язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Украина Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 20 июнь)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Украина Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка

қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


1995 йил 20 июнь, Тошкент


(1995 йил 20 июндан кучга кирди)


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

жиноятчилик, хусусан, унинг уюшган шакллари ривожланишининг миқёслари ва тамойилларидан ташвишланиб,

кишилар ҳаёти, ҳуқуқи ва эрки, обрўйи ва қадр-қиммати, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилишдан пухта ҳимоя қилишни таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,

умум тан олинган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига амал қилиш борасида халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятига алоҳида эътибор бериб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов амалга ошириш борасидаги ҳужжатлари қоидаларини ҳисобга олиб,

1993 йил 22 январда қабул қилинган фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек, 1993 йил 12 мартда МДҲ ҳукуматлари бошлиқлари Кенгаши қарори билан тасдиқланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа хавфли турларига қарши кураш бўйича қўшма тадбирлар Дастурини эътиборга олиб,

1992 йил 25 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида давлатлараро муносабатлар асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома ҳамда 1995 йил 20 июндаги ўзбек-украин ҳамкорлигини кенгайтириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги Декларация қоидаларига таяниб,

...