язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Қимматли қоғозлар қонунчилиги/ Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 12.09.2019 й. 2019-54-сон "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.10.2019 й. 1131-8-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.10.2019 й.

N 1131-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

12.09.2019 й.

N 2019-54


БУЙРУҒИ



"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг

бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2002 йил 13 мартдаги 2002-04-сон "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил 8-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                         А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг

бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги Низомга" деган сўзлар "2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунининг 56-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомда назарда тутилган санкциялар.";


б) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади)" деган сўзлар "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Марказ" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


в) 3 ва 33-бандлардаги "Марказ" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказга" ва "Марказ" деган сўзлар тегишли равишда "Агентликка" ва "Агентлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги ва "б" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Марказнинг" деган сўз "Агентликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


д) 5-банддаги "Марказ" ва "Марказнинг" деган сўзлар тегишли равишда "Агентлик" ва "Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 6, 43 ва 46-бандлардаги "Марказ" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


ж) 7-бандда:

биринчи ва учинчи хатбошилардаги "Марказ" ва "Марказнинг" деган сўзлар тегишли равишда "Агентлик" ва "Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Марказ бош директори" ва "Марказнинг" деган сўзлар тегишли равишда "Агентлик директори" ва "Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Агентлик бошқармалари (Агентликнинг ҳудудий органлари бўлимлари) бошлиқлари Агентлик директорига (Агентлик ҳудудий органи бошлиғига) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда асослаган материаллар асосида тақдим этади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланган тақдирда Агентлик бошқармалари (Агентликнинг ҳудудий органлари бўлимлари) бошлиқлари ўз ваколатларига мувофиқ Агентлик директорига (Агентликнинг ҳудудий органи бошлиғига) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга қабул қилмасдан, уларни судга жўнатишни асосланган материаллар асосида тақдим этадилар.";


и) 9-банддаги "Марказ бош директори (Марказнинг" деган сўзлар "Агентлик директори (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


к) 10-бандда:

еттинчи хатбошисидаги "Марказнинг" деган сўз "Агентликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши "тўғрисида ёзма" деган сўзлардан кейин "ёҳуд электрон" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


л) 11-банддаги "Марказ бош директори" деган сўзлар "Агентлик директори" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


м) 12-банднинг иккинчи хатбошиси "алоқа воситаларидан" деган сўзлардан кейин "(телефакс, телефон, электрон почта ва бошқалар)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


н) 13-бандда:

биринчи хатбоши "беришлари ва ҳолатлар" деган сўзлардан кейин "ҳамда ишга тегишли ҳужжатларни тақдим этиши" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошидаги "иш жавобгар сифатида жалб қилинган шахс" деган сўзлар "иш аризачи ва жавобгар сифатида жалб қилинган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 25-банднинг биринчи хатбошисидаги "Марказда" ва "Марказнинг" деган сўзлар тегишли равишда "Агентликда" ва "Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


п) 26-1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Марказ бош директори (Марказнинг" деган сўзлар "Агентлик директори (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Марказ бош директори (Марказнинг" деган сўзлар "Агентлик директори (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


р) 30-банддаги "Марказнинг" деган сўз "Агентликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


с) 32-банднинг биринчи хатбошисидаги "Марказ" ва "Марказнинг" деган сўзлар тегишли равишда "Агентлик" ва "Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


т) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Агентликнинг (Агентлик ҳудудий органининг) қарори ёки кўрсатмасини ижро этган шахс, қарор ёки кўрсатма ижроси тўғрисидаги далилларни Агентликка (Агентлик ҳудудий органига) тақдим этади.";


у) 41-банддаги "Марказнинг (Марказ" деган сўзлар "Агентликнинг (Агентлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ф) 42-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Марказ" ва "Марказга" деган сўзлар тегишли равишда "Агентлик" ва "Агентликка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Марказ" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Марказни (Марказнинг" деган сўзлар "Агентликни (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


х) 47-банднинг биринчи хатбошисидаги "Марказ ва Марказнинг" деган сўзлар "Агентлик ва Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ч) 48-банддаги "Марказ" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:


а) "Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (Марказнинг" деган сўзлар "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) "Бош директор (Марказнинг" деган сўзлар "Директор (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-4-иловаларда:


а) "Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази (Марказнинг" деган сўзлар "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) "Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг (Марказнинг" деган сўзлар "Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) "Бош директор (Марказнинг" деган сўзлар "Директор (Агентликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 774-модда