ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1999 й. 414-сон "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1999 й.

N 414



БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МАБЛАҒ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига маблағ билан таъминланадиган тармоқларда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали ва аниқ фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш манбаларини:

фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан;

бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига ҳомийлик (беғараз) ёрдами берилишидан қўшимча даромадлар олиш ҳисобига кенгайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари 2000 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларнинг ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига мувофиқ тиббиёт муассасаларига берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшаб қоладиган маблағлар тиббиёт муассасасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш билан бир қаторда, тиббиёт мақсадидаги эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари ва бошқа буюмларни сотиб олишга йўналтирилиши мумкин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

тижорат банкларида жорий ҳисобварақлар очган ҳолда юридик шахс мақоми бериладиган бюджет ташкилотлари рўйхатини 1999 йил 1 октябргача белгиласин;

бюджет ташкилотлари фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан маблағ билан таъминлаш нормативларини 1999 йил 1 ноябргача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

бюджет ташкилотларини 2000 йил 1 январдан бошлаб маблағ билан таъминлашнинг янги шартларига ўтказишга тайёрлаш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда - Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш тартибини, Бюджет ташкилотлари даромадлари ва харажатларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда -Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган давлат мол-мулкини бошқа корхоналар ва ташкилотларга ижарага бериш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 51-модда.







































Время: 0.1126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск