ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Радиациявий хавфсизлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2019 й. 869-сон "Радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.10.2019 й.

N 869



РАДИАЦИЯВИЙ АВАРИЯЛАРНИ

ПРОГНОЗ ҚИЛИШ, БАРВАҚТ АНИҚЛАШ

ВА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ЯГОНА ДАВЛАТ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ, радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, радиациявий вазият мониторингининг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Санкцияланмаган (эгасиз) ионлаштирувчи нурланишнинг манбалари аниқланганда назорат қилувчи органлар ва ҳарбийлашган тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизилиги давлат қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда уч ой муддатда 2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида радиациявий вазиятни мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган ягона давлат тизимини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйишга доир комплекс дастур лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили жойларда Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизими кучлари ва воситаларининг ўзаро ҳамкорлик масалаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича ўқув машғулотлари ва мавзуга оид махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиб борсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида радиациявий аварияларни прогноз қилиш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ҳамда радиациявий вазиятни мониторинг қилиш ягона давлат тизимининг ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари тўғрисидаги низомни уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 15 октябрдаги

869-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 20 декабрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 51-сон, 579-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарорига 1-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 180-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 64-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 21-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь











































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск