ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2019 й. /

Ўзбекистон Респубаикаси Президентининг 30.05.2019 й. ПҚ-4347-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБАИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2019 й.

N ПҚ-4347



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ;


1. Қуйидагиларга:

2008 йил 23 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида кўргазма-ярмарка фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида 1995 йил 26 майдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколга;

2013 йил 20 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида кўргазма-ярмарка ва конгресс фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида 1995 йил 26 майдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколга қўшилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги юқоридаги халқаро шартномаларни амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномаларга қўшилганлиги ҳамда уларни амалга ошириш учун ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 май






































Время: 0.0023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск