язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Октябрь, 2019 й./ Меҳнат қонунчилиги асослари/ Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 30.09.2019 й. 03/ЮБ-41-сон "Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2019 й. 2313-2-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2019 й.

N 2313-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2019 й.

N 03/ЮБ-41


ҚАРОРИ



Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан

фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 30 ноябрдаги 268-сон буйруғи (рўйхат рақами 2313, 2012 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис в.б.                                                                         Б. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан

фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


2. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 130-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 778-модда