Внимание!

NB! Материал 2008 йил тахриридаги (эски тахрирдаги) Солик кодекси асосида тайёрланган ва у амалда бўлган давр (2020 йил 1 январгача) учун долзарбдир.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Амалий тавсиялар / Солиқ назорати /

2020 йил 1 январгача корхонанинг солиқ назорати

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

СОЛИҚ НАЗОРАТИ


 

I. Солиқ назорати тўғрисида нималарни билишингиз керак

II. Камерал назоратдан қандай ўтилади

III. Махсус шакл бўлмаса, солиқ органларига мурожаат қандай расмийлаштирилади

IV. Инспекторларнинг ҳаракатлари юзасидан қандай ва қаерга мурожаат қилинади

V. Агар техник сабабларга кўра қоидабузарлик бўлса, нима қилиш керак

VI. Бизнес зарар кўрмаслиги учун қандай қилиб солиқ текширувидан ўтиш керак

VII. Тeкширув натижалари ёмон бўлса, бу корхона ва унинг раҳбарларига қандай хавф солади

VIII. Сизга солиқ мониторинги кeракми ва уни қандай ўтказиш керак



I. СОЛИҚ НАЗОРАТИ ТЎҒ РИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК


Амалдаги Солиқ кодексига биноан солиқ назоратининг бир неча асосий турлари белгиланган (СКнинг III бўлими, 12-15-боблари, 67-105-моддалари):


Маълумот:


Камерал назорат:


q солиқ органи жойлашган жойда ўтказилади;

q даъво муддати давомида ҳисобот тақдим этилганидан кейин ўтказилади;

q назорат қилувчи органнинг махсус рухсатисиз ўтказилади;

q бузилиш ҳолатлари аниқланганда назорат натижаси далолатнома бидан қайд этилади.


Сайёр солиқ текширувлари:


q солиқ тўловчининг ҳудудида ўтказилади;

q солиқ органи раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади;

q бир ёки бир нечта солиқлар бўйича ўтказилади;

q бузилишлар тўғрисидаги маълумотларга ёки хавфларни таҳлил қилиш тизимидаги маълумотларга асосан;

q текширувдан олдинги сўнгги беш йил текширилади;

q ҳужжатларнинг асл нусхалари солиқ тўловчининг ҳудудидан олиб чиқилмайди;

q бузилиш аниқланишидан қатъи назар текширув якунлари бўйича далолатнома тузилади;

q текширув ўтказиш муддати - 30 кун.


Назорат-касса машиналардан фойдаланишни текшириш:


q солиқ органининг қарори асосида ўтказилади;

q назорат-касса машиналари ёки таваккалчиликни таҳлил қилиш тизимининг маълумотлари бузилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда ўтказилади;

q бир кунда ўтказилади;

q солиқ тўловчининг ҳудудида ўтказилади;

q бузилиш аниқланишидан қатъи назар далолатнома тузилади.


Пул маблағлари тушумининг амалдаги ҳажмини белгилаш мақсадида хронометраж кўздан кечириш:


q солиқ органи раҳбарининг қарори асосида ўтказилади;

q Хронометраж ўтказиш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади;

q солиқ тўловчининг ҳудудида ўтказилади;

q солиқ тўловчининг иштирокида кун давомида ўтказилади;

q кетма-кет етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

q якунлари бўйича маълумотнома тузилади.


Солиқ мониторинги:


q ихтиёрий ҳисобланади;

q ўтган йилги даромади энг кам иш ҳақининг етмиш тўрт минг бараваридан ортиқ бўлган корхоналар учун;

q солиқ тўловчи мониторинг ўтказиш тўғрисида маълум қилган йилдан кейинги календарь йил давомида ўтказилади;

q муддат кейинги йилнинг 1 январидан 1 июлигача ҳисобланади;

q солиқ органининг ташаббуси билан тугатилиши мумкин;

q жараёнда ва натижалар бўйича асослантирилган фикр тузилади.



II. КАМЕРАЛ НАЗОРАТДАН ҚАНДАЙ ЎТИЛАДИ


Назоратнинг бошланиши


Камерал назорат солиқ ҳисоботини топширилганидан сўнг дарҳол бошланади (СКнинг 70-моддаси биринчи қисми). Бу сизнинг корхонангизга ташриф буюрмасдан - сиз тақдим этган молиявий ва солиқ ҳисоботини, шунингдек бошқа ҳужжатларни ўрганиш асосида амалга оширилади. Текширувнинг ушбу тури солиқ органлари томонидан бирон бир келишув ёки рухсатсиз амалга оширилади. Барча тадбиркорлик субъектлари камерал назорат объектига бўладилар, аммо бунда инсон факторини истисно қилиб бўлмайди, қайсики инспектор ишингизда нимага алоҳида эътибор беришни ва нимага эътибор қаратмасликка ўзи қарор қабул қилади. Аввало, соддалаштирилган солиқ қўлланилаётган корхоналар текширилади. Инспекторлар СТИР бўйича автомат тарзда Марказий банкдан чорак учун айланма маблағлар ҳақида маълумот оладилар ва бу маълумотларни сизнинг ҳисоботингиздаги ҳисоб-китоблар билан таққослайдилар.

Ҳозирги вақтда камерал назоратнинг асосий қисми муайян ҳудудлардаги вилоят (шаҳар) маъмуриятидан ва камерал назоратни амалга ошириш зарур бўлган корхоналар рўйхатидан тушмоқда. Камерал назоратидан воз кечишга ва қонун билан белгиланган муддатда сайёр текшириш ўтказишни талаб қилишга ҳақингиз йўқ. Бугунги кунда бундай назорат туридан қочишнинг фақат битта усули мавжуд ва бу фақат йирик солиқ тўловчилар учун қўлланилади. Солиқ мониторингини бошлаш билан сиз камерал назорат остига тушмайсиз (СКнинг 70-моддаси саккизинчи қисми). Амалиёт шуни кўрсатадики, соддалаштирилган солиқ солиш тизимида ишлайдиган корхоналар инспекторларни кўпроқ қизиқтиради. Солиқ солишнинг ҳар қандай тури бўлмасин импорт ва экспорт билан шуғулланадиган ҳар бир корхона уларнинг диққат эътиборида.



Текшириш муддати ва даври


Солиқ кодексида ҳам, бошқа меъёрий хужжатларда ҳам камералар назорати қамраб олиши мумкин бўлган аниқ муддат кўрсатилмаган. Аммо инспекторлар кейинги ҳисобот даври бошланишидан олдин инспекцияга тақдим этилган барча ҳисоб-китобларни қамраб олишлари керак. Ҳозирги вақтда солиқ органлари барча ҳисоб-китобларни қамраб олмайдилар. Талабномалар шаҳар боқшармасининг топшириғига кўра муайян йўналишлар бўйича юборилади, чунки назорат қилувчи инспекторларининг асосий таркиби ШСБ тўпланган. Шунинг учун, агар шаҳар боқшармаси 2018 йил

...
Время: 0.0802
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск