Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2019 год / Октябрь, 2019 г. /

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.09.2019 й. 797-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 сентябрдаги

797-сон қарорига

1-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог

кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш

жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатига қўйиладиган талаблар асосида қуйидагиларга йўналтирилган:

олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий маҳоратини мунтазам ошириш асосида уларнинг илмий ва амалий тадқиқотлар, технологик тараққиёт ҳамда ўқитилаётган фанлар бўйича инновациялар, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий услублари соҳаларидаги кўникмаларини ривожлантириш;

юқори самарали замонавий таълим ва инновацион технологиялар, илғор хорижий тажрибани кенг жорий этган ҳолда олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини доимий янгилаб бориш, олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг фаолиятини зарур даражада ташкил этиш ва самарадорлигини таъминлаш;

олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларида бутун жаҳон Интернет ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш, уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш кўникмаларини ривожлантириш;

олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг чет тилини амалий ўзлаштириш даражасини ошириш ва ундан ўз касбий маҳоратини, педагогик ва илмий фаолиятини муттасил ошириб бориш учун кенг фойдаланиш;

малака оширишнинг билвосита шаклларини амалиётга тўлиқ жорий этиш, педагог кадрларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолияти натижаларини инобатга оладиган, табақалаштирилган узлуксиз малака ошириш жараёнларини ривожлантириш асосида малака оширишнинг муқобил шаклларини жорий этиш.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


масофавий малака ошириш - ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шакли;


мустақил малака ошириш - таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган Давлат таълим талабларига мувофиқ янги билимлар, малака ва кўникмаларни раҳбар ва педагог кадрлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини-ўзи касбий ривожлантириш шакли;

муқобил малака ошириш - мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, раҳбар ва педагог кадрларнинг индивидуал касбий маҳорат натижалари тасдиғини амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;


олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари - олий таълим муассасасида педагогик фаолиятни амалга оширувчи ва кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент) лавозимидаги шахслар;


олий таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари - олий таълим муассасаси ректоратида ва деканатида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар;


олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курси (қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси) - янги касбий билим ва маҳорат, замонавий кўникмалар ҳамда бошқарув ва педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда ва етарли даражада ҳамда давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув-таълим жараёнига талаб қилинадиган сифатни таъминлайдиган даражада ваколатларни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;


узлуксиз малака ошириш тизими - раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий компетентлигини замонавий талаблар билан уйғунлаштириш, мунтазам равишда ривожлантириб бориш имкониятини берувчи кўп босқичли тизим;


электрон портфолио - раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий фаолият натижаларини баҳолашга қаратилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ижодий иш материалларни қамраб олувчи электрон ресурслар мажмуаси.


4. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш бевосита ва билвосита шаклларнинг ўзаро бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалга оширилади.


5. Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими 1-иловадаги схемага мувофиқ, Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонлари 2-иловага мувофиқ, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш босқичлари 3-иловага мувофиқ жорий этилади.



2-БОБ. УЗЛУКСИЗ МАЛАКА ОШИРИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


6. Малака оширишнинг бевосита ва билвосита шаклларини ўзаро бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида амалиётга жорий этиш орқали раҳбар ва педагог кадрларнинг мустақил ўзини ўзи шахсий ва касбий ривожлантириш мотивларини рағбатлантириш, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-услубий даражада таъминлаш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурлари асосида касбий ва педагогик маҳоратни доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш учун зарур бўлган касбий билимлар, кўникмалар ва маҳоратларни мунтазам равишда янгилаб бориш узлуксиз малака ошириш жараёнларининг мақсади ҳисобланади.


7. Қуйидагилар узлуксиз малака ошириш жараёнларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билимлари, кўникмалари ва маҳоратларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ олий таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;

малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини амалиётга тўлиқ жорий этилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;

раҳбар ва педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб уларни касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган узлуксиз малака оширишнинг шаклларини

...
Время: 0.0394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск