язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Литва Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона қонунларини бузишга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим (Вильнюс, 1995 йил 7 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида

божхона қонунларини бузишга қарши

курашда ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Вильнюс, 1995 йил 7 июнь



Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Литва Республикаси Ҳукумати,

наркотиклар ва психотроп моддаларнинг қонунсиз обороти жамият соғлиғи учун хавф туғдиришини назарда тутиб, божхона қонунларини бузиш уларнинг мамлакатларининг иқтисодий, божхона ва жамоат манфаатларига путур етказишини тан олиб,

товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитида божхона божлари, йиғимлари ва бошқа тўловларни тўғри қўллаш, шунингдек тақиқ, чеклаш ва назоратга тааллуқли бўлган қоидаларга аниқ риоя қилишнинг заруратини тан олиб,

божхона қонунларига риоя қилиш ва божхона божлари, йиғимлари ва бошқа тўловларни ундириш божхона маъмуриятларининг яқин ҳамкорлигида янада самарали бўлишига ишониб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ишлаб чиқилган 1953 йил 5 декабрдаги Маъмурий ўзаро ёрдам тўғрисида Божхона ҳамкорлиги кенгашининг тавсиясини, Наркотик воситалар тўғрисида БМТ Ягона Конвенцияси (Нъю-Йорк, 1961 йил 30 март, 1972 йил 25 мартдаги унга Протоколга мувофиқ ўзгартирилган таҳрирда), Психотроп моддалар тўғрисида конвенция (Вена, 1971 йил 21 февраль) ва Наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг қонунсиз оборотига қарши кураш тўғрисида конвенция (Вена, 1988 йил 19 декабрь) қоидаларини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



I. ТАЪРИФЛАР


1-модда


Ушбу Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:

а) "божхона қонунлари" - товарларни олиб кириш, олиб чиқиш ва транзити ва божхона божлари,

...