Кадрлар бўйича маслаҳатчи
Кадрлар бўйича маслаҳатчи/ Меҳнатни муҳофаза қилиш/ Тавсия. Корхонада меҳнатни муҳофаза қилишПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
КОРХОНАДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, фаолият соҳаси ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ходимлар учун хавфсизлик ва гигиена нормаларига жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиб беришлари шарт. АВ томонидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатга олинган Намунавий низомга мувофиқ ишни ташкил қилинг ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этишнинг уч босқичли назоратини таъминланг.
Ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш учун:
- уларни тиббий кўрикдан ўтиш учун юборинг (МКнинг 214-моддаси, АВ томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан рўйхатга олинган Низом);
- йўл-йўриқлар ўтказинг, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўқитинг ва ходимларнинг билимларини текширинг (МКнинг 215-моддаси, АВ томонидан 1996 йил 14 августда 272-сон билан рўйхатга олинган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом);
- тиббий кўрикдан ўтмаган, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган ходимларни ишга қўйманг (МКнинг 215-моддаси учинчи қисми);
- иш жойларидаги меҳнат шароитларининг ҳолатини, ходимлар томонидан якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланишини назорат қилинг (МКнинг 215-моддаси биринчи қисми);
- иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш;
- ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган ходимларга сут ёки шунга тенг бошқа озиқ
...