ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2019 й. 887-сон "Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2019 й.

N 887



ПАТЕНТ ВАКИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 8 февралдаги ПҚ-4168-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 13-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 октябрдаги

887-сон қарорига

ИЛОВА



Патент вакиллари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

патент вакиллигига номзод (номзод) - патент вакили сифатида фаолиятни амалга ошириш истагини билдирган жисмоний шахс;

патент вакили - ушбу Низом талабларига мувофиқ юридик ёки жисмоний шахслар номидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳамда бошқа ташкилотлар олдида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза олиш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича вакиллик қилиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс.


2. 4-банднинг учинчи хатбошидаги "тўрт" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


3. Қуйидаги мазмундаги 6-1, 6-2 ва 6-3-бандлар қўшилсин:

"6-1. Патент вакилларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, улар касбий тайёргарлигининг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

6-2. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини тайёрлаш, уларнинг базавий олий маълумотидан қатъи назар Тошкент давлат юридик университетида магистратура йўналишининг "Интеллектуал мулк ҳуқуқи" ихтисослиги бўйича амалга оширилади.

6-3. Интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни, шу жумладан, патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги олти ойни ташкил этади.

Патент вакиллари малакасини ошириш ҳар беш йилда камида бир марта, кейинчалик аттестациядан ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Қайта тайёрлаш курсларидан ўтган патент вакилларига диплом берилади.

Малака ошириш курсларидан ўтган патент вакилларига сертификат берилади.

Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказ ва патент вакили ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўлов ҳисобига амалга оширилади.

Патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланади".


4. II-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Патент вакиллигига номзодни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилини аттестациядан ўтказиш".


5. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Номзодни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилини аттестациядан ўтказиш Агентлик томонидан Агентлик белгилайдиган патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади".


6. 8-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "Аттестация" сўзи "Патент вакиллигига номзоднинг аттестацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Агентликнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади".


7. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"Патент вакили аттестацияси патент вакилларининг касбий малака даражасини холисона баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Патент вакиллари аттестацияси ҳар беш йилда камида бир марта ўтказилади".


8. 9-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "Патент вакилларини" сўзлари "Номзодларни ва патент вакилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) учинчи хатбошидаги "номзоднинг патент вакили сифатида" сўзлари "номзод ёки патент вакилининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) тўртинчи хатбошидаги "патент вакиллигига номзодларнинг" сўзлари "номзодлар ёки патент вакилларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) бешинчи хатбошидаги "патент вакиллигига номзодларнинг" сўзлари "Номзодлар ёки патент вакиллари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Номзод Агентликка ўзини патент вакили сифатида аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза беради. Аризага олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси, интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида ёки адвокат сифатида интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида унда зарур иш стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, аттестациядан ўтказиш учун белгиланган тўлов тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат, шунингдек, номзоднинг истагига кўра унинг касб билимлари даражасини тавсифловчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

Патент вакили Агентликка аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза беради.

Аризага малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисида сертификат нусхаси илова қилинади".


10. 11-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "Шахслар" сўзи "Номзодлар ёки патент вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иккинчи хатбошидаги "Патент вакиллигига номзод" сўзлари "Номзод ёки патент вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;


11. 12-банддаги "шахслар" сўзи "номзодлар ёки патент вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;


12. 13-бандда:

а) биринчи хатбошидаги "патент вакиллигига номзодни" сўзлари "номзод ёки патент вакилини" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) "б" кичик банднинг иккинчи хатбошидаги "патент вакиллигига номзод" сўзлари "номзод ёки патент вакили" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. 14-банднинг биринчи хатбошидаги "Патент вакиллигига номзод" сўзлари "Номзод ёки патент вакили" сўзлари билан алмаштирилсин;


14. 15 ва 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Аттестациядан ўтган патент вакилини Патент вакиллари давлат реестрида (бундан кейин - реестр) рўйхатдан ўтказиш унинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.

16. Агентлик реестрда рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ўн кун мобайнида патент вакилига аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беради ва рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилади. Гувоҳнома шакли ва эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Агентлик томонидан белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 октябрь








































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск