язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Россия Федерацияси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот билан алмашиб туриш тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 25 апрель)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида солиқ

қонунларини бузишларга қарши кураш

соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот билан

алмашиб туриш тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 1995 йил 25 апрель


(1995 йил 25 апрелдан кучга кирди)



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати (бундан кейинги ўринларда Томонлар дейилади) амалдаги қонунларга ва ўз давлатларининг халқаро мажбуриятларига риоя этиб,

солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб,

ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланилишига муҳим аҳамият бериб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битим мавзуси


1. Томонларнинг ваколатли органларининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган солиқлар соҳасидаги жиноятлар ва ҳуқуқбузишларни аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича самарали курашни ташкил этиш мақсадидаги ҳамкорлиги мазкур Битимнинг мавзуи ҳисобланади.


2. Мазкур Битим фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги амалдаги халқаро битимларга тааллуқли бўлмайди.



2-модда. Ваколатли органлар


1. Мазкур Битим ма

...