язык интерфейса

Марказий банк Бошқарувининг 24.08.2019 й. 21/8-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2019 й. 2465-7-сон билан рўйхатга олинган)

Марказий банк Бошқарувининг 24.08.2019 й. 21/8-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.10.2019 й. 2465-7-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2019 й.

N 2465-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.08.2019 й.

N 21/8


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5476-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарори)"ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 7-банд "тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди," деган сўзлардан кейин "товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 59-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) - Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига ("Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АК, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 782-модда