ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2019 й. 851-сон "Замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2019 й.

N 851



ЗАМОНАВИЙ ЗАРГАРЛИК САВДО-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармони ижросини таъминлаш, ва замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали (кейинги ўринларда Жадвал деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ушбу қарор билан тасдиқланган Жадвалга "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга тайёрланган асосланган таклифларига кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жадвални амалга ошириш доирасида:

хўжалик юритувчи субъектлари (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) билан бирга заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган жараённи тўлиқ ўз ичига олувчи замонавий заргарлик марказларини (кейинги ўринларда заргарлик марказлари деб аталади) сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш бўйича комплекс ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи тармоқ жадваллариниг ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

заргарлик марказларини асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилаётган ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида, шунингдек, тегишли ҳудудларнинг туристик йўналишларида жойлаштиришни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан бирга фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан ташаббускорларга заргарлик марказларини ташкил этиш учун белгиланган тартибда "нол" харид қийматида сотилишини таъминласин.


3. Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, улар томонидан жалб қилинган кредитлар ёки қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар заргарлик марказлари фаолиятини ташкил этиш ва уларни жойлаштириш учун бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек, зарур ташқи инфратузилмани ўтказиш ишларини молиялаштириш манбаалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги заргарлик марказларини қуришда лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан белгиланган тартибда ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилиши юзасидан тегишли қурилиш-архитектура давлат назорати ўрнатилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Транспорт вазирлиги ташкил этилаётган заргарлик марказлари ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ташқи мухандислик ва транспорт коммуникацияларга белгиланган тартибда уланишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"Ўзбекзаргарсаноати" ва "Ҳунарманд" уюшмалари билан биргаликда заргарлик марказларининг республикада ўтказиладиган халқ амалий санъати халқаро фестивалларида тизимли равишда иштирок этишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ташаббускорлар томонидан қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторингни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг буюртманомаларига биноан заргарлик марказларини ташкил этилишида ҳамда республикада ўтказиладиган халқ амалий санъати халқаро фестивалларида қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси буюртманомаларига биноан заргарлик марказлари фаолиятида ва республикада ўтказиладиган халқаро халқ амалий санъати фестивалларида қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси Д.Н. Саматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 7 октябрдаги

851-сон қарорига

ИЛОВА



2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий

заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини

ташкил этиш жадвали

Т/р

Жойлаштирилган

манзили

Лойиҳа

ташаббускори


Лойиҳанинг

йиллик қуввати

(кг)


Лойиҳа

қиймати

(млн сўм)


Шу жумладан:


Ишга

тушири-

лиши

ўз

маблағлари

(млн сўм)


тижорат

банкларининг

кредитлари

(млн сўм)


ҳорижий

инвести-

циялар

(млн долл.)

олтин


кумуш


Жами:


7 486,65


828,6


393 985,0


31 525,0


336 260,0


3,21


х

Қорақалпоғистон Республикаси


10

8

490,0

120,0

370,0

-

х

1

Нукус ш.


"Тлеумбетов Парахат Куралбаевич" ЯТТ


6

8

270,0

80,0

190,0

-

2019 йил

декабрь


2

Нукус ш.


"Nukus Yuvelir Prom" МЧЖ


4

0

220,0

40,0

180,0

-

2020 йил

сентябрь


Андижон вилояти


70

50

16 500,0

2 500,0

14 000,0

-

х

3

Андижон ш.


"Капитал Белла" МЧЖ


55

40

15 000,0

2 000,0

13 000,0

-

2020 йил

сентябрь


4

Шаҳрихон тумани


"Ҳамкор бизнес савдо Шаҳрихон" МЧЖ


15

10

1 500,0

500,0

1 000,0

-

2020 йил

март


Бухоро вилояти


27

54

15 000,0

4 500,0

10 500,0

-

х

5

Бухоро ш.


"Ғаллаосиё Омад Инвест" МЧЖ


15

30

10 000,0

3 500,0

6 500,0

-

2020 йил

март


6

Бухоро ш.


"Бурханова Сабина" ХК


12

24

5 000,0

1 000,0

4 000,0

-

2020 йил

март


Жиззах вилояти


1,25

11

780,0

200,0

580,0

-

х

7

Жиззах ш.


"Ишонкулов Илхом" ХК


0,5

5

550,0

150,0

400,0

-

2019 йил

декабрь


8

Дўстлик тумани


"Шофиев Улугбек" ҲК


0,75

6

230,0

50,0

180,0

-

2020 йил

июль


Қашқадарё вилояти


4

6,4

820,0

220,0

600,0

-

х

9

Шахрисабз ш.


"Dunar Gold" ҚК


2,2

3,5

550,0

150,0

400,0

-

2019 йил

декабрь


10

Қарши ш.


"Хушвақтов Янгибой Жабборович" ЯТТ


1,8

2,9

270,0

70,0

200,0

-

2019 йил

декабрь


Навоий вилояти


20

50

2 620,0

220,0

2 400,0

-

х

11

Навоий ш.


"Раҳмонов Зокир Явкочевич" ЯТТ


10

30

2 100,0

100,0

2 000,0

-

2020 йил

июль


12

Зарафшон ш.


"Нарпулатов Фурқат Туймурадович" ЯТТ


10

20

520,0

120,0

400,0

-

2020 йил

июнь


Наманган вилояти


50

100

3 000,0

3 000,0

-

-

х

13

Наманган ш.

"Дўстлик Савдо Комплекси" МЧЖ


25

50

1 500,0

1 500,0

-

-

2020 йил

апрель


14

Наманган ш.


"З. Акбаров" ХК


25

50

1 500,0

1 500,0

-

-

2020 йил

декабрь


Самарқанд вилояти


1,7

4,3

1 250,0

500,0

750,0

-

х

15

Ургут тумани


"Диёрбек Стома Сервис" МЧЖ


0,5

0,3

1 000,0

400,0

600,0

-

2020 йил

декабрь


16

Каттақўрғон тумани


"Соипназаров Зафар" ХК


1,2

4

250,0

100,0

150,0

-

2020 йил

март


Сурхондарё вилояти


40

80

12 600,0

4 600,0

8 000,0

-

х

17

Термиз ш.

"Акбар Термизий" ХК


20

40

4 000,0

1 000,0

3 000,0

-

2019 йил

декабрь


18

Денов тумани

"Малика Мумтоз" ХК


20

40

8 600,0

3 600,0

5 000,0

-

2019 йил

декабрь


Сирдарё вилояти


8,7

13,4

925,0

115,0

810,0

-

х

19

Гулистон ш.

"Байхонов Бахром Тоир ўғли" ЯТТ


4,2

6,7

450,0

70,0

380,0

-

2020 йил

сентябрь


20

Гулистон ш.


"Сотволдиев Суннатилла" ХК


4,5

6,7

475,0

45,0

430,0

-

2020 йил

сентябрь


Тошкент вилояти


4,0

31,5

800,0

50,0

750,0

-

х

21

Чирчиқ ш.


"Назиров Қобул Абдураҳмонович" ЯТТ


3

30

500,0

-

500,0

-

2020 йил

декабрь


22

Қуйичирчиқ тумани


"Шоира Бахтиёр" ХК


1,0

1,5

300,0

50,0

250,0

-

2020 йил

декабрь


Фарғона вилояти


120,0

180,0

30 000,0

3 500,0

-

3,21

х

23

Фарғона ш.


"Gold City" МЧЖ


70,0

100,0

22 000,0

2 550,0

-

2,21

2019 йил

ноябрь


24

Қўқон ш.


"Gold City" МЧЖ


50,0

80,0

8 000,0

1 000,0

-

0,8

2019 йил

ноябрь


Хоразм вилояти


30

40

13 500,0

6 700,0

6 800,0

-

х

25

Урганч ш.


"Фарангиз-М" ХК


10

10

2 000,0

200,0

1 800,0

-

2020 йил

декабрь


26

Хива ш.


"Янгиобод Отабек Сервис" МЧЖ


20

30

11 500,0

6 500,0

5 000,0

-

2020 йил

сентябрь


Тошкент шаҳри*


7 100

200

295 700,0

5 300,0

290 400,0

-

х

27

Шайхонтохур тумани


"Uzgold Jewwellery" МЧЖ

1 000

100

30 000,0

5 000,0

25 000,0

-

2020 йил

декабрь


28

Олмазор тумани


"Berill Gold" МЧЖ


100

100

300,0

300,0

-

-

2020 йил

февраль


29

Чилонзор тумани


"Technology Development" МЧЖ


6 000

-

265 400,0

-

265 400,0

-

2020 йил

декабрь


       

*) 2020 йил оҳирига қадар Тошкент шаҳрида заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган жараённи тўлиқ ўз ичига олувчи замонавий заргарлик марказлари сони камида ўнтага етказилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 октябрь











































Время: 0.0280
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск