ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Радиоэлектроника ва электротехника саноати. Асбобсозлик /

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.10.2019 й. 877-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 октябрдаги

877-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг

Электротехника саноатини ривожлантириш

жамғармаси маблағларини шакллантириш

ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкдаги махсус ҳисобрақамда жамланади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, шу жумладан 2019-2020 йилларда жами 20 млрд сўм миқдорда ажратиладиган маблағлар;

жамғармага республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида ажратилган маблағлар ва кейинги йилларда бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойлаланилади:

а) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

в) стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;

г) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркларни ташкил этиш;

д) электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;

е) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;

ж) электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ташқи бозорларда маҳсулотларнинг оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоиз миқдорида қоплаш;

з) маҳаллий электротехника ва электр маиший маҳсулотларни тарғиб этиш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш;

и) "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ молиялаштириш;

к) жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги депозитга белгиланган тартибда жойлаштирилишидан олинган фоиз маблағлар ҳисобидан "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш;

л) электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш (ERP, MES, PLM тизимларини жорий қилиш) билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта тадбиркорлик субъектига кўпи билан 5 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорида қоплаш;

м) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ҳузуридаги электротехника соҳаси бўйича менежерларининг (ходимларининг) иш ҳақи ва барча моддий таъминот харажатларини молиялаштириш.

4-1. Зарур ҳолларда, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.

5. Жамғарманинг вақтинча бўш турган пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига депозитга ўрнатилган тартибда жойлаштирилиши мумкин.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


6. Жамғарма маблағлари Кенгаш томонидан бошқарилади ва тақсимланади.

Кенгашнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Кенгаш мажлиси унда аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.

Кенгаш мажлиси режали тартибдаҳар чоракда ёки зарур бўлганда ўтказилади.


7. Кенгаш:

ҳар йили 1 октябргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган тадбирлар рўйхатини белгилайди;

зарур ҳолларда, Жамғарманинг тасдиқланган даромадлари ва харажатлари сметаларига ўзгартиришлар киритади;

Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Жамғарма ишчи органи томонидан Жамғарма даромадлари ва харажатлари тўғрисида киритиладиган ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

Жамғармага халқаро молия институтлари ва бошқа донор-давлатлар грантлари жалб этилишига кўмаклашади;

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


8. Кенгаш томонидан тасдиқланадиган ва таркибига "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Бошқарув раисининг ўринбосарлари ва мутахассислари кирадиган эксперт гуруҳи Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

10. Эксперт гуруҳи:

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг аниқ йўналишлари бўйича материалларни қабул қилади, таҳлил қилади ва Кенгаш муҳокамасига киритади;

Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чиқади ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади;

Жамғармага тушумларни кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланишга доир таклифлар киритади;

Жамғарма харажатлари асосий йўналишларининг ҳисобини юритади;

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ва Жамғарма маблағларини олган ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни қабул қилади ва умумлаштириради;

ҳар чоракда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича хисоботлар тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


11. Электротехника саноати ташкилотларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.

12. Ташкилот (электротехника саноати ташкилоти) Жамғармадан маблағ олиш учун "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:

маблағ ажратиш тўғрисида юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобрақами кўрсатилган ариза;

Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини тегишли ҳужжатлар (маблағлардан фойдаланиш йўналишига қараб) билан асослаш;

ташкилотнинг охирги ҳисобот даври учун, жумладан барча иловалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоботининг нусхаси;

хизмат кўрсатувчи банкнинг барча ҳисобрақамлар бўйича маблағлар айланмаси, ташкилот банк ҳисобрақамининг ҳолати ва 2-сон картотека мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлари.

Ушбу Низомнинг 4-банди "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган мақсадлар учун маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, қуйидаги ҳужжатлар қўшимча равишда тақдим этилади:

лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағлар олишга хўжалик бирлашмалари бошқарув органининг розилиги;

лойиҳасининг бизнес-режаси;

зарур бўлганда, қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Ариза берувчи ташкилотлар мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт.


12-1. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, ташкилот (электротехника саноати корхонаси) Жамғармадан маблағ олиш учун мазкур Низомнинг 12-бандига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади:

а) ушбу Низомнинг 4-банди "а" кичик банди бўйича:

ташкилот билан тузилган шартнома ҳамда ҳисоб фактураси;

сертификат нусхаси;

тўловни тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси), тўлов ўтганлигини тасдиқловчи "Swift" ҳужжат;

б) мазкур Низомнинг 4-банди "в" кичик банди бўйича:

лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик бирлашмаси бошқарув органининг розилиги;

лойиҳанинг бизнес режаси;

зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;

лойиҳа тақдимоти;

лойиҳа доирасида олинадиган ҳар бир хомашё ва ускуналар учун камида учтадан етказиб берувчиларнинг тижорат таклифлари;

в) ушбу Низомнинг 4-банди "г" кичик банди бўйича:

лойиҳани амалга ошириш учун Жамғармадан маблағ олишга хўжалик жамияти бошқарув органининг розилиги;

лойиҳанинг бизнес режаси;

зарур бўлганда қурилиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари;

пудрат ишларини бажариш учун шартномалар нусхалари;

тегишли ташкилотлардан таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;

бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимлари бўйича тўлиқ маълумот (ўлчамлари, ҳолати, фотосуратлари ва бошқалар);

мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари;

лойиҳанинг Ваколатли орган томонидан тасдиқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосаси;

экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномаси;

қурилиш ташкилоти тўғрисида маълумот;

қурилишга кетадиган материаллар номенклатураси ва нархларининг бир неча ташкилотлар билан солиштирмаси;

ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 15 фоизи ўз маблағи ҳисобидан шаклланганлиги тўғрисида хизмат кўрсатувчи банк маълумотномаси;

суғурта полиси (бериладиган пул маблағи миқдоридан кам бўлмаган ҳолда);

ер майдони бўйича ҳужжатлар (ер ажратиш тўғрисида қарор, объект геолокацияси, фотосуратлари ва бошқа тегишли маълумотлар);

электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопаркнинг лойиҳаси;

тегишли ташкилотлардан қурилиш учун олинадиган рухсатнома нусхаси;

г) мазкур Низомнинг 4-банди "д" кичик банди бўйича:

тендер савдолари бўйича тўлиқ маълумот (ким томонидан эълон қилинган, тендер савдолари ўтиш вақти, шартлари ва бошқа тегишли маълумотлар);

ташкилотнинг охирги 3 йил давомида тендер савдоларида қатнашганлиги тўғрисида маълумотнома;

ташкилотда синов лабораторияси мавжудлиги;

ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси 50 фоиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) ушбу Низомнинг 4-банди "е" ва "з" кичик бандлари бўйича:

шартнома, тўлов топшириқномаси, ҳисоб-фактура, амалга оширилган ишлар далолатномаси, тижорий таклифлар ва фотоҳисобот;

Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;

е) мазкур Низомнинг 4-банди "ж" кичик банди бўйича:

лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг тижорат таклифлари;

лойиҳаолди (ТИА/бизнес-режа) ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тажрибаси юзасидан маълумотнома;

танлов ҳужжатлари (танланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар);

шартнома, ишлар бажарилганлиги ҳақидаги далолатнома, тўлов топшириқномалари;

Жамғармадан маблағ ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар;

ж) ушбу Низомнинг 4-банди "и" кичик банди бўйича:

хорижий мутахассисни жалб қилиш бўйича уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши баёни;

ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ ва меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома;

Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини асослайдиган бошқа ҳужжатлар.

13. Жамғармадан маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор ташкилотнинг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.


14. Ташкилотнинг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари дастлаб эксперт гуруҳи томонидан кўриб чиқилади ҳамда мазкур Низом талабларига мос келиши ёки мос келмаслиги тўғрисидаги хулоса билан Кенгаш муҳокамасига киритилади.

15. Кенгаш Жамғарма маблағларини олиш учун ташкилот томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, агар буюртманома Жамғарма мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратиш ёхуд ажратишни рад этиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилади.


16. Эксперт гуруҳи ташкилотни қабул қилинган қарор ҳақида Кенгаш томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир кун ичида хабардор қилади.


17. Кенгашнинг Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ва ташкилот ўртасида маблағлар ажратиш ҳақида 3 кун муддатда шартнома тузилади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ

ҲИСОБИ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


18. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.


19. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда (чораклар, тушум манбалари ва маблағлардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) тузилади.


20. Жамғармадан маблағлар олувчи ташкилотлар тузилган шартномалар ва қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда олинган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъминлаши, улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни ва тасдиқлович ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Бундан ташқари, Жамғармадан маблағлар олувчи ташкилотлар маблағларни олгандан кейин бир ой ичида Жамғарма Кенгашига тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, улардан фойдаланиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.


21. Жамғармадан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгарлик Жамғармадан маблағлар олувчи ҳисобланган раҳбарлар зиммасига юкланади.


22. Жамғарма ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига маблағлардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари кейинги йилга ўтказилади ва қайтариб олинмайди.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.





Низомга

2-ИЛОВА


Электротехника саноати ташкилотларига

молиявий ёрдам кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Ижро муддати

I-босқич


Электротехника саноати ташкилоти


Илмий-тадқиқот ишланмаларини молиялаштириш, инвестиция ва стартап-лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро стандартларни ўзлаштириш ва кўргазмалар ташкил этиш ва халқаро стандартларни жорий қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.


Зарур бўлганда












II-босқич


Эксперт гуруҳи


Жамғармадан маблағлар олиш учун электротехника саноати томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этиш.


Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 кун ичида












III-босқич


Жамғарма Кенгаши


Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва молиялаштириш (қоплаш) ёки Жамғармадан маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 кун ичида












IV-босқич


Эксперт гуруҳи


Электротехника саноати ташкилотларига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш.


Кенгаш тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 1 кун ичида













V-босқич


"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, электротехника саноати ташкилоти


Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли шартнома тузиш.


Хабарнома олингандан сўнг 3 кун ичида




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 октябрь

































Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск