ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.10.2019 й. ПҚ-4477-сон "2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2019 й.

N ПҚ-4477



2019-2030 ЙИЛЛАР ДАВРИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "ЯШИЛ"

ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ СТРАТЕГИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш ҳамда ҳудудларни бир маромда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 8-9 июль кунлари Тошкент шаҳрида "яшил" иқтисодиёт бўйича норматив-ҳуқуқий базани ва сиёсатни такомиллаштириш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шериклик муносабатлари орқали инновацион "яшил" инвестицияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Европа ва МДҲ давлатларининг "яшил" иқтисодиёт бўйича минтақавий вазирликлар конференцияси ўтказилди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил иқлимнинг ўзгариши шароитида самарали, ресурс тежамкор ва экологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлашда ўзаро боғлиқ муаммолар ва эҳтиёжлар мавжудлигини кўрсатди.

Хусусан, жадаллашаётган саноатлаштириш ва аҳоли сонининг ортиши иқтисодиётнинг ресурсларга бўлган эҳтиёжини сезиларли даражада оширмоқда, шунингдек, атроф муҳитга салбий антропоген таъсирни кучайтирмоқда ва иссиқхона газлари ажратмаларининг ортишига олиб келмоқда.

Иқтисодиёт энергия самарадорлигининг паст даражаси, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланиш, технологиялар янгиланишининг сустлиги, "яшил иқтисодиёт"ни ривожлантириш учун инновацион ечимларни жорий этишда кичик бизнес иштирокининг етарли эмаслиги мамлакатни барқарор ривожлантириш соҳасидаги устувор миллий мақсадлар ва вазифаларга эришишга тўсқинлик қилмоқда.

Узоқ муддатли стратегиянинг мавжуд эмаслиги "яшил" технологияларни жорий этиш ва "яшил" иқтисодиётга ўтиш бўйича тизимли чоралар кўришни таъминлашга имкон бермаяпти.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь) мажбуриятлари бажарилишини ва Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтишининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

технологик модернизациялаш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;

давлат инвестициялари ва харажатларининг устувор йўналишларига илғор халқаро стандартларга асосланган "яшил" мезонларни киритиш;

давлат томонидан рағбатлантириш механизмларини, давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш ҳамда халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш орқали "яшил" иқтисодиётга ўтиш йўналишлари бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;

таълимга инвестициялар киритишни рағбатлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳисобига "яшил" иқтисодиётдаги меҳнат бозори билан боғлиқ кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

Оролбўйидаги экологик инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш чораларини кўриш;

"яшил" иқтисодиёт соҳасида, шу жумладан икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузиш орқали халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.


2. Қуйидагилар:

а) 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва қуйидагилар уни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиётнинг базавий тармоқлари энергия самарадорлигини ошириш;

энергия ресурслари истеъмолини диверсификациялаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш;

иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва уларни юмшатиш, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва табиий экотизимларни асраш;

"яшил" иқтисодиётни қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини ишлаб чиқиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётни илгари суриш ва жорий этиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин:

Стратегияда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича масъул вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Идоралараро кенгашга, шу жумладан унинг ишчи органи фаолиятини ташкил этиш орқали ҳар томонлама кўмаклашиш;

"яшил" иқтисодиётни босқичма-босқич жорий этиш бўйича ҳисоботлар юритишнинг ўз вақтида ташкил этилишини таъминлаш.


5. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига - Стратегияда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига - ялпи ички маҳсулотнинг углерод сарфи ҳажмини камайтириш, соф ва экологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларини қўллаган ҳолда саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш;

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирига - энергия самарадорлик кўрсаткичларини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, экологик жиҳатдан яхшиланган тавсифларга эга мотор ёқилғисини ишлаб чиқаришни ва ундан фойдаланишни кенгайтириш, замонавий, арзон ва ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига - асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўртача маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш, томчилатиб суғориш технологияларини самарали жорий этиш, шунингдек, ерларнинг таназзулга учраши бўйича нейтрал балансга эришиш;

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ҳамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига - сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига - "яшил" иқтисодиётни жорий этиш бўйича тадбирлар амалга оширилишини экологик қўллаб-қувватлашни ташкил этиш ва таъминлаш ҳамда атроф табиий муҳит ҳолати мониторинги натижаларини умумлаштириш;

вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига - Стратегияда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Стратегияда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни, шунингдек, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа хорижий донорларнинг кредитлари ва грантларини жалб қилишни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 769-модда

































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск