ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида Битим (Брюссель, 2009 йил 27 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа

Ҳамжамиятлари ҳамда уларга Аъзо-давлатлар, иккинчи

томондан, ўртасида шерикчилик таъсис этувчи

шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва "Аъзо-давлатлар" деб аталувчи Европа Ҳамжамиятини таъсис этувчи Шартноманинг, Европа кўмир ва пўлат бирлашмасини таъсис этувчи Шартноманинг ва атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамиятини таъсис этувчи Шартноманинг Ахдлашувчи Томонлари

Бельгия Қироллиги,

Дания Қироллиги,

Германия Федератив Республикаси,

Греция Республикаси,

Испания Қироллиги,

Франция Республикаси,

Ирландия,

Италия Республикаси,

Люксембург Буюк Герцоглиги,

Нидерландия Қироллиги,

Австрия Республикаси,

Португалия Республикаси,

Финляндия Республикаси,

Швеция Қироллиги,

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги

ва бундан кейин "Ҳамжамият" деб аталувчи Европа Ҳамжамияти, европа кўмир ва пўлат бирлашмаси ва атом энергияси бўйича европа ҳамжамияти иккинчи томондан;

Ўзбекистон Республикаси билан Ҳамжамият ва унга Аъзо-давлатлар ўртасидаги алоқаларни ва улар учун умумий қадриятларни эътиборга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Ҳамжамиятнинг бу алокаларни мустаҳкамлаш ва улар ўртасида илгари, хусусан, 1989 йил 18 декабрда имзоланган Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи билан Европа Иқтисодий Ҳамжамияти ва атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти ўртасида савдо, тижорат ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Битим билан ўрнатилган муносабатларни чуқурлапггирадиган ва кенгайтирадиган шерикчилик ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истаги борлигини тан олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Ҳамжамият ва унга Аъзо-давлатларнинг шерикчилик асосининг ўзагини ташкил этадиган сиёсий ва иқтисодий эркинликларни мустаҳкамлашга оид мажбуриятларини эътиборга олиб,

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини, суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишини тан олиб,

Томонларнинг халқаро тинчлик ва барқарорликни сақлашга ва шунингдек мунозарали масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) доираларида ҳамкорлик қилишга содиқликларини эътиборга олиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Ҳамжамият ҳамда унга Аъзо-давлатлар Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашининг (ЕХҲК) Якунловчи актида, кейинчалик Мадрид ва Вена учрашувларининг якунловчи ҳужжатларида, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ЕХҲК Бонн конференцияси, янги Европа учун Париж хартияси ҳужжатида ва ЕХҲКнинг 1992 йилдаги "Ўзгаришлар вақтининг даъвати" номли Хельсинки ҳужжатида акс эттирилган барча принцип ва қоидаларни тўла-тўкис қўллаш тўғрисидаги қатъий мажбуриятларини эътиборга олиб,

ҳуқуқнинг устунлиги ва инсон ҳуқуқларини, хусусан кам сонли миллатларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқини ҳурмат қилиш, эркин ва демократик сайловларга ва бозор иқтисодиёти яратиш учун иқтисодий эркинликка эга бўлган кўп партияли тизим яратишнинг биринчи даражали аҳамияти борлигига ишонч ҳосил қилиб,

ушбу шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тўла бажарилишининг Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотларни давом эттириш ва амалга оширишга ва шунингдек ҳамкорлик учун, айниқса ЕХҲК Бонн конференцияси нуқтаи назаридан, зарур бўлган омилларни киритишга кўмаклашишига амин бўлиб,

минтақанинг гуллаб-яшнашига ва барқарорлигига кўмаклашиш мақсадида қўшни давлатлар билан ушбу Битим назарда тутган соҳаларда минтақавий ҳамкорлик жараёнларини рағбатлантириш истагини билдириб,

ўзаро қизиқиш уйғотадиган икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича мунтазам сиёсий мулоқот ўрнатиш ва ривожлантиришни хоҳлаб,

Ўзбекистоннинг Европа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишга интилишини тан олиб ва қўллаб-қувватлаб,

Ўзбекистон Республикасига, жумладан, энергетика соҳасига инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш заруриятини ҳисобга олиб ва шу муносабат билан Ҳамжамият ва унга Аъзо-давлатларнинг энергетика маҳсулотларини экспорт қилишга тенг шароитлар яратиш учун ёндошишларига муҳим аҳамият бериб; Ҳамжамият ва унга Аъзо-давлатларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг Европа энергетика хартиясига ва Энергетика хартияси бўйича Шартноманинг ва энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича Энергетика хартияси протоколининг ва атроф-муҳит муҳофазасининг тегишли жиҳатлари тўла бажарилишига содиқлигини тасдиқлаб,

Ҳамжамиятнинг иқтисодий ҳамкорлик учун шароит яратиш ва имкони борича техникавий ёрдам кўрсатиш истагини ҳисобга олиб,

Ўзбекистон Республикасининг аста-секин Европага яқинлашишини ва шунингдек Европада ва қўшни минтақаларда кенг ҳамкорлик қилишини ва унинг очиқ халқаро савдо тизимига тобора кириб боришини акс эттирувчи Битимнинг фойдали эканини эътиборга олиб,

Томонларнинг савдони Бутунжаҳон савдо ташкилоти (ВТО) қоидаларига мувофиқ эркинлаштириш мажбуриятларини ҳисобга олиб ва Ўзбекистоннинг ВТОга аъзо бўлиши улар орасидаги савдо муносабатларини янада жадаллаштиришга хизмат қилишини эътиборга олиб,

амалий ва инвестиция фаолиятларига таъсир кўрсатувчи шароитларни ва компаниялар таъсис этиш, меҳнат фаолияти, хизматлар кўрсатиш ва капиталлар ҳаракати каби соҳаларнинг шароитларини яхшилаш заруратини англаб,

ушбу Битим Томонлар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар учун, хусусан, иқтисодий қайта қуриш ва технологик модернизациялаш учун муҳим ҳисобланадиган савдо ва инвестицияларни ривожлантиришга янги шарт-шароитлар яратиб беришига қатъий ишонч ҳосил қилиб,

атроф-муҳит соҳасида Томонлар ўртасидаги мавжуд ўзаро боғлиқликни эътиборга олиб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатишни хоҳлаб,

нолегал иммиграциянинг олдини олиш ва назорат ҳилиш бўйича ҳамкорлик ушбу Битимнинг биринчи даражали вазифаларидан бири эканлигини тан олиб;

маданий ҳамкорлик ва ахборот оқимининг кенгайишига кўмаклашишни истаб;

Қуйидагилар тўғрисида ахдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу билан, бир томондан, Ўзбекистон Республикаси ва иккинчи томондан, Ҳамжамият ва унга Аъзо-давлатлар ўртасида шерикчилик таъсис этилади. Бу шерикчилик мақсадлари:

- Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш;

- Ўзбекистон Республикасининг ўз демократиясини мустаҳкамлаш, иқтисодиётини ривожлантириш ва бозор муносабатларига ўтишга эришиш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш;

- Томонлар ўртасидаги сиёсий муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашувчи сиёсий мулоқот учун тегишли доираларни таъминлаш;

- Томонлар ўртасидаги савдо, инвестициялар ва ўзаро мос иқтисодий муносабатларга кўмаклашиш ва шу йўсинда Томонларнинг барқарор иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш;

- қонун чиқарувчи иқтисодий, ижтимоий, молиявий, фуқаролик, илмий, технологик ва маданий ҳамкорлик учун асосларни таъминлаш;

- Ўзбекистонда қонун устунлигига асосланган фуқаролик жамияти қурилишига кўмаклашишдан иборатдир.



I БЎЛИМ.

УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАР


2-модда


Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида, Хельсинки Якунловчи актида ва янги Европа учун Париж хартиясида белгиланган демократия, халқаро ҳуқуқ, ва инсон ҳуқуқларини, шунингдек бозор иқтисодиёти принципларини, жумладан, ЕХҲКнинг Бонн конференцияси ҳужжатларида ифодаланган принципларни ҳурмат қилиш Томонлар ички ва ташқи сиёсатининг асоси ҳисобланади ва шерикчиликнинг ва ушбу Битимнинг муҳим элементини ташкил қилади.



3-модда


Томонлар ўзларининг келгусида гуллаб-яшнашлари ва барқарорликлари учун Совет Социалистик Республикалари Иттифоқининг парчаланиши натижасида юзага келган, бундан кейин "Мустақил давлатлар" деб аталадиган, янги мустақил давлатлар Хельсинки Якунловчи акти ва халқаро ҳуқуқ принциплари асосида ва яхши қўшничилик муносабатлари руҳида ўзаро ҳамкорлик ўрнатишлари ва уни ривожлантиришлари ҳамда ушбу жараённи ривожлантириш учун барча чора-тадбирларни кўришлари кераклигини муҳим деб ҳисоблайдилар.



II БЎЛИМ.

СИЁСИЙ МУЛОҚОТ


4-модда


Томонлар ўртасида мунтазам сиёсий мулоқот ўрнатилади, Томонлар уни ривожлантириш ва фаоллаштиришни ният қиладилар. Сиёсий мулоқот Ўзбекистон Республикаси билан Ҳамжамият ўртасидаги яқинлашишни кузатиб боради ва мустаҳкамлайди, Ўзбекистон Республикасида содир бўлаётган сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни қўллаб-қувватлайди ва ҳамкорликнинг янги шаклларини йўлга қўйишга кўмаклашади. Сиёсий мулоқот:

- Ўзбекистон Республикасининг Ҳамжамият ва унга Аъзо-давлатлар билан ва, шу тариқа, умуман демократик давлатлар Ҳамжамияти билан алоқаларини мустаҳкамлайди. Ушбу Битим асосида эришиладиган иқтисодий яқинлашиш янада фаол сиёсий алоқалар ўрнатишга олиб келади;

- умумий хавотирликка сабаб бўлувчи халқаро масалаларга оид нуқтаи-назарларни тобора яқинлаштиришга, бу билан минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга кўмаклашади;

- Томонларнинг демократия принципларига риоя қилиш, инсон ҳуқуқларини, жумладан кам сонли миллатларга мансуб шахсларнинг ҳуқуқларини ҳурматлаш, ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш масалалари бўйича ҳамкорликка интилишларини, агар зарур бўлса, ишга тааллуқли масалалар бўйича маслаҳатлашишлар ўтказишларини кўзда тутади.

Бундай мулоқот минтақавий асосда ўтказилиши мумкин.



5-модда


Вазирлар даражасидаги сиёсий мулоқот 78-моддага мувофиқ таъсис этиладиган Ҳамкорлик кенгаши доирасида, бошқа ҳолларда эса ўзаро келишув асосида ўтказилади.



6-модда


Томонлар сиёсий мулоқотнинг бошқа тартиблари ва механизмларини, хусусан, унинг қуйидаги шаклларини белгилайдилар:

- бир томондан, Ўзбекистон Республикаси вакиллари ва, иккинчи томондан, Ҳамжамият ва унга Аъзо-давлатлар вакиллари ўртасида катта мансабдор шахслар даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш;

- Томонлар ўртасидаги дипломатик каналларнинг, жумладан, икки томонлама ва БМТ, ЕХҲТ мажлислари каби кўп томонлама даражадаги тегишли алоқаларнинг имтиёзларидан ва бошқа имкониятларидан тўла фойдаланиш;

- ҳ

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск