фикрлар, мулоҳазалар, шеърлар, мақоллар, маталлар, қисқа ҳикоялар каби матнларнинг оммавий тарзда жойлаштирилишини ташкил этиш.


1. Матнларни тайёрлаш.


2. Матнларни интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.


15-21 октябрь


Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЎзФА


20.

Шаҳар ва туманлар марказлари, аҳоли гавжум масканларда ўзбек тилини улуғловчи ҳикматли сўзлар, шеърий сатрлар акс эттирилган тасвирий тарғибот воситаларини жойлаштириш.


Ўзбек тилини улуғловчи ҳикматли сўзлар, шеърий сатрлар акс эттирилган тасвирий тарғибот воситаларини тайёрлаш ва белгиланган масканларга жойлаштириш.


15-21 октябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси


21.

"Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирган видеороликлар яратиш ва уларни барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, аэропорт ва вокзаллардаги мониторлар орқали кенг тарғиб этиш.


Видеороликларни барча телеканаллар, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда поезд, самолёт, метро бекатларидаги экранлар орқали намойишини ташкил этиш.


15-30 октябрь


МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЭОАВМА,ЎзА, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЎзФА, Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи


22.

Оммавий ахборот воситаларида, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчиликнинг давлат тилига бўлган эътибори ва муҳаббатини янада кучайтириш, давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини оширишга бағишланган туркум кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақола ва шеърлар бериб бориш.


1. Тил байрамига бағишланган кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар тайёрлаш режаларини ишлаб чиқиш.


2. Мавзуга бағишланган кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар, шеърларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


Доимий


МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЎзА, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, ЭОАВМА, Ёзувчилар уюшмаси


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 октябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 5 октябрь




































































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск