ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Банкротлик / Умумий қоидалар /

Адлия вазирининг 16.10.2019 й. 475-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2019 й. 1581-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2019 й.

N 1581-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

16.10.2019 й.

N 475-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 16 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 1581, 2006 йил 12 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 63/03-23-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2006 йил 15 майдаги 1-сон "Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1581, 2006 йил 12 июнь);

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 24 июндаги 5-сон "Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1581-1, 2010 йил 8 июль);

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 01/24-26/13-сон "Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1581-2, 2013 йил 18 сентябрь);

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 25 майдаги 01/24-26/09-сон "Суд бошқарувчиларининг аттестация комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1581-3, 2017 йил 8 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 806-модда





























Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск