ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Наркологик ва психиатрия ёрдами /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2019 й. 842-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2019 й.

N 842



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИГА

НАРКОЛОГИК   ЁРДАМ   КЎРСАТИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашни янада такомиллаштириш, наркология хизматининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, наркология муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар аҳолига наркологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

наркология хизматини бошқаришнинг самарали вертикал интеграциялашган ташкилий тузилмасини ташкил этиш;

наркология хизматининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;

бино ва иншоатларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, наркология муассасаларини тиббиёт асбоб-ускуналари ва инвентар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) орқали наркология хизматининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

наркология хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш, шу жумладан нарколог-шифокорларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, профилактика қилиш, ташҳис қўйиш ва даволашнинг замонавий методикалари ҳамда технологияларини жорий этиш, ушбу йўналишда илмий тадқиқотлар олиб бориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика наркология маркази негизида Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:

наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, наркология хизмати муассасаларининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш;

наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашнинг, психоактив моддаларга қарам бўлиб қолган шахсларни реабилитация қилишнинг замонавий методикалари ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга қаратилган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

ушбу соҳада фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий марказлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

биргаликда илмий-тадқиқот ва таълим лойиҳаларини бажариш, шифокор кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, биргаликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун чет эллик профессорларни илмий фаолиятга, шунингдек, халқаро грантларни жалб қилиш;

жорий наркологик вазиятга эътибор қаратиш бўйича ўз вақтида муносиб чоралар кўриш учун таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида шерик ташкилотлар, шу жумладан хорижий йирик ташкилотлар билан хамкорликда наркологик касалликлар тарқалишини, психоактив моддалар истеъмол қилиш моделлари ўзгаришини баҳолашга қаратилган даврий тадқиқотлар ўтказиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика наркология марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Республика наркология диспансери, вилоятлар ва Тошкент шаҳар наркология диспансерлари Марказнинг ташкилий-услубий ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, фаолият ихтисослиги бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар наркология муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


5. Қуйидагилар:

2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси наркология хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда наркология хизмати муассасаларининг бино ва иншоатларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда наркология муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашнинг (қўшимча жиҳозлашнинг) асосий параметрлари 3-иловага мувофиқ;

наркологик беморларни мажбурий даволаш учун наркология диспансерлари ўринлар фондининг қуввати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ жамоат жойларида маст ҳолатда бўлган шахслар, агар уларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлган ҳолатларда (алкоголдан оғир заҳарланиш ҳолатлари бундан мустасно), Қорақалпоғистон Республикаси Республика наркология диспансери, вилоятлар ва Тошкент шаҳар наркология диспансерлари ҳузуридаги тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб келиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар наркология диспансери қошида маст ҳолатда бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктини бир ой муддатда ташкил этсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, наркология муассасалари бинолари ва иншоатларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни тиббиёт ускуналари, ихтисослашган мебель ва инвентар билан жиҳозлаш ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутиладиган маблағлар, шунингдек, хорижий давлатлар, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига наркология муассасаларининг бинолари ва иншоатларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни тиббиёт ускуналари билан жиҳозлашга оид асослантирилган ҳисоб-китоблар ҳамда манзилли рўйхатлари ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда тақдим этилишини таъминласин;

ушбу қарорда белгиланган вазифалар ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда, "Соғлиқни сақлаш" тармоғи бўйича ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида Марказнинг янгиланган ташкилий-штат тузилмасини ҳамда таъсис ҳужжатларини бир ой муддатда тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шодмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 октябрдаги

842-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси

наркология хизматини янада ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Амалга

ошириш

муддатлари


Сумма

Молиялаштириш

манбалари

Масъул

ижрочилавр


I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

Наркология хизматининг замонавий тузилмаси, вазифалари ва эҳтиёжларига мувофиқ наркология муассасаларининг янги штат нормативларини тасдиқлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 январ

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

2

Алкоголга қарам бўлган шахслар учун чеклов ўрнатилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2020 йил

1 февраль

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши

3

"Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ички ишлар органларида наркологик беморларни мажбурий даволаш ва профилактик кузатишни таъминлаш бўйича ахборот алмашиш ва ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш учун норматив-ҳуқуқий база яратиш.

соғлиқни сақлаш вазири ва ички ишлар вазирининг қўшма буйруғи

2020 йил

1 февраль

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ИИВ

4

Мажбурий даволаш учун ихтисослашган даволаш-профилактика муассасаларида алкоголизмга, гиёҳвандлик ёки токсикоманияга йўлиққан шахсларга ихтисослашган наркологик ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020 йил

1 февраль

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноят бўйича бошқармаси / Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан таклиф этилган Халқаро стандартлар асосида гиёҳвандликка қарамликни даволаш бўйича хизматлар учун миллий сифат стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020 йил

1 март

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6

Илғор хорижий технологияларни ҳисобга олган ҳолда, наркологик беморларга ташҳис қўйиш, уларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020 йил

1 май

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

II. НАРКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ,

УЛАРГА ЭРТА ТАШҲИС ҚЎЙИШ, УЛАРНИ ДАВОЛАШ ҲАМДА

НАРКОЛОГИК БЕМОРЛАРНИ ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

7

Психоактив моддаларни нотиббий мақсадда истеъмол қилиш "хавф гуруҳи"ни эрта аниқлаш ва профилактик ишларнинг самарали усулларини жорий этиш, наркология муассасаларининг соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасалари, таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳалла фаоллари билан ўқув семинарларини ўтказиш орқали ҳамкорлик қилиш механизмини такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар дастури

2020 йил

1 май

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Маҳалла" фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

8

Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, аҳолини психоактив моддаларнинг янги турлари тарқалганидан ва уларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатларидан кенг хабардор қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МТРК, "Маҳалла" фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

9

Психоактив моддаларга қарам бўлган ва оғир руҳий ва соматик асоратларни бошидан ўтказаётган беморлар учун интенсив терапия палаталарини ташкил этиш орқали шошилинч наркологик ёрдам тизимини ривожлантириш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

10

Ёши катта наркологик беморларни, шунингдек оғир касалликларга чалинган наркологик беморларни соматик касалликларга чалинган наркологик беморларни мажбурий даволаш учун махсус бўлимлар ташкил этиш орқали мажбурий даволаш тизимини ривожлантириш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 март


-

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

11

Наркологик беморларни даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилишнинг юқори технологик усулларини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

12

Наркологик беморларга ижтимоий-руҳий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2022 йиллар

-

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

III. НАРКОЛОГИЯ ХИЗМАТИНИНГ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИНИ ЯХШИЛАШ, НАРКОЛОГИЯ

СОҲАСИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ОЛИБ БОРИШ

13

Тиббиёт олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедралари базасида бирламчи ихтисослик циклларида магистратурада, клиник ординатурада наркология, тиббий психология ва психотерапия соҳасида мутахассислар тайёрлаш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий равишда

-

Муассасаларнинг бюджетдан ажратилган маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14

Тошкент шаҳар наркология диспансери базасида ҳудудий наркология муассасаларининг ижтимоий ходимларини ўқитиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

-

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15

Наркологик касалликларнинг олдини олиш, уларга ташҳис қўйиш ва уларни даволашнинг устувор йўналишлари бўйича наркология соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

2019-2021 йиллар

-

Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида, халқаро ташкилотлар маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

IV. НАРКОЛОГИЯ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

16

Наркология муассасалари биноларида таъмирлаш-қурилиш ишларини олиб бориш ва уларни реконструкция қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2022 йиллар

147 млрд сўм

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17

Наркология муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш).

Ташкилий тадбирлар

2020-2021 йиллар

1,5 млн. АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

18

Хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида "Наркология", "Тиббий психология ва психотерапия" мутахассисликлари бўйича малака ошириш курсларида шифокорларни ўқитиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

-

Ижрочилар маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19

Халқаро ташкилотлар ва етакчи илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда психоактив моддаларга қарамлик муаммолари бўйича биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020-2021 йиллар

-

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

20

Наркология муассасалари ходимлари учун замонавий даволаш-реабилитация технологияларини жорий этиш бўйича халқаро ташкилотлар кўмагида тренинглар ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

-

Ижрочилар маблағлари, партнеров

Соғлиқни сақлаш вазирлиги





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 октябрдаги

842-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2022 йилларда наркология хизмати муассасаларининг

бинолари ва иншоатларини қуриш, реконструкция

қилиш ва капитал таъмирлашнинг

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

    

Т/р

Объект номи

(қуввати)

Қиймати

(млрд сўм)

Фойдаланишга топшириш муддати

Масъул ижрочилар

I. ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

1

Самарқанд вилояти наркология диспансерининг стационарини қуриш (ихтиёрий даволаш учун 140 та ўринга мўлжалланган стационар ва мажбурий даволаш учун 100 та ўринга мўлжалланган стационар).

12,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

2

Тошкент шаҳар наркология диспансерининг янги корпусини қуриш

(ихтиёрий даволаш учун 30 та ўринга мўлжалланган стационар, суткада 70 та экспертиза ўтказишга мўлжалланган эксперт бўлими).

12,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

3

Мажбурий даволаш учун Тошкент шаҳар наркология касалхонасининг янги биносини қуриш (90 та ўринга мўлжалланган стационар).

10,0

Ўзбекистон Республикасининг

2020-2022 йилларга мўлжалланган тасдиқланадиган инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

4

Сурхондарё вилояти наркология диспансерининг янги корпусини қуриш

(100 та ўринга мўлжалланган стационар, суткада 30 та ташрифга мўлжалланган амбулатория).

13,0

(2019 йил - 7,0)

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

5

Шаргун шаҳрида Сурхондарё вилояти наркология диспансерининг мажбурий даволаш учун янги корпусини қуриш, унга мажбурий даволаш учун мустақил шифохона мақомини бериш (100 та ўринга мўлжалланган стационар).

8,5

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

6

Жиззах вилояти наркология диспансерининг алоҳида корпусини қуриш (40 та ташрифга мўлжалланган диспансер бўлими).

4,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

7

Наманган вилояти наркология диспансерининг янги алоҳида корпусини қуриш (мажбурий даволаш учун 60 та ўринга мўлжалланган стационар (50 та мавжуд + 10 та қўшимча ўрин)).

4,52

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Наманган вилояти ҳокимлиги

8

Хоразм вилояти наркология диспансерининг янги биносини қуриш (ихтиёрий даволаш учун 40 та ўринга мўлжалланган стационар ва мажбурий даволаш учун 50 та ўринга мўлжалланган стационар, суткада 75 та ташрифга мўлжалланган амбулатория).

15,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


Жами: 8 та объект (710 ўрин).

79,02

II. РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

9

Андижон вилоятининг наркология диспансерини ташкил этиш бўйича реконструкция қилиш учун бино ажратиш (ихтиёрий даволаш учун 80 та ўринга мўлжалланган стационар ва мажбурий даволаш учун 40 та ўринга мўлжалланган стационар, суткада 50 та ташрифга мўлжалланган амбулатория).

20,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги

10

Тахиатош шаҳридаги Республика наркология диспансерини (ҚР) реконструкция қилиш (100 та ўринга мўлжалланган стационар ва суткада 75 та ташрифга мўлжалланган амбулатория).

10,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

11

Тошкент вилояти наркология диспансерини (Ангрен шаҳри) Нурафшон шаҳрига кўчириш, бунинг учун тегишли бино ажратиш ва уни реконструкция қилиш (ихтиёрий даволаш учун 30 та ўринга мўлжалланган стационар ва мажбурий даволаш учун 50 та ўрин, суткада 30 та ташрифга мўлжалланган амбулатория).

14,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги


Жами: 3 та объект (300 ўрин).

44,0


III. КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ ОБЪЕКТЛАРИ

12

Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази (90 та ўринга мўлжалланган стационар ва 6 ўринли реанимация бўлими).

14,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

13

Қашқадарё вилояти наркология диспансери (ихтиёрий даволаш учун 110 та ўринга мўлжалланган стационар ва мажбурий даволаш учун 40 та ўрин, суткада 72 та ташрифга мўлжалланган амбулатория).

9,0

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

14

Тошкент шаҳар наркология диспансери (60 та ўринга мўлжалланган (амбулатория ва стационар бўлим ҳамда 6 ўринли реанимация блоки, тўсиқ ўрнатиш, иситиш тизимини таъмирлаш).

0,7

2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Жами капитал таъмирлаш: 3 та объект (312 та ўрин).

23,7

Изоҳлар:


1. Ушбу қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектларидаги ишлар 2020-2022 йилларга тасдиқланадиган Инвестиция дастури маблағлари доирасида амалга оширилади.


2. Ишлар нархи бошланғич нархдир, қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг якуний нархи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш экспертизадан ўтказиш ҳамда тендер савдолари якунлари бўйича аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 октябрдаги

842-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2022 йилларда наркология

муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари

билан жиҳозлашнинг (қўшимча жиҳозлашнинг)

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

  

Т/р

Ҳудудлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

17

18

19

20

Бак

териал

фильтр-

ли жар-

роҳлик

электр-

тортгичи

Кар-

дио-

синх-

рон-

ланган дефи-

брил-

лятор

Элек-

тро-

кар-

дио-

граф

Каравот олдидаги столча ва тумбага эга функ-

ционал каравот

Қон-

нинг клиник анали-

затори

Қоннинг биокиёвий анали-

затори

Чиқарил-

ган нафасда алкоголни аниқлай-

диган қурилма

Ультра-

товушли диаг-

ностик тиббий аппарат (сканер)

Рентген аппа-

рати

"Амп-

липульс" аппа-

рати

Ультра-

юқори часто-

тали терапия учун аппарат

Электр-

уйқу учун аппарат

Гальва-

низа-

ция ва дорили элек-

тро-

форез учун аппарат

Маҳал

лий дар-

сон-

вали-

зация аппа-

рати

Маг-

нито-

тера-

пия учун аппа-

рат

Гемоди-

намика-

нинг асосий кўрсат-

кич-

ларини ўрганиш учун аппара-

тура

Ўпкани сунъий вентил-

яция қилиш учун аппарат

Дис-

тил-

ля-

тор

Даст-

урий таъми-

нотга ва принтерга эга шахсий ком-

пьютер

1

Қорақалпоғистон Республикаси

1

1

1

2

-

1

1

1

1

1

-

1

1

1

1

-

-

1

10

2

Андижон вилояти

1

1

2

2

1

1

2

1

1

1

1

1

1

1

1

-

-

1

8

3

Бухоро вилояти

-

1

1

-

-

-

1

1

1

1

1

1

1

1

1

-

-

1

3

4

Жиззах вилояти

1

1

1

-

1

1

1

-

1

1

1

1

-

1

1

-

-

1

7

5

Қашқадарё вилояти

1

1

1

-

1

1

1

1

1

1

-

1

-


1

-

-

1

2

6

Навоий вилояти

1

1

1

2

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

-

-

1

4

7

Наманган вилояти

-

1

1

-

1

-

1

-

1

1

-

-

-

-

1

-

-

-

3

8

Самарқанд вилояти

-

-

1

2

2

-

1

-

1

1

1

1

1

1

1

-

-

-

4

9

Сурхондарё вилояти

1

1

2

2

2

-

1

1

1

1

-

1

-

1

1

-

-

1

3

10

Сирдарё вилояти

1

-

1

2

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

-

-

1

5

11

Тошкент вилояти

1

1

1

2

1

1

2

1

1

1

1

1

1

1

1

-

-

-

6

12

Фарғона вилояти

1

2

2

2

2

1

4

1

2

2

1

2

1

1

1

-

-

2

12

14

Хоразм вилояти

-

1

1

-

-

1

2

1

1

1

-

1

-

1

1

-

-

1

6

15

Мажбурий даволаш учун Тошкент шаҳар наркология шифохонаси

-

-

1

-

1

1

-

-

-

-

1

1

1

1

1

-

-

-

4

16

Тошкент шаҳар наркология диспансери

-

-

1

6

-

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

10

17

Республика наркология маркази

-

1

-

6

1

-

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

4


ЖАМИ:

3

13

18

28

15

11

21

12

16

16

11

16

11

14

15

2

2

13

91


Бирлик нархи минг АҚШ долларида

4,0

6,0

4,0

5,0

15,0

4,0

5,0

18,0

16,0

1,07

3,125

0,7

1,9

0,3

7,5

18,0

20,0

0,8

0,5


ЖАМИ:

қиймат АҚШ долларида

36,0

78,0

72,0

140,0

225,0

44,0

105,0

216,0

259,2

17,12

34.4

11,2

20,9

4,2

112,5

36,0

40,0

10,4

45,5


Асбоб-ускуналарнинг умумий қиймати 1 507, 42 минг АҚШ долларини ташкил этади

Изоҳ. Тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) параметрлари наркология муассасаларида мавжуд замонавий тиббиёт ускуналарини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 октябрдаги

842-сон қарорига

4-ИЛОВА



Наркологик беморларни мажбурий даволаш

учун наркология диспансерлари ўринлар

фондининг қуввати

Т/р

Ҳудудлар

Мажбурий даволаш учун наркологик ўринларнинг зарур сони

Ўринларнинг мавжуд сони

Қўшимча ташкил этиш талаб этиладигна ўринлар*

Амалга ошириш муддатлари

1

Қорақалпоғистон Республикаси

90

70

20

2019-2022 йиллар

2

Андижон вилояти

60

40

20

2019-2022 йиллар

3

Бухоро вилояти

92

72

20

2019-2022 йиллар

4

Жиззах вилояти

40

30

10

2019-2022 йиллар

5

Қашқадарё вилояти

100

40

60

2019-2022 йиллар

6

Навоий вилояти

50

50

-

2019-2022 йиллар

7

Наманган вилояти

50

50

-

2019-2022 йиллар

8

Самарқанд вилояти

100

100

-

2019-2022 йиллар

9

Сурхондарё вилояти

100

100

-

2019-2022 йиллар

10

Сирдарё вилояти

30

15

15

2019-2022 йиллар

11

Тошкент вилояти

65

50

15

2019-2022 йиллар

12

Фарғона вилояти

160

80

80

2019-2022 йиллар

13

Хоразм вилояти

80

50

30

2019-2022 йиллар

14

Тошкент шаҳри

90

60

30

2019-2022 йиллар


Жами:

1107

807

300


     

*) Соғлиқни сақлаш муассасаларида мавжуд бўлган умумий ўринлар фонди доирасида шакллантирилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 октябрдаги

842-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурункали алкоголизм ва гиёҳвандлик касалига чалинган беморларни даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тармоғини кенгайтириш тўғрисида" 1999 йил 24 августдаги 401-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 4-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, N 4-сон, 40-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 октябрь



















































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск