язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Бюджет тизими/ Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш/ Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) Тартиби (ЎзР ВМ 03.09.1999 й. 414-сон қарорига илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 3 сентябрдаги

414-сон қарорига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларини

харажатларини молиялаштириш (тўлаш)

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб бюджет ташкилотларига татбиқ этилади. Мустақил равишда хўжалик ҳисоби фаолиятини юритувчи, махсус келишиб олинган тадбирлар учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар олувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, корхоналар ва ташкилотларга нисбатан мазкур Тартибни қўллаш хусусиятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

2. Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)нинг мазкур тартиби қуйидагиларни назарда тутади:

бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;

бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) механизмини соддалаштириш ва ушбу маблағлардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун имкониятлар яратиш;

Давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг маблағларни сарфлашлари устидан дастлабки ва жорий назоратни таъминлаш;

бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни уларнинг фаолият ихтисослиги бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш;

бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш.


II. ХАРАЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН

МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

7. Бюджет ташкилотлари тасдиқланган смета ва штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёки унинг ҳудудий молия органларига тақдим этадилар, молиявий йилнинг 10 мартидан кечикмай.

9. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган сметалари ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш тегишли молия органлари томонидан молиявий йилнинг 1 апрелигача амалга оширилади.

11. Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет ташкилотлари биринчи навбатда харажатларини молиялаштириш (тўлаш). Бунда II харажатларнинг гуруҳига тегишли маблағ ўтказмасдан I гуруҳ харажатларини амалга ошириш тақиқланади (иш ҳақи учун олинган аванслардан ташқари).

Ягона ғазна ҳисоб рақамида, шунингдек бюджет тизими бюджетларининг даражалари бўйича тегишли ғазна ҳисобварағида биринчи ва иккинчи гуруҳлар бўйича тўланмаган харажатлар суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида учинчи ва тўртинчи гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилади.

15. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришда (тўлашда) янги молия йилида бюджетдан ажратиладиган маблағлар бюджет ташкилотларининг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.

Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган маблағлар Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси бўйича) бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича - талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида) жамланади ва бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади (халқ таълими муассасаларидан ташқари):

50 фоизи - тегишли бюджет даромадига;

50 фоизи - Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси бўйича (Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси бўйича) бюджет ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида (ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича - талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида) қолади.

Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган бюджет ташкилотлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар улар томонидан фаолият соҳасига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Халқ таълими муассасаларининг мол-мулкини, жумладан асосий воситаларини сотишдан тушган маблағларнинг 100 фоизи Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармасига йўналтирилади.

Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотишдан тушган маблағлар университет ва юридик техникумларнинг ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварақларида 100 фоиз қолади ва улар томонидан мустақил равишда тасарруф қилинади.


III. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН ОЛИНГАН

МАБЛАҒЛАРНИНГ САРФЛАНИШИ

19. Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда мавсумий ёки шошилинч тадбирлар (биринчи синф ўқувчилари учун мактаб анжомлари, кам таъминланган оилалар болалари учун қишки кийимлар харид қилиш, эпидемияга қарши, юқумли касалликларга қарши тадбирлар ва бошқа тадбирлар)ни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни IV гуруҳ маблағлари ҳисобига тезкорлик билан харажат қилишлари мумкин.

21. Харажатларнинг у ёки бу гуруҳида пайдо бўлган кредиторлик қарзлар жорий молия йилида бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида уларнинг пайдо бўлиши навбатига кўра ҳар қайси гуруҳ бўйича тўланади.


IV. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ

26. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари фақат:

аввало вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақаларни ва мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;

бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тадбирларига;

ижтимоий ривожлантириш ва бюджет ташкилотларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.

27. Бюджет ташкилотида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар муддати ўтказиб юборилган кредиторлик қарз мавжуд бўлса, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари тежаб қолинган бюджет маблағлари доирасида ушбу қарзларни тўлашга (ишлар, хизматлар товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрни қоплангандан сўнг) сарфланади.

Агар кредиторлик қарзи бюджет ташкилотининг харажатлари вақтинча етарли миқдорда маблағ билан таъминланмаганлиги муносабати билан пайдо бўлган тақдирда, кредиторлик қарзнинг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига тўланган миқдори жорий молия йилига белгиланган харажатлар лимити доирасида бюджетдан қопланади.

29. Бюджет ташкилотида вақтинча мехнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар мазкур Тартибда белгиланган доирада ва шартларда тўланган тақдирда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, бегараз ёрдам миқдори бундан мустасно):

тушган барча маблағларнинг камида 75 фоизи (соғлиқни сақлаш ва сув хўжалиги бюджет ташкилотларида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказларида камида 50 фоизи) моддий-техника базани мустаҳкамлашга;

кўпи билан 25 фоизи (соғлиқни сақлаш ва сув хўжалиги бюджет ташкилотларида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги маданият марказларида 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда) бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган идоравий мансуб ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақамига ўтказилганидан сўнг қолган маблағларнинг камида 75 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга ҳамда кўпи билан 25 фоизи бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотига кўрсатилган ҳомийлик маблағларининг барча суммаси, агар ҳомий билан махсус ўзгача ҳол келишилмаган бўлса, бюджет ташкилотининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ажратилган маблағлар ушбу қарорларда назарда тутилган мақсадларга сарфланади.

Ушбу банд халқ таълими муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


V. БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ

ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ

32. Бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда ҳисобга турадилар ва бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига молия ва статистика ҳисоботи тақдим этадилар.


VI. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИ

ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

35. Бюджет ташкилотлари томонидан маблағларнинг сарфланишини, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий органлари ва ҳудудий молия органлари, шунингдек вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларга мувофиқ амалга оширилади.

Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади.

36. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилардан режалаштириш, молиялаштириш (тўлаш), тегишли ташкилот томонидан бюджет ва смета-штат интизомига риоя этилишини назорат қилиш учун зарур бўлган ҳисобот маълумотларини сўраш;

кредит муассасаларидан уларнинг уставларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг операциялари ва ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш;

ташкилотлар томонидан маблағлар ғайриқонуний сарфланганда, бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда, шунингдек молиявий ҳисоботлар ва бошқа белгиланган ҳисобот тақдим этилмаганда, бу ҳақда тегишли вазирликлар (идоралар), ҳокимликлар раҳбарларини хабардор қилган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни чеклаш ва зарур ҳолларда тўхтатиб қўйиш;

бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти бўйича давлат молиявий назоратини амалга ошириш;

аниқланган қонунбузишларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар бажарилишини текшириш;

жиноят аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.


VII. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ

ВА МОЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВАКОЛАТЛИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Бюджет ташкилотларининг штат жадваллари ва харажатлар

сметасини тузиш ва рўйхатдан ўтказишнинг тўгрилиги

ва асосланганлиги учун жавобгарлик

Бюджет интизомига риоя

этилиши учун жавобгарлик


38. Бюджет ташкилотларининг раҳбарлари бюджет, меҳнат, маъмурий, жиноят қонунчилигига мувофиқ бюджет ва смета-штат интизоми бузилиши, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган тежаб қолинган бюджет маблағлари суммасининг нотўғри аниқланганлиги учун шахсан жавоб берадилар.

38-1. Ўз бўлинмалари учун марказлаштирилган харидни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари раҳбарлари давлат харидларини ташкил этиш ва самарали амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар.