ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2019 й. 854-сон "Ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига оширувчи коэффициентларнинг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2019 й.

N 854



ЯГОНА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТЛАРИ

(ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯЛАРИ) РАҲБАР

ХОДИМЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН

БЕЛГИЛАНАДИГАН ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ

БЎЙИЧА МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ

ТАРИФ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИГА ОШИРУВЧИ

КОЭФФИЦИЕНТЛАРНИНГ ЧЕКЛАНГАН

МИҚДОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари, дирекциялар, инжиниринг компаниялари (кейинги ўринларда ягона буюртмачи хизматлари деб аталади) ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ягона буюртмачи хизматлари (инжиниринг компаниялари) раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун белгиланадиган ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига оширувчи коэффициентларнинг чекланган миқдорларининг изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги "Минтақавий автомобиль йўллари бўйича буюртмачи хизмати" ДУКнинг ягона буюртмачи хизматлари учун инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 2,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг ягона буюртмачи хизматлари учун инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 3,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.

**) Оширилган коэффициент миқдори молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳажмларига ўзгартиришлар киритилгандан кейин навбатдаги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади".


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 октябрь










































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск