язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Транспорт/ Ички ишлар вазирлигининг 69-сон, Бош прокуратуранинг 41-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 21-сон "Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 03.09.2019 й. Қарори (АВ томонидан 04.10.2019 й. 3059-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.10.2019 й.

N 3059-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.09.2019 й.

N 69


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ

03.09.2019 й.

N 41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

03.09.2019 й.

N 21


ҚАРОРИ




"Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома

бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал

қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сон "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 24 августдаги 58, 50-ққ, 7-сон "Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 3059, 2018 йил 25 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.08.2018 й., 10/18/3059/1801-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Бош прокурор

Н. Йўлдошев

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А. Азизов





Қарорга

ИЛОВА



"Енгил автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома

бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал

қилишини бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номи, муқаддимаси ва 1-бандидан "енгил" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) Номи, 1-банд, 3-бобнинг номи, 19-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 22-банднинг иккинчи хатбошиси ва 25-банддан "енгил" деган сўз чиқариб ташлансин;


б) 2-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардан "енгил" деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "енгил автотранспорт воситаси (М1 тоифа) ойналарининг" деган сўзлар "автотранспорт воситаси ойналарининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"стикер - ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида автотранспорт воситалари ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи махсус эмблема (голограмма).";


в) 3-8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Рухсатномани бериш Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (бўлим, бўлинма, пункт) (бундан буён матнда ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан автотранспорт воситаcи ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома автотранспорт воситасининг рўйхатга олинган жойидан қатъий назар, берилади.

4. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари рухсатнома ва тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги "Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК ёки ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари (бундан буён матнда иш бажарувчилар деб юритилади) томонидан келишув асосида амалга оширилиши мумкин.

5. Рухсатномага ҳамда тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ автотранспорт воситалари ойналарининг туси:

енгил автомобилларда - улар орқа ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада, олд ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада;

туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширувчи автобус, микроавтобус ва минивенларда - улар ён ойналари тусининг ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартирилиши (қорайтирилиши) мумкин.

Ойналарни кўзгусимон тусда ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилмайди.

6. Автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см.дан кўп бўлмаган полоса шаклида, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади.

7. Рухсатнома бериш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

8. Рухсатнома олиш учун ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаларига мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 2 ёки 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилинади.";


г) 9-бандда:

"а" ва "б" кичик бандлардан "енгил" деган сўз чиқариб ташлансин;

"в" кичик банд "рухсатномани олишга ишончнома" деган сўзлардан кейин "(юридик шахс раҳбарига талаб этилмайди)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати.";


д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Масъул ходим томонидан рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар, шунингдек ҳужжатларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.";


е) 11-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи-тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "5-иловасига асосан рухсатномани" деган сўзлар "5-иловасига мувофиқ намунадаги рухсатномани" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Расмийлаштирилган рухсатнома мурожаат этувчи шахсга Рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобига имзо қўйилган ҳолда берилади.

Бунда рухсатнома билан биргаликда унинг амал қилиш муддати назарда тутилган, мазкур Низомнинг 5а-иловасига мувофиқ намунадаги стикер ҳамда ойналар тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) мўлжалланган плёнка бепул қўшиб берилиши лозим.";


з) 13 ва 24-бандлар, 6 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


и) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими автотранспорт воситасининг ҳисобга олиш (электрон ва қоғоз шаклдаги) маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади (рухсатноманинг серияси, рақами, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати, стикер рақами).";


к) 16-бандда:

учинчи хатбошидаги "кўрсатилганда" деган сўз "кўрсатилганлиги аниқланганда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


л) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда Рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобида рад этиш сабаблари ҳақида ёзув киритилади ҳамда дарҳол мурожаат этувчи шахсга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади.";


м) 18-бандда:

иккинчи хатбошидан "енгил" деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши "(почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда)" деган сўзлардан кейин "қайта расмийлаштирилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши "қайта расмийлаштирилади" деган сўзлардан кейин "ва янги рухсатномага стикер рақами ёзиб қўйилади" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


н) 21-банднинг иккинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 1-5-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


п) Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 5а-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва

рухсатноманинг амал қилишини бекор

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини

ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш

СХЕМАСИ

Субъектлар


Тадбирлар


Муддати






Мурожаат этувчи шахс


Автотранспорт воситаси эгаси тегишли ҳужжатларни ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмасига тақдим қилади




Мурожаат этувчи шахснинг хоҳишига кўра








ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмаси ходими


1. Мурожаат этувчи шахсдан тегишли ҳужжатларни қабул қилиб олади ва Рухсатномаларни беришни махсус рўйхатга олиш китобида қайд этади.


2. Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномани расмийлаштиради ва мурожаат этган шахсга ҳужжатлар ҳамда рухсатномани стикер ҳамда ойналар тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) мўлжалланган плёнка билан бирга тақдим этади.


Умумий навбат асосида

Шу куннинг ўзида (барча ишлар аризани қабул қилишдан бошлаб рухсатнома берилгунга қадар икки соат ичида амалга оширилиши шарт)







Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва

рухсатноманинг амал қилишини бекор

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА


ЙҲХБ

(Қ.Р. ИИВ, Тошкент ш. ва вилоят ИИББ)




бошлиғига


(РЎ ва ИОБ)


Юридик шахсларга (Ўзбекистон Республикасида

фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик

шахсларига) тегишли автотранспорт воситаси

ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш юзасидан

АРИЗА

автотранспорт воситаси (автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси) ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингизни сўрайман

Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

(Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлдирилади)

Масъул ходим



(имзо)

(Ф.И.О.)


Изоҳ. Юридик шахс номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда фирма бланкасида тўлдирилади.






Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва

рухсатноманинг амал қилишини бекор

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



ЙҲХБ

(Қ.Р. ИИВ, Тошкент ш. ва вилоят ИИББ)




бошлиғига


(РЎ ва ИОБ)



Фуқаро


дан


(мурожаат этувчи шахснинг Ф.И.О)






(почта манзили)





(телефон рақами)

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт

воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга

(қорайтиришга) рухсатнома бериш юзасидан

АРИЗА

автотранспорт воситаси (автотранспорт воситасининг русуми, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси) ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома беришингизни сўрайман.

Аризага илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

(Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ тўлдирилади)



(мурожаат этувчи шахс имзоси)

(Ф.И.О.)

20_____йил "____" ___________


Изоҳ. Жисмоний шахс томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.






Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва

рухсатноманинг амал қилишини бекор

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини

ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномаларни

беришни махсус рўйхатга олиш

КИТОБИ

  

Т/р

Мурожаат келиб тушган сана

АТВ эгаси

Рўйхат манзили

АТВ русуми

АТВ тури

АТВ РЎДРБ

Рухсатнома серияси

ва рақами

Стикер рақами

Амал қилиш муддати (санаси)

Плёнка кв.м

АТВ эгасининг имзоси

1.












2.
















Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва

рухсатноманинг амал қилишини бекор

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга

(қорайтиришга) бериладиган рухсатномалар

НАМУНАЛАРИ


I. Орқа ён ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:


(Олд томони)



Avtotransport vositasi oynalarining tusini

o'zgartirishga (qoraytirishga)

RUXSATNOMA 1


Seriyasi АА N 0000000


1. ___________ turdagi ______________ rusumli, _______________ro'yxatdan o'tkazish davlat raqami belgili,

____________ rangli avtotransport vositasiga berilgan.


2. Egasi _____________________________________________________________________________________

(yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxsning F.,I.,O. va shaxsini tasdiqlovchi hujjati ma'lumotlari)


3. Ruxsatnoma berilgan: ________________________________________________________________________

(DYHXXning hududiy bo'linmasi nomi)


4. Ruxsatnomani berdi: ____________________  __________________  _________________________________

                                                      (DYHXX xodimi lavozimi)                      (imzosi)                                                     (F.I.O.)

                      

                                      M.O'.         

           

(Орқа томони)


5. Avtotransport vositasi oynalarining yorug'lik o'tkazuvchanligi ko'rsatgichlari:


orqa yon (ong tomoni)   _____ %;


orqa yon (chap tomoni)   _____ %.


6. Ruxsatnoma berilgan sana: 20____ yil "_____"_________


7. Ruxsatnomaning amal qilish muddati (sanasi): 20___ й. "____"________ gacha.


8. Stiker raqami: ________________.

II. Орқа ва олд ён ойналарнинг тусини

ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)

Avtotransport vositasi oynalarining tusini

o'zgartirishga (qoraytirishga)

RUXSATNOMA 2


Seriyasi  ВВ N 0000000


1. __________ turdagi _______________ rusumli, ______________ ro'yxatdan o'tkazish davlat raqami belgili,

____________ rangli avtotransport vositasiga berilgan.


2. Egasi ______________________________________________________________________________________

(yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxsning F.,I.,O. va shaxsini tasdiqlovchi hujjati ma'lumotlari)


3. Ruxsatnoma berilgan: _________________________________________________________________________

(DYHXXning hududiy bo'linmasi nomi)


4. Ruxsatnomani berdi: _______________________  _____________________  ____________________________

                                                          (DYHXX xodimi lavozimi)                              (imzosi)                                                        (F.I.O.)

                        

                                      M.O'.       

(Орқа томони)


5. Avtotransport vositasi oynalarining yorug'lik o'tkazuvchanligi ko'rsatgichlari:


orqa yon (ong tomoni) _____ %;


old yon (ong tomoni) _____ %;


orqa yon (chap tomoni) _____ %;


old yon (chap tomoni) _____ %.


6. Ruxsatnoma berilgan sana 20____yil "_____"_________


7. Ruxsatnomaning amal qilish muddati (sanasi):


20___ й. "____"________ gacha.


8. Stiker raqami: ________________.

III. Туристик автобус, микроавтобус ва минивенлар чап ва ўнг ён

ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)

Avtotransport vositasi oynalarining tusini

o'zgartirishga (qoraytirishga)

RUXSATNOMA 3


Seriyasi  АВ N 0000000


1. ____________ turdagi ______________ rusumli, _______________ ro'yxatdan otkazish davlat raqami belgili,

____________ rangli avtotransport vositasiga berilgan.


2. Egasi ______________________________________________________________________________________

(yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, jismoniy shaxsning F.,I.,O. va shaxsini tasdiqlovchi hujjati ma'lumotlari)


3. Ruxsatnoma berilgan: _________________________________________________________________________

(DYHXXning hududiy bo'linmasi nomi)


4. Ruxsatnomani berdi: _______________________  ________________  _________________________________

                                                          (DYHXX xodimi lavozimi)                       (imzosi)                                                       (F.I.O.)

                        

                                      M.O'.  

(Орқа томони)

5. Avtotransport vositasi oynalarining yorug'lik o'tkazuvchanligi ko'rsatgichlari:


avtobus (mikroavtobus, miniven)lar uchun:


o'ng va chap yon oynalari  _____ %.


6. Ruxsatnoma berilgan sana 20____yil "_____"_________


7. Ruxsatnomaning amal qilish muddati (sanasi): 20__ й. "___"_____ gacha.


8. Stiker raqami: ________________.

Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини

ўзгартиришга (қорайтиришга) бериладиган

рухсатномалар намуналарининг

ТАВСИФИ


Автотранспорт воситаси ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) 3 турда, тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 80х130 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100 % пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади.

I - тури оч ҳаво рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдиради;

II - тури оч яшил рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ва ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдиради;

III - тури оч яшил рангда бўлади - туристик автобуслар чап ва ўнг ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради.

Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган "пахта чаноғи" кўринишидаги умумий "сув белги"си мавжуд.

Офсетли ёзув, серияси икки ҳарфли, номери еттита рақамдан иборат бўлади.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва етти рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Рухсатноманинг олд томонида унинг номланиши ёзилган, серия ва рақамлари мавжуд, автотраснпорт воситасининг тури, русуми, рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси, ранги, эгасининг маълумотлари, берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳудудий бўлинмасининг номи, берган мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.О. кўрсатилади.

Рухсатноманинг орқа томонида автотранспорт воситаси ойналарининг ёруғлик ўтказувчанлиги кўрсаткичлари, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳамда стикер рақами кўрсатилади.

Рухсатномадаги ёзувлар ручкада ёки чоп этиш принтерида киритилади, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланиб, бир йил муддатга берилади.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



Автотранспорт воситалари ойналарининг

тусини ўзгартиришга (қорайтиришга)

рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва

рухсатноманинг амал қилишини бекор

қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

5а-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг рухсатномаси

Асосида туси ўзгартирилганлигини

(қорайтирилганлигини) билдирувчи стикер

НАМУНАЛАРИ


I. Орқа ён ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)

(Орқа томони)

II. Орқа ва олд ён ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:


(Олд томони)



(Орқа томони)


III. Туристик автобус, микроавтобус ва минивенлар чап ва

ўнг ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун:

(Олд томони)


(Орқа томони)

Ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида туси

ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини)

билдирувчи стикерлар намуналарининг

ТАВСИФИ

Ички ишлар органларининг рухсатномаси асосида автотранспорт воситалари ойналарининг туси ўзгартирилганлигини (қорайтирилганлигини) билдирувчи стикерлар 3 турда, доира шаклдаги, диаметри 63 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади ва олд томони ўзи ёпишадиган бўлади.

I тури оч ҳаво рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради;

II тури оч яшил рангда бўлади - автотранспорт воситаси орқа ва ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради;

III тури оч қизил рангда бўлади - Туристик автобус, микроавтобус ва минивенлар нинг чап ва ўнг ён ойналарининг туси ўзгартирилганлигини билдиради.

Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган айлана шаклдаги умумий "сув белгиси" мавжуд.

Стикер қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жиловланиши таъминланган.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Олд томонида стикернинг турига кўра I, II ва III рим рақамлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг эмблемаси, "oyna qoraytirishga ruxsatnoma" сўзлари, стикер марказида "2020" рақами ҳамда доира чети бўйлаб йил ойлари рим рақамларида туширилган.

Орқа томонига стикер рақами ва Ўзбекистон Республикасининг герби намунасидаги голограмма туширилган.

Стикер рақами иккита ҳарф ва еттита рақамдан иборат. Стикер олд томони, ўзи ёпишадиган қатламли бўлиб, устки қисми плёнка билан қопланган.

Стикер рақамидаги иккита ҳарф ҳудудларни билдиради (KR-Қорақалпоғистон Республикаси, AN-Андижон , BV-Бухоро, JV-Жиззах, KD-Қашқадарё, NV-Навоий, NA-Наманган, SV-Самарқанд, SI-Сирдарё, SD-Сурхондарё, TV-Тошкент, FA-Фарғона, XV-Хоразм вилоятлари, TN-Тошкент шаҳри).

Стикер автотранспорт воситаларини олд ойнаси ўнг томони юқори қисмига ёпиштирилади.

Стикер бир йил муддатга берилади. Стикерни бераётган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими стикернинг рим рақамларидаги йил ойларининг биттасини қирқиб олади (ва) ёки компостёр қилади. Қирқиб олинган (ва) ёки компостёр қилинган ой рақами стикернинг амал қилиш муддатини белгилайди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 октябрь